Республика ОТМга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди
🔘 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;
Ўқишни кўчириш, тиклаш учун аризалар электрон тарзда 2021 йилнинг 15 июлидан 5 авгуcтгача қабул қилинади.