THE Impact Ranking



Ўзбекистон тарихида илк маротаба Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети дунё университетлари рейтингини забт этди

2020 йил 22 апрель куни нуфузли дунё университетлари рейтинг агентлиги Times Higher Education томонидан дунё университетлари рейтинги –“University Impact Ranking-2020” кўрсаткичлари бўйича натижалар эълон қилинди.  Ушбу рейтинг агентлиги дунё университетларининг 2016 йил БМТ томонидан қабул қилинган барқарор ривожланиш мақсадлари нуқтаи назаридан ўз мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш учун яратилган. Шу пайтга қадар, Ўзбекистон Республикасидан ҳеч қайси олий таълим муассасаси ушбу рейтингга кира олмаган эди.

      Бу йил Times Higher Education (THE) рейтингида 89 давлатдан 900 га яқин университетлар иштирок этди.  Шу жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ҳам илк маротаба ушбу рейтингда қатнашиб, 5 та йўналиш бўйича  дунёнинг кучли университетлари қаторидан жой олган Ўзбекистондаги биринчи ва ягона олий таълим муассасаси бўлди. Университет қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳоланди:

1.      "Иқлим ўзгаришига қарши кураш"  -                         101- ўрин

2.      “Камбағалликни бартараф этиш”  -                            201- ўрин

3.      “Ижтимоий тенглик" -                                                 401- ўрин

4.       “Таълим сифати” -                                                       401- ўрин

5.      "Барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик" -   601- ўрин

Ушбу рейтинг БМТ нинг Барқарор тараққиёт мақсадлари асосида 2016 йилда қабул қилинган ва адолатли, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенглигига эришиш ва инновацияларни ривожлантиришга қаратилган 17 та мақсадни ўз ичига олади. 2019 йилда рейтингнинг биринчи нашри 11 та кўрсаткични ўз ичига олган ва 2020 йилга келиб, 17 тани ташкил қилди. Рейтингни тузиш учун компания университетлардан, шунингдек, энг йирик илмий нашриёт- Elsevier маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 4358-сонли “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида 2030 йилгача Ўзбекистон Миллий Университети дунёнинг нуфузли рейтинглари  “QS World University Rankings” ҳамда  “Times Higher Education” да кучли 500 таликдан ўрин олиши вазифа қилиб юклатилган эди. Университет Ўзбекистон Республикаси номидан  илк маротаба қатнашиб, умумий рейтингда 601 ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич юртимизда олий таълим муассасаларига кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва самарали ислоҳотлардан дарак беради.





Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura