2019-ЙИЛ ҲИСОБОТИ

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Ўзбекистон миллий университети томонидан 41та хорижий давлатларнинг 200 та хорижий олий таълим муассаса ва ташкилотлари билан алоқа ўрнатилиб, ҳамкорлик шартномалари ва меморандумлар имзоланган.

Университетда 2019-2020 ўқув йилида 583000 АҚШ доллари ҳажмдаги 12 та халқаро грантлар мавжуд бўлиб, шулардан 3 нафари 2019 йилда қўлга киритилган.

2019 йилда 10 та халқаро илмий-амалий конференция, ўқув-курс ва тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, халқаро симпозиум ва конференциялар доирасида Ўзбекистон миллий университетида 180 нафарга яқин АҚШ, Япония, Буюк Британия, Жанубий Корея, Германия, Польша, Туркия, Монголия, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистондан ташриф буюрган олий тоифадаги халқаро мутахассислар иштирокида мастер класс ҳамда семинар-тренинглар  ташкил этилди.

Хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан 30 та келишинув меморандуми ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Уларга мувофиқ, талаба ҳамда докторантларнинг 23 нафари хорижда малака оширган ва стажировка ўтаган, 26 нафари конференция, семинар-тренинг, ўқув курсларида иштирок этган, 16 нафари хорижда ўқиш ва амалиёт ўташи учун ҳамда 1 нафар талаба Япониянинг STEP@TUAT дастури доирасида Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети магистратурасида ўқишга юборилган. Шунингдек, 30 та хорижлик талаба ва магистрант (Германия, Қозоғистон, Қирғизистон) Ўзбекистон Миллий университетида стажировка ўтаган.

41 нафар хорижий мутахассис университет ўқув жараёнига жалб қилинган, шундан 11 нафари (full position) доимий фаолият олиб борган.

15 та хорижий грантлардан 5 таси 2019 йилда қўлга киритилган.

Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 15 та грант лойиҳаси хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тайёрланиб, Эрасмус+ Комиссиясига тақдим этилган.

33 нафар хорижлик (Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Озарбайжон Республикаси, Туркманистон, Корея Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Туркия, Монголия) фуқаро университетга шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

 

ЧЕТ ЭЛЛИК МУТАХАССИСЛАР

2019 йил мобайнида 60 нафар етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларининг профессор-ўқитувчилари университет ўқув жараёнига жалб қилинди. 

Ҳозирги кунда университетда 12 нафар хорижлик профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

Шулардан:

Хорижий филология факультетида:

1.     Симон Кречмер – Германия фуқароси, Германиянинг DAAD лектори;

2.     Жаберт Анне Хелене Долли – Франция фуқароси, Франциянинг Манс университети ўқитувчиси;

3.     Франц Веорли – Франция фуқароси, Франциянинг Сорбонна профессори;

4.     Сеол Вон Таи – Корея Республикаси фуқароси, профессор;

5.     Мина Гавель –АҚШ фуқароси, Конкордиа университети профессори;

6.     Лидвин Марие Тортеру – Франция фуқароси, Анже университети ўқитувчиси;

7.     Рафаэль Луве –Франция фуқароси, Лион-2 Лумиер университети ўқитувчиси;

Тарих факультетида

1.     Велсфорд Томас Алан Миллс – Буюк Британия фуқароси, Оксфорд университети Ол Соулс Колледж тадқиқотчиси, ўқитувчи;

Физика факультетида:

1.       Накамуро Катсуҳиро – Япония фуқароси, Япониянинг Осака университети профессори;

2.       Летфуллин Ренат – АҚШ фуқароси, Роуз Холман Технология институти ўқитувчиси;

Таэквандо ва спорт фаолияти факультетида

2.     Бек Мун Жон – Корея Республикаси фуқароси, профессор;

Ўзбек-Исроил қўшма "Юқори технологиялар ва муҳандислик математикаси" факультетида:

1. Юлдашев Турсун Камалдинович – Россия Федерацияси фуқароси, доцент;

ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

 ҲИСОБОТ_Халқаро_алоқалар_бўлими_02_03_2020_ЯНГИ (2).pdf


Халқаро ҳамкорлар
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura