Университет хорижликлар нигоҳида

"Мени Ўзбекистон Миллий университетида жуда илиқ кутиб олишди, инглиз филологияси кафедраси жамоаси ҳамда дарсларни жуда яхши ташкиллаштирилганлиги мени мамнун қилди. Жамоа томонидан Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб сайёҳатлар уюштирилди. Университетдаги хорижлик мутахассисларга мўлжалланган меҳмонхонадаги шарт-шароитлар ва ётоқнинг университет ҳудудида жойлашгани мени жуда хурсанд қилди. Дарс жараёнида талабаларнинг фаоллиги ва тил ўрганишга айниқса, менинг таржима соҳасидаги ижодимга бўлган қизиқишлари мени хурсанд қилди. Юртингиз ва университетингиз тўғрисида жуда яхши тассуротда бўлганлигим туфайли  Ўзбекистон Миллий университети билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттираман деган умиддаман".

Маргит Пархоменко

 



          Ўзбекистон Миллий университети қуйидаги сабабларга кўра менинг қадрдон университетимдир: авваламбор, 1988 йилда математика йўналишини тугатдим. Кейинчалик 2001 йилда физика-математика фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлдим. Мен 1990-1991 йилларда Физика факультетида тўлиқ бўлмаган ставкада ўқитувчи бўлиб ишладим ва яқинда профессор Раҳматилло Алоев томонидан  2019 йилнинг 19 августидан - 13 сентябргача Математика факультетига "Таклиф қилинган профессор" сифатида таклиф этилдим.

          Ташриф профессори сифатида Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари кафедрасида 2-курс магистрантларига “Яқинлашиш назарияси” фанидан маъруза ўқишга муваффақ бўлдим. 2019 йил 12 сентябрда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети математика факультети 402А аудиторияда «Ҳисоблаш математикаси» бўйича илмий семинар ўтказдим.

          Мен кафедранинг барча аъзолари билан учрашдим ва ушбу гуруҳнинг юқори интеллектуал даражаси ва ажойиб илмий ҳамкорлик учун яратилган дўстона муҳити мени ҳайратда қолдирди.


Zainidin K. Eshkuvatov

Associate Professor, Faculty of Science and Technology (FST),

Universiti Sains Islam Malaysia (USIM), Malaysia.










Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura