Erasmus+ Дастурининг Математика соҳасида
инновацион таълим бериш (Innovative Teaching Education in Mathematics / ITEM) лойиҳаси
Лойиҳа координатори: академик Азимбай Садуллаев
Лойиҳа веб-сайти:https://item.chania.teicrete.gr
Лойиҳанинг асосий мақсади учта давлат олий таълим муассасаларида (Ўзбекистон, Косово ва Исроил) методологик ўзгаришларни амалга оширишдан иборат. Шунингдек, 2 та лойихага аъзо давлатлар Греция ва Шимолий Македония Республикалари хам бунга жалб қилинади.
Бу жараёнлар иккита асосий усуллар билан амалга оширилади:
1. Дарслар суръатига етиб олиши қийин бўлган талабаларга ёрдам бериш;
2. Бошқа университетларга (айниқса етарли мехнат ресурслари ва/ёки маблағларга эга бўлмаганлар) ёрдам бериш учун кўплаб методологик ўзгаришларни жамлаш ва автоматлаштириш, ушбу ўзгаришларни осон ва арзон нархларда амалга ошириш.
Лойиҳа мақсади ва ундан кутилаётган натижалар:
1. Информатика ва электротехника соҳасидаги талабарнинг математик билимларини ошириш;
2. Талабаларга математика дастурлаш билан узвий боғлиқлигини тушунтириш;
3. Математика ўрганиш қобилиятига талабаларнинг ишончини ошириш.
Лойиҳа амалга ошириш муддати: ноябрь 2018 й. — ноябрь 2021 й.
Лойиҳа бўйича ҳамкорлар:
1. Крит технология ўқитиш институти (Греция);
2. Ольборг университети (Дания);
3. Чехия техника университети(Чехия);
4. Авлиё Кирилл ва Мефодия университети (Македония Республикаси);
5. Тиббиёт фанлари, тиббиёт информатикаси ва технологияси университети(Австрия);
6. Холон технология институти(Исроил);
7. Хадасс Академик колледжи(Исроил);
8. Вейцман илмий институти(Исроил);
9. Ўзбекистон Миллий университети(Ўзбекистон);
10. Ташкент ахборот технологиялари университети(Ўзбекистон);
11. «Иса Болетини» Митровиц университети(Косово);
12. Универсум колледж(Косово);
13. Карлстадс университети(Швеция);
14. Ла Лагуна университети(Испании);
15. Приштин Университети(Косово);
16. Қарши инженерлик – иқтисодиёт институти(Ўзбекистон).
ЎзМУдаги лойиҳа аъзолари (Ўзбекистон Миллий университетининг 20.11.2018 йилдаги № 01-931 сонли қарори билан тасдиқланган):
1. Садуллаев Азимбай – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси мудири, академик, лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори;
2. Марахимов Авазжон Рахимович – Термиз давлат университети ректори, профессор, лойиҳа аъзоси;
3. Джумабоев Давлатбай Халиллаевич – Геология фанлари университети проректори, профессор, лойиҳа аъзоси;
4. Жабборов Насридин Мирзоодилович – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси профессори, лойиҳа аъзоси;
5. Тишабоев Джурабой Каримович – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси профессори, лойиҳа аъзоси;
6. Каримов Жасурбек Алишерович – Ўзбекистон Миллий университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари, PhD, лойиҳа аъзоси;
7. Каримов Жавлон Жўрабой ўғли – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети катта ўқитувчиси, PhD, лойиҳа аъзоси;
8. Рахимов Карим Хошимович – CNRS, UniversityofLille, PhD, лойиҳа аъзоси;
9. Нурмухаммедова Наргиза – Ўзбекистон Миллий университети бўлим бошлиғи, PhD, лойиҳа аъзоси;
10. Тўлаганов Мохиржон – Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича бўлим услубчиси, лойиҳа аъзоси.