Проректор: Ширинова Раима Хакимовна

Проректор: Ширинова Раима Хакимовна


(2019 йил 10 августдан)

Филология фанлари доктори, профессор

 

Асосий кўрсаткичлар

–3 нафар таянч докторант ва 7 нафар мустақил тадқиқотчига раҳбарлик қилади.

–28 нафар бакалавларга илмий раҳбарлик қилган;

–4 та дарслик, 2 та монография ва 12 та ўқув ва услубий қўлланма чоп этилган;

–35 та хорижий журналларда, шу жумладан юқори рейтингларга кирувчи журналларда 18 та ва республика журналларида 45 та жаъми бўлиб 130 та илмий мақола муаллифи;

–5 та патент, 8 та муаллифлик гувоҳномаларини олган.

–2 та Республика грантида раҳбар ҳамда 8 та грантга аъзо, 2 та халқаро грантда координатор.



Давлат мукофотлари

2016 йил “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони

2017 йил “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони

2017 йил Франция давлатининг “Palme Academique ” ордени

 

Республика ва халқаро танловлар

 

2015 йилда “Француз тили” дарслиги учун “Йилнинг энг яхши дарслиги” танловида фахрли 2 ўрин билан тақдирланган.

2016 йил Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил етилган танловда қатнашиб “Энг яхши педагог” танловида фахрли 1 ўринни олган.

2014 йил Франция ҳукуматининг Campus France халқаро танловида “Энг яхши дарс ишланмаси” дастури ғолиб бўлган.

2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижиймамалакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти ижрочи директори лавозимида фаолият олиб боради.


ИЛМИЙ СОҲА

Таржимашунослик ва қиёсий адабиётшунослик

– 2001 йилда “Бадий асарлар таржимасида реалияларнинг берилиши” мавзуидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

– 2009 йил Чоғиштирма тилшунослик, адабиёцҳунослик ва таржимашунослик” мутахассислиги бўйича доцент илмий унвонини олган.

– 2017 йилда “Олам миллий манзарасининг бадиий таржимада қайта яратилиши” мавзуидаги филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзган диссертациясини ҳимоя қилган.

– 2018 йил “Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” мутахассислиги бўйича профессор унвони берилган.



Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura