![]() | ![]() | ![]() |
2019 йил 29-ноябрдан 3-декабргача ЎзМУ маъмурияти ходимлари Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикасига хизмат сафарида бўлишди. Сафарнинг мақсади - Чина Cампус Нетwорк университетлари ҳамжамияти билан ҳамкорликни ривожлантириш, Aлибаба ГЕТ "Е-cомерс" ўқув дастури билан танишиш ва ушбу дастур асосида ЎзМУ да ўқув курсларини очиш тўғрисида музокаралар олиб боришди. Делегация аъзолари орасида Ўқув дастурини таъминлаш ва сифатни назорат қилиш проректори Равшан Қурбонмуратгович Мусурманов ва ЎзМУ қошидаги Интеллектуал тизимларни лойиҳалаш илмий-амалий марказий директори Отабеков Aзиз бор.
Самарали халқаро лойиҳа
Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ҳар йили халқаро Европа ташкилотлари томонидан тақдим этилган халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этишади. 2019 йилда университетда Эрасмус+ дастури доирасида 12 та халқаро лойиҳа бажарилди. Бу лойиҳалар академик алмашинув, илмий тадқиқот ва раҳбар-ходимларнинг тажриба алмашинуви доирасида олиб борилди.
Жорий йилининг 7 февралидан 15 февралига қадар Ўзбекистон Миллий университети халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ва докторант Нигина Тўхтасиновалар Key Action 1 - Mobility for learners and staff - Higher Education Student and Staff Mobility дастури доирасида Франциянинг Пуатье университетида бўлиб ўтган координаторлар йиғилишида қатнашиб келишди.
Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган тренингда Қозоғистон Миллий университетти, Қирғизистон Миллий университети, Ўзбекистон Миллий университетидан вакиллар иштирок этишди. Лойиҳа аъзолари Пуатье университети тузилмаси, халқаро алоқалар бўлими фаолияти, чет тиллари факультети, иқтисодиёт факультети фаолияти билан танишишди. Шу билан бирга грант аъзолари мазкур университетнинг халқаро талабаларни жалб қилиш бўйича мавжуд тажриба билан яқиндан ўртоқлашишди. Шу билан бирга хорижлик талабалар учун ташкил этилган ўқув машғулотларини кузатишди, педагогик ва методик тажриба алмашилинди.
Шунингдек, лойиҳа координаторлари Патрис Нодин, Личиа Багинилар лойиҳа доирасида келгусида амалга ошириладиган режалар тўғрисида гапириб беришди. ЎзМУ талабаларидан 3 нафари келгуси ўқув йилида Пуатье университетига 4 ой ўқишга жўнатилиши ва 2 нафар профессор-ўқитувчи малака ошириши белгилаб олинди.
Барча лойиҳа аъзолари Пуатье университети ўқув бинолари, лабораториялар, кутубхоналар, талабалар ётоқхоналари билан танишиб чиқдилар. Айниқса, хорижлик талабалар учун ажратилган ётоқхонада талабалар ўқиши учун барча шароитлар яратилганлиги, ётоқхонада талабалар учун ўқув хоналари, дам олиш хоналари, спорт-соғломлаштириш, мусиқа хоналари ҳамда конференция заллари мавжудлиги лойиҳа аъзоларини қувонтирди.
Бугунги кунда халқаро грантлар доираси талабалар ва ўқитувчилар академик алмашинуви доирасида Ўзбекистон Миллий университетида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йилда 26 профессор-ўқитувчи ва ходим, 4 нафар докторан ҳамда 2 нафар талаба хорижда бўлиб қайтишди.