Халқаро алоқалар

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида фан ва маданият соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.  

Университетда халқаро фаолиятни бошқариш бўйича Халқаро алоқалар бўлими ташкил этилган. Бугунги кунда Халқаро алоқалар фаолияти Марахимов Авазжон Рахимович раҳбарлигида амалга оширилмоқда.  Халқаро алоқалар бўйича проректор Ширинова Раима Хакимовна (r.shirinova@nuu.uz, shirinova.raima@gmail.com) Халқаро алоқалар бошқарувини назорат қилади. 

 

Телефон рақамлар:

+99871 246-54-13

 

Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлими бошлиғи: Назирова Шахноза Алимжановна.

Халқаро талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи: Назиров Азиз

Халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлими бошлиғи: Бобоева Гузал Нурматовна

 

 

Халқаро алоқалар бўлими фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

o    Хорижий мамлакатлар ўқув юртлари, илм-фан марказлари, халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик;

o    Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш;

o    Халқаро анжуманлар (учрашувлар, семинарлар, конференциялар, симпозиумлар, юбилей саналари) ўтказиш;

o    Халқаро таълим марказларини очиш ва фаоллаштириш;

o    Халқаро дастурларда иштирок этиш (лойиҳалар, грантлар, стипендиялар);

o    ЎзМУ вакилларини турли йўналишлар бўйича хорижга малака ошириш, умумий таълим тизими, устувор йўналишлар бўйича замонавий илм-фан ютуқлари билан танишиш мақсадида сафарларга юбориш;

o    Quacquarelli symonds (QS) халқаро рейтинг компаниясининг порталида университет профилини яратиш ва университет ҳақидаги маълумотларни киритиб янгилаб бориш;

o    бўлим томонидан QS нинг фан, дунё университетлари рейтинги, ривожланаётган Европа ҳамда Марказий Осиёнинг энг яхши университетлар рейтингларига қатнашиш учун саволномаларни тўлдириб бориш;

o     Times Higher Education (THE) рейтинг компаниясини йиллик “Энг яхши университетлар рўйхати”да қатнашиш учун мазкур компания порталида университетни профилини яратиш ҳамда саволномаларни тўлдириб бориш;

o    “Academic reputation”, “Employer reputation”, “Research citations per paper” критериялари бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва маълумотларни QS га тақдим этиш;

o    университет профессор-ўқитувчиларини ResearchGate ва Google Scholar сайтларидан рўйхатдан ўтказиб, доимий равишда мақолаларни ушбу сайтга жойлаштириб боришларини назорат қилиш;

o    университет рейтинг кўрсаткичларига таъсир этувчи параметрларни доимий назорат қилиш ва уларнинг ҳолати бўйича институт раҳбариятини огоҳлантириб бориш;

o    факультетлар ва кафедралар кесимида университетнинг халқаро рейтингга қўшаётган ҳиссаси кўрсаткичларини аниқлаб бориш;

o    доимий равишда кафедралар, бўлимларнинг ходимларини халқаро рейтинг тизими талаблари билан таништириб бориш;

o    халқаро рейтингларда иштирок этиш бўлим фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura