Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Бўлим бошлиғи Лакаев Шухрат Саидахматович
Бўлим бошлиғи, Доцент
Қабул Душанба-Жума, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99871 246 15 41
Факс
e-mail shlakaev@mail.ru

БЎЛИМ ХАҚИДА

Таълим сифатини назорат қилиш (ТСНҚ) бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита университет таркибига киради.


Бўлимнинг асосий мақсади

ЎзМУ талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, ЎзМУ ни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.


ТСНҚ бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари, ишчи ўқув режалар ва фаннинг ишчи дастурлари билан таъминланганлиги ҳамда ўзаро мувофиқлигини таҳлил этиш;

- ЎзМУда таълим жараёни, шу жумладан масофавий таълим сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

-Университет талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш;

- Ҳар бир фан бўйича дарс машғулотларини таҳлил қилиш ва ЎзМУ ректорига маълумотлар бериб бориш;

- талабалар давомати ва профессор-ўқитувчиларнинг дарсга, шу жумладан масофавий таълимга муносабатини мониторингини олиб бориш;

- баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва уларнинг натижалари юзасидан ЎзМУ кенгашида ҳамда ректор йиғилишида ҳисоботлар бериб бориш;

- битирувчиларнинг билим даражасини ўрганиш мақсадида якуний давлат аттестацияси комиссиялари ҳужжатлари билан танишиш;

- ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмалар асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилишни ташкил этиш;

- ЎзМУни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир этувчи омиллар тўғрисидаги маълумотларни ЎзМУ ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

- таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан ЎзМУ ректорига таклифлар бериш;

- таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш;

- ЎзМУнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича ЎзМУ раҳбариятига таклифлар киритиш;

- ЎзМУ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни ЎзМУ ректорига маълум қилиш;

- таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

- ЎзМУда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олган ҳолда ташкил этилганлиги ва унинг самарасини назорат қилиш;

- ЎзМУрейтингини аниқлаш, баҳолаш, аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

- ЎзМУдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш мақсадида доимий равишда талаба, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

- республика ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб бориш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ЎзМУ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

- ЎзМУ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ҳамда ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;

- ЎзМУда ички жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

- ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни кенгайтириш юзасидан таклифларни бериб бориш;

- ЎзМУ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда ТСНҚ бўлими томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ишларни ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

- таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни ЎзМУ раҳбариятига тақдим этиш.

- бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва унирерситет ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш.

 


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura