Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими

Бўлим бошлиғи Маманазаров Мансур Абдухакимович
Бўлим бошлиғи,
Қабул Душанба-Жума, 9:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99871 246 58 89
Факс
e-mail m.mamanazarov@mail.ru
Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий Университетининг 2007 йил 27 март даги 01-155-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маркетинг бўлими тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширади:

Хуқуқий асослари: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш борасидаги қарор ва фармонлари, ҳаракатдаги Меҳнат Кодекси ва амалдаги қонунчилик ва таълим соҳасидаги тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар , жумладан “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг қарори, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети маркетинг хизмати бўлими низоми.


Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими вазиқалари:

- Таълим хизматлари бозорида маркетинг тадкикотларини узлуксиз амалга ошириб, таълим хизматларига кўйилган, яъни бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг касбий махоратини (малакавий сифатларини) ўрганиш хамда уларнинг иш берувчилар (истеъмолчилар) талабларига мувофиклигини аниклаш.

- Республика иктисодиёти ва ижтимоий соха тармокларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ракобатли таълим хизматларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хизматлар бозори конъюктурасининг ўзгаришини тахлил килиш хамда янгича ривожланиш йўналишларини белгилаш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим хизматлари бозори ва конъюктурасига таъсир кўрсатувчи турли хил омиллар (сегментлар) ўртасидаги ўзаро алокаларни тахлил килиш асосида битирувчиларни олдиндан ишга таксимлаш тизимини ташкил килиш ва амалга ошириш.

- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларга талаб ва таклифлар нисбатини ўз ичига олган холда ишга таксимлаш объектлари–таълим хизматлари истеъмолчилари (иш берувчи корхоналар, турли мулкчилик шаклига эга бўлган ташкилотлар - давлат ва махаллий бошкарув органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва х.к.) тузилмасини бахолаш, географик жойлашишини аниклаш ва гурухлаш, потенциал имкониятларини ташхис килиш оркали тўлик маълумотлар банкини яратиш.   

- Жорий йил битирувчилари хакида (таълим йўналишлари ва мутахассисликлар кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида кундузги ва сиртки таълим шакллари бўйича фамилияси, исми-шарифи кўрсатилган ҳолда) маълумотлар банкини яратиш.

- Республика ва тегишли худудлар (вилоятлар) иқтисодиёти хамда ижтимоий сохатармоқларининг ривожланиш истикболларини хисобга олган холда янги таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларини очиш, шунингдек таълим хизматлари бозори талабларига жавоб бермайдиганларини тўхтатиш бўйича таклифлар тайёрлаш, етарлича иш берувчига эга бўлмаган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатини аниқлаш.

- Талабалар кабули кўрсаткичларини аниклаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалари)ни хисобга олган холда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истикболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш.

- ЎзМУ битирувчиларини ишга таксимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш, таксимот комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал эхтиёжларига мувофик битирувчиларни ишга таксимлаш режаларини (дастлабки, аниклашган) ишлаб чикиш ва якуний таксимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчилар шахсий таксимот кайдномасини тузиш хамда умумлаштириш.

- ЎзМУ битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссияси фаолияти учун зарур бўлган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича хар бир битирувчининг рейтинги ва малакавий сифатлари тўгрисида тавсифнома, битирувчиларнинг кайси муассаса, ташкилот ёки корхонада ишлашини хохлашига оид анкета сўровлари натижалари ва иш берувчилар (истеъмолчилар)дан корхона ёки ташкилотдаги мавжуд мехнат хамда маиший-маданий шарт-шароитлар, иш хаки миқдорлари хакидаги маълумотларни тайёрлаш.

- Битирувчиларни ишга таксимлаш ва уларнинг  жойлашишига оид  барча зарурий хужжатларни (дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик тўгрисида йўлланма, таксимот комиссияси карори, шахсий таксимот кайдномаси) тайёрлаш, расмийлаштириш ва битирувчиларга топшириш.

- Таксимот комиссияси томонидан ишга таксимланган ёш мутахассислардан тушган аризаларини кўриб чикиш ва ечим кабул килиш, зарур ва асосланган холларда кайта таксимлаш ёки мустакил ишга жойлашиш жараёнини амалга ошириш учун университет комиссиясига мурожаат этиш.

- Ишга таксимланган ва жойлашган битирувчилардан ишга юборилганлик тўгрисидаги йўлланмаларнинг бўлагини тўлик кабул килиб олиш ва уларнинг таксимот ёки кайта таксимот (шу жумладан, мустакил ишга жойлашиш) хамда мутахассислиги бўйича корхоналар ва ташкилотлар кесимида ишга жойлашуви хакида тўлиқ якуний маълумотлар банкини яратиш.

- Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларига рахбарлик хамда ДАК таркибига иш берувчи (буюртмачи) корхона ва ташкилотларнинг юкори малакали мутахассисларини жалб этиш.

- Иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан кадрлар тайёрлаш, уларни ишга жойлаштириш, ўкув-илмий-ишлаб чикариш марказлари (полигонлари, амалиёт базалари) ташкил этиш бўйича асоснома ва таклифлар тайёрлаш хамда моддий-техник хамкорликка оид шартномалар тузиш, шунингдек улар билан кайтар алокаларни ўрнатиш.

Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими ходимлари:

1. Бўлим бошлиғи

2. Бош мутахассис: 3 та

3. Маркетолог


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura