Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари

Кафедра мудири Худойберганов Мирзоали Уразалиевич
Кафедра мудири, Физика-математика фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998(99)821-06-71
Факс
e-mail mirzoali@mail.ru

Кафедра ўз фаолиятини Ҳисоблаш математикаси номи билан бошлаб, 1959-1967 йилларда  доцент А.П. Доморяд, 1971-1979 йилларда доцент Г.С.Салихов, 1980-1993 йилларда доцент З.Ж.Жамолов ва 1993-1995 йилларда академик Т.А.Азларов, 1995-2011 йилларда профессор Х.А.Музаффаров, 2012-2018 йилларда профессор Р.Д. Алоев  кафедрага мудирлик қилди. 2018 йилдан октябрдан бошлаб кафедрага доцент М.Ў.Худойберганов раҳбарлик қилмоқда. 

1998 йилдан кафедра Ҳисоблаш математикаси ва математик моделлаштириш кафедраси деб номланди.

2002 йилдан кафедра Параллел технологияларда ҳисоблаш усуллари кафедраси қайта номланди.

2008 йилдан кафедрага Ҳисоблаш технологиялари ва математик моделлаштириш номи берилди.

2015 йилдан кафедра Ҳисоблаш технологиялари ва ахборот тизимлари деб номланди.

Ҳисоблаш технологиялари ва ахборот тизимлари ва Ахборот хавфсизлиги кафедралари бирлашиб 2016 йилдан бошлаб кафедра Математик моделлаштириш ва криптоанализ номи билан фаолият юритди.

 2018 йил 6 октябрда Математик моделлаштириш ва криптоанализ кафедраси негизида иккита Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари ҳамда Ахборот хавфсизлиги кафедралари ташкил этилди.

Кафедра факультетдаги барча таълим йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш билан бир қаторда математик моделлаштириш ва сонли усуллар мутахассисликги бўйича етук магистрларни тайёрлаб келмоқда.



ҲИСОБЛАШ МАТЕМАТИКАСИ ВА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Кубатур формулалар қуриш бўйича дастлабки илмий ишларни кафедрада ф.-м.ф.д. Г.Н. Салихов олиб борган ва Россия Фанлар академиясининг Сибир филиали билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги алоқаларга асос солган олимлардан ҳисобланади. Профессор М.И. Исроилов ва доцент З.Ж. Жамолов ҳам айнан шу соҳада илмий тадқиқот ишларини олиб борган. Ҳозирги кунда Х.М. Шодиметов, А.Р. Хаётов, С.А. Бахрамов ва уларнинг шогирдлари турли фазоларда оптимал квадратур формулалар қуриш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Профессор Х.А. Музафаров раҳбарлигида ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат буюртмаси асосида ёпиқ мавзудаги бир неча хўжалик шартномалари бажарилди.

Ҳозирги кунда кафедрада ҳисоблаш ва ахборот технологиялари соҳасида илмий тадқиқот ишлар жадал олиб борилмоқда. Жумладан, ф.-м.ф.д., профессор Р.Д. Алоев раҳбарлигида гиперболик системалар учун адекват ҳисоблаш моделларини яратиш бўйича ф.-м.ф.н., М.Ў. Худойберганов, Д.Э. Неъматова ва А.А.Мингбаева, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича катта ўқитувчилар Б.Б. Элов, Р.Ҳ. Алаев илмий изланишлар олиб бормоқда.


ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ


Ҳозирги кунда ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича яратилган электрон таълим ахборот тизими ҳамда ахборотни криптографик муҳофазаси давлат стандарти алгоритмларини қўллаб - қувватлайдиган криптопровайдер ишлаб чиқилди ва муваффақиятли синовдан ўтказилди.


КАФЕДРА АЪЗОЛАРИ:


1. АЛОЕВ РАХМАТИЛЛО ДЖУРАЕВИЧ (профессор)

2. БАХРОМОВ САЙФИДДИН АКБАРОВИЧ (доцент)

3. ХУДОЙБЕРГАНОВ МИРЗОАЛИ ЎРАЗАЛИЕВИЧ (кафедра мудири, доцент)

4. РЎЗМЕТОВ АЗИЗ ХУСЕНОВИЧ (доцент в.б.)

5. НЕЪМАТОВА ДИЛФУЗА ЭМИНОВНА (ўқитувчи)

6. МИНГБАЕВА АЗИЗА АБДУХАКИМОВНА(ўқитувчи)

7. ЭЛОВ БОТИР БОЛТАЕВИЧ (доцент в.б.)

8. РАСУЛОВ АБДУЖАББОР САТТАРОВИЧ (профессор)

9. МАМАТОВ АЛИШЕР ЗУЛУНОВИЧ (профессор)

10. МУХАМЕДИЕВА ДИЛНОЗ ТУЛКУНОВНА (профессор)

11. МЎМИНОВ БАҲОДИР БОЛТАЕВИЧ (доцент)


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura