Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси

Кафедра мудири Мадрахимов Шавкат Файзуллаевич
Кафедра мудири, Физика-математика фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99871 1250736
Факс
e-mail mshavkat@yandex.ru

Кафедра 1971 йилда Тошкент давлат университетида Амалий математика ва механика факультетини ташкил топиши муносабати билан, шу факультет қошида академик Н.Ю.Сатимов раҳбарлигида ЭҲМнинг математик таъминоти (ЭҲММТ) номи билан фаолият бошлаган. Факультет ва шу жумладан, ЭҲММТ кафедраси, ўша даврда республикамиз халқ хўжалигининг турли соҳаларида учрайдиган амалий масалаларини моделлаштириш ва бошқарув масалаларини компьютер воситасида автоматлаштиришни амалга оширувчи юқори савияли мутахассисларни тайёрлашни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.  
1992 йилдан бошлаб кафедра Ҳисоблаш ва автоматлаштирилган системаларнинг математик таъминоти;

2002 йилдан Программалаш технологиялари;

2005 йилдан бошлаб Программалаш ва тармоқ технологиялари;

2016 йилдан бошлаб Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари номи билан юритилди. 
Ўтган йиллар мобайнида кафедрага раҳбарлик қилдилар: 
ф.-м.ф.д., проф. Н.Ю. Сатимов (1971-1972 йй.), ф.-м.ф.д., проф. Б.Курманбаев (1972-1997 йй.), ф.-м.ф.д., проф. А.А. Халджигитов (1998-2010 йй.), ф.-м.ф.н., доц. Ш.Ф. Мадрахимов (2011-2016 йй), т.ф.н. доц. А.Х. Ишмухамедов (2016-2017 йй).
2017 йилдан бошлаб кафедрага ф.-м.ф.н, доцент Ш.Ф.Мадрахимов раҳбарлик қилиб келмоқда.


Ўтган йиллар мобайнида мазкур кафедрада юзлаб юқори малакали мутахассислар, фан докторлари (Курманбаев Б., Мирзаев И., Юлдашев У.Ю., Халджигитов А.А., Игнатьев Н.А.) ва фан номзодлари (Полатов А.М., Хакимов М.Х., Имамов Т.Т., Гайназаров С.М., Мадрахимов Ш.Ф., Икрамов А.М.Адамбаев У.Э.) етишиб чиққан. Ҳозирги кунда улар ахборот технологияларининг турли йўналишларида: Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларида; Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг турли институтларида; Банк тизимларида ва давлат корхона ва ташкилотларида етук мутахассислар бўлиб фаолият кўрсатмоқдалар.

Шу кунгача кафедра томонидан 1600 дан ортиқ дастурий таъминот яратувчи мутахассислар тайёрланган. Кафедра битирувчиларининг аксарияти педагогик фаолият ва илмий тадқиқот ишлари билан машғул ва улар орасида кўплаб фан номзодли ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилганлар бор. 

Мазкур кафедрада профессорлар: И.Мирзаев, У.Ю.Юлдашев, Б.Ф.Абдурахимов; доцентлар: В.Б.Бузрукхонов, М.Икромов, А.Б.Сатторов, Т.Имомов, Т.Азларов, Н.Р.Кадирова ва бошқалар фаолият юритган. 

Ҳалқаро Европа гранти - 544319-TEMPUS-1-2013-1-FR-TEMPUS-JPCR PROMIS: «Информатика-
Кафедра қуйидаги ОТМ ҳамда ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқдалар ва ҳамкорлик давомида битирув малакавий ва магистрлик диссертация ишлари ҳимоялари, турли илмий-тадқиқод ишлари ва муаммоли масалалар бажарилиб келинмоқда/

ЎзМУ қошидаги С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик  лицей “Аниқ фанлар” кафедраси;
 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ);
“Ximavtomatica Group” МЧЖ;
 1- Марказий клиника шифохонаси;
“Luxe Cosmetics” ХК;
 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази;
Қарши Давлат Университети;
“Aziamilk-food” ХК;
Тошкент ахборот технологиялари университети;
 Жаҳон иқтисодиёти давлат университети;
Тошкент архитектура ва қурилиш институти;
“ADS Group” МЧЖ;
АТБ”Саноатқурилиш банк”;
 “Net extensions”;
“Texnologic ASBT” МЧЖ

Булардан ташқари Алгоритмлар ва дастурлаш технолоигялари кафедраси халқаро ОТМ билан биргаликда ҳамкорлик алоқлари олиб борилмоқда. Каефдра Англиянинг Keеle Университети билан “Берилганларнинг интеллектуал тахлили” бўйича алмашинув дастурлари, илмий-тадқиқод ишларини олиб бормоқдалар.

2018 йил 24 ноябрь – 04 декабрь кунлари кафедранинн ф.м.ф.д. профессор Н.А. Игнатьев бошчилигида кафедранинг PhD Д.Ю. Саидов билан биргаликда Keеle Университетида ҳафталик илмий семинарда “Берилганларнинг интеллектуал тахлили” бўйича ўз тадқиқод-ишлари билан қатнашдилар.









Кафедра аъзолари:


1. МАДРАХИМОВ ШАВКАТ ФАЙЗУЛЛАЕВИЧ (кафедра мудири, доцент)

2. ИГНАТЬЕВ НИКОЛАЙ АЛЕКСАНДРОВИЧ (профессор)

3. ПОЛАТОВ АСХАД МУХАМЕДЖАНОВИЧ (профессор)

4. ГАЙНАЗАРОВ СУЛТАН МАМАНАЗАРОВИЧ (доцент)

5. ҲАКИМОВ МУФТОХ ХАМИДОВИЧ (доцент)

6. ИКРАМОВ АХМАТ МАОРИПОВИЧ (доцент)

7. ПУЛАТОВ СУХБАТУЛЛА ИСМАТУЛЛАЕВИЧ (доцент )

8. ИШМУХАМЕДОВ АЗИЗ ХАМИДУЛЛАЕВИЧ (доцент)

9. МАХАРОВ ТОЛКУН АБДИЛАХАТОВИЧ (доцент вазифасини бажарувчи)

10. ЮСУПОВ ЮСУФБАЙ САИДЖОНОВИЧ (катта ўқитувчи)

11. НИГМАНОВА ДИЛОБАР БАХРАМОВНА (катта ўқитувчи)

12. ҲАЙИТҚУЛОВ БОБОМУРОД ҲАЙИТОВИЧ (катта ўқитувчи)

13. ОСТОНОВ АЗИМХОН АЗАМАТ УГЛИ (ўқитувчи)

14. БАХРАМОВ РУСТАМ ХАМРАБОЕВИЧ (ўқитувчи)

15. САИДОВ ДОНИЁР ЮСУПОВИЧ (таянч докторант)

16. ТУЛИЕВ УЛУҒБЕК ЮЛДАШЕВИЧ (ўқитувчи)

17. НАВРУЗОВ ЭРКИН РАВШАНОВИЧ (ўқитувчи)

18. ЛАТИПОВ НУСРАТУЛЛА ҚУДРАТУЛЛАЕВИЧ (ўқитувчи)

19. РАХИМОВА МЕҲРБОНУ АКРОМ ҚИЗИ (ўқитувчиси)

20. МАХАРОВ ҚОДИРБЕК ТОЛКУНОВИЧ (катта ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura