Одам ва ҳайвонлар физиологияси

Кафедра мудири Маматова Зулайхо Аминджановна
Кафедра мудири, Биология фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон -
Факс
e-mail -



Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасига 1929 йили асос солинган бўлиб, шу санадан бошлаб 1962 йилгача кафедрага атоқли олим, физиолог Антоний Иванович Израэль раҳбарлик қилган. У одам ва ҳайвонларнинг республикамизнинг иссиқ ва тоғ иқлимига физиологик мослашуви бўйича тадқиқотлар олиб борган. А.И.Израэль Ўзбекистонда экологик физиология илмий йўналишининг асосчиси ҳисобланади. Унинг экспедициялардаги кузатувлари натижасида кафедранинг янги йўналиши Ҳайвонларни турли суғориш ва сувсизлик режимларининг организмнинг физиологик функцияларига таъсири йўналиши пайдо бўлган.

1962-1975 йилларда одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасини биология фанлари доктори, профессор Антонина Степановна Шаталина (1898-1975) бошқарган. Ушбу йилларда ошқозон ости безининг нормал ва патологик физиологияси, эндокринология ва спорт физиологиясини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилган.

1976 йилдан 1990 йилгача кафедрада экологик-физиологик йўналишдаги тадқиқотлар олиб борилган. 1986 йили кафедрага биология фанлари доктори Б.З.Зарипов раҳбарлик қила бошлагач, кафедрада янги мавзу - Ҳайвонлар организмида ҳазм-транспорт жараёнларининг физиологияси ривожлана бошлади ва бунда ҳам экологик йўналиш сақланиб қолди.

1994 йилдан бошлаб 2006 йилгача кафедрага профессор К.Т. Алматов раҳбарлик қилди ва унинг кафедрада олиб бораётган тадқиқотларига мувофиқ равишда янги йўналиш - Меъёрида ва патологик ҳолатларда тўқима митохондриялари ва қоннинг шаклли элементлари, ҳамда мембраналарнинг липолитик ферментларининг тузилиши ва функцияларини тадқиқ қилишнинг фундаментал жиҳатлари йўналиши шаклланди.

2006 йилдан 2012 йилгача кафедрага профессор Кучкарова Любовь Салиджановна (1953) раҳбарлик килди ва у кафедрада ҳазм ва овқатланиш физиологиясини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. 
2012-2014 йй.да Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасига доцент Каримова Г.М-К., 2014 йилдан 2016 йилгача доцент Раджабова Г.Г. раҳбарлик қилдилар. 2017 йилдан ҳозирги кунгача кафедрага доцент Маматова З.А. раҳбарлик қилмоқда.

Ҳозирги кунда одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасининг профессор-ўқитувчилари қуйидаги йўналишлар бўйича илмий ишлар олиб борадилар:

  • Стресс ва биологик фаол бирикмаларнинг онтогенезнинг турли даврларида организмнинг висцерал тизимларига таъсирини ўрганиш;
  • Стресснинг овқатланиш хулқи, мембранадаги ҳазм, сўрилиш ва ошқозон-ичак йўлининг эндоэкологиясига таъсирини ўрганиш;
  • Ҳарорат ўзгариши таъсирида организмда кечадиган физиологик ва биокимёвий жараёнларга биологик фаол моддаларнинг таъсирини ўрганиш .

Шу кунгача кафедрада 50 тага яқин фан номзодлари, 5 та фан докторлари тайёрланди. Кафедрада таълим олган талабалар ва аспирантлар Америка Қўшма штатлари, Ҳиндистон, Туркия ва Исроилдаги илмий-текшириш муассасаларида ва олий ўқув юртларида фаолият юритишмоқда. 
Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасида бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича мутахассислар тайёрланади.

Ҳозирги кунда кафедрада қуйидаги профессор–ўқитувчилар фаолият қўрсатади:

1.Маматова Зулайхо Аминджановна (кафедра мудири, доцент)
2.Кучкарова Любовь Салижановна (профессор)
3.Джаббарова Гулчехра Мухамед-Каримовна (доцент)
4.Кахаров Болта Абдугаффарович (доцент в.б.)
5.Каримова Иродахон Иброхимжоновна (PhD)
6.Юсупова Умидахон Рахмановна (катта ўқитувчи)
7.Мирзакулов Собит Олтинович (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura