Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси

Кафедра мудири Махкамов Тробжон Хусанбоевич
Кафедра мудири, Биология фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон -
Факс
e-mail -
Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси 2005 йилда ўсимликлар физиологияси кафедраси ва Ботаника ўқув-илмий марказининг қўшилишидан ташкил топган. Ҳозирги кунда унга биология фанлари номзоди Махкамов Тробжон Хусанбоевич раҳбарлик қилиб келмоқда. Ботаника ўқув-илмий маркази 1924 йилда ташкил топган Юксак осимликлар кафедраси асосида 1995 йилда ташкил қилинган. Юксак ўсимликлар кафедрасининг асосчиси ва биринчи раҳбари профессор Михаил Григоревич Попов бўлган. У кафедрага 1924-1926 йилларда мудирлик қилган. 

Кейинчалик кафедрага биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзР ФА академиги Евгений Петрович Коровин (1926-1961), биология фанлари доктори, профессор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзР ФА мухбир-аъзоси, Ипполит Иванович Гранитов (1961-1980), биология фанлари номзоди, профессор Ҳошим Мелиевич Аҳунов (1980-1995), биология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Ўктам Пратович Пратов (1995-2005) раҳбарлик қилишган. Ўсимликлар физиологияси кафедраси 1920 йилда ташкил топган. Кафедранинг асосчиси ва унга кўп йиллар (1920-1930, 1941-1945) раҳбарлик қилган профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Андрей Василевич Благовешенскийдир. 

Благовешенский Андрей Василевич 1921 йилда Туркистонда Ботаниклар жамиятини ташкил қилишда фаол иштирок этган ва унга 1921-1930 ва 1941-1945 йиллар раҳбарлик қилган. Кейинчалик ўсимликлар физиологияси кафедрасига доцент Н.Д.Леонов (1945-1948), доцент П.Г.Марсакова (1948-1949), биология фанлари номзоди, доцент Николай Антонович Тодоров (1949-1973), биология фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги Акмалжон Қосимович Қосимов (1973-1976), биология фанлари номзоди, доцент Юлдош Аҳмедович Аҳмедов (1976-1988), биология фанлари доктори, профессор Каримжон Сафарович Сафаров (1988-1997), биология фанлари номзоди, доцент Дамир Комилович Асомов (1998-2005) раҳбарлик қилганлар. Кафедранинг илмий изланишлари асосан “Ўзбекистон ўсимликлар дунёсининг биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш ва бойитиш” ва “Истиқболли ноанъанавий ўсимликлар интродукцияси: биоэкологик ва физиолого-биокимёвий хусусиятлари” масалаларига қаратилган. 


  Кафедра азолари:




1. МАХКАМОВ ТРОБЖОН ХУСАНБОЕВИЧ (Кафедра мудири)

2. САФАРОВ КАРИМЖОН (профессор)

3.  ДАВРОНОВ ҚОДИРЖОН СОТВОЛДИЕВИЧ (профессор)

4.  САФАРОВ АЛИШЕР КАРИМДЖАНОВИЧ (доцент)

5.  МАТКАРИМОВА АНАРЖАН АБДИКАРИМОВНА (доцент вазифасини бажарувчи)

6.  САФАРОВ АЛИШЕР КАРИМЖОНОВИЧ (доцент вазифасини бажарувчи )

7.  МАХМУДОВА МАМЛАКАТ МИРҒАНИЕВНА  (доцент вазифасини бажарувчи)

8. АЗИЗОВ ҲАМИД ЯРАШЕВИЧ(катта ўқитувчи)

9. ШАУСМАНОВА РОЗА МАМАЖОНОВНА(лаборант)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura