Биофизика кафедраси

Кафедра мудири Мирходжаев Улуғбек Зокирович
Кафедра мудири, Биология фанлар доктори профессор
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (71) 246-82-67
Факс
e-mail u.z.mirkhodjaev@gmail.com
1962 йилда таниқли олим Ёлқин Холматович Тўрақулов томонидан Биокимё ва биофизика кафедрасининг ташкил қилиниши мамлакатимизда биофизика фани ривожланишига қўйилган илк қадам эди. 1962 йилда Бекжон Ойбекович Тошмухамедов ТошДУ биофизика кафедрасига кичик илмий ходим, кейинчалик  1963 йилда шу кафедрада доцент лавозимига тайинланди. Ўзбекистонда Биофизика мактабининг яратилиши бевосита унинг номи билан боғлиқ. 1979 йилда Биокимё ва биофизика кафедраси иккита мустақил: Биокимё ҳамда Биофизика ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш кафедраларига бўлинди. 1988 йилда биофизика кафедрасининг биотехнология гуруҳи асосида алоҳида Биотехнология ва ҳужайра биологияси кафедраси ташкил этилди ва унга профессор М.М. Рахимов раҳбарлик қилди. Кейинчалик биофизика ва атроф  муҳитни муҳофаза қилиш кафедраси  биофизика кафедраси деб қайта номланди.

Кафедра ташкил этилган вақтдан 1986 йилгача уни профессор, кейинчалик эса ЎзР ФАнинг академиги Б.О. Тошмухамедов бошқарди. 1985-2001 йилларда кафедрани Б.О. Тошмуҳамедовнинг шогирди, биоэнергетика ва ион транспорти соҳасининг таниқли мутахассиси б.ф.д., профессор А.И. Гагельганс бошқарди. 2001-2005 йилларда биофизика кафедрасини б.ф.д., профессор М.В. Замараева, 2005-2008 йилларда б.ф.д. профессор Р.З.Сабиров, 2008-2013 йилларда б.ф.н., доцент в.б. Ю.В. Левицкая, 2013-2018 йилларда б.ф.н., доцент Г.Ғ. Раджабова бошқарди ва 2018 йил сентябрдан бошлаб б.ф.д., профессор У.З. Мирходжаев бошчилик қилмоқда. Уларнинг барчаси б.ф.д. профессор., академик Б.О. Тошмухамедов томонидан яратилган Биофизика мактаби намоёндаларидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Б.О. Тошмухамедов энциклопедик билимларга эга, принципиал ва иқтидорли тадқиқотчи олимдир. Улар билимдон ташкилотчи ва илмни оммалаштирувчи серҳаракат фан арбоби бўлиб, ўз билим ва тажрибаларини шогирдларига ўргатиб келмоқдалар.  

Биофизика кафедрасида 20 дан ортиқ фан докторлари:  З.У. Бекмухаметова, А.К. Қосимов, А.И. Гагельганс, П.Б. Усмонов, Н.М. Мирсалихова, М.Х. Гайнутдинов, М.У.Тўйчибоев, Р.Н.Ахмеров, О.В.Красильников, У.З. Мирходжаев,  Р.З. Сабиров, Д. Каликулов, Э.М. Махмудова, И.Г. Ахмеджанов, Б.У. Отақўзиев, М.И. Асроров, З.З. Гиззатулина ва бошқалар, шунингдек, 50 га яқин фан номзодлари етишиб чиқди.





Бир қатор хорижий давлатларнинг илмий марказларида фаолият юритаётган кафедранинг турли йиллардаги битирувчилари билан ҳамкорлик, ўзаро илмий алоқалар йўлга қўйилган.  
 Кафедранинг илмий йўналиши “Биологик фаол бирикмаларнинг мембранавий транспорт  жараёнларига таъсир механизмларини ўрганиш” деб номланган бўлиб,   шу мавзу асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда биофизика кафедрасида қуйидаги илмий семинарлар олиб борилмоқда:

1.Ҳужайра ҳажмини бошқариш тизимининг ион механизмлари.
Семинар ўтказилиш вақти: ҳар ойнинг сўнги жума кунида соат 14.00 да.
Лектор: б.ф.д., академик Р.З. Сабиров 


2.Мембранадаги ион ўтказувчи структуралар бўйлаб ионлар транспорти механизмлари .
Семинар ўтказилиш вақти: ҳар ойнинг биринчи пайшанба куни соат 14.00 да.
Лектор: б.ф.д., профессор У.З. Мирходжаев 

3.Магнитобиологиянинг ҳозирги кундаги замонавий ечимини кутаётган муаммолари.
Семинар ўтказилиш вақти: ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни соат 14.00 да.
Лектор: б.ф.н., доцент. Г.Ғ. Раджабова 


Биофизика кафедраси аъзолари:

1.МИРХОДЖАЕВ УЛУҒБЕК ЗАКИРОВИЧ (б.ф.д., профессор, кафедра мудири)
2.САБИРОВ РАВШАН ЗАИРОВИЧ (б.ф.д., академик)
3.РАДЖАБОВА ГУЛБАҲОР ҒУЛОМОВНА (б.ф.н., доцент)
4.ЛЕВИЦКАЯ ЮЛЯ ВЛАДИМИРОВНА (б.ф.н., доцент в.б.)
5.УМАРОВА ФАТИМА ТАДЖИБАЕВНА (катта ўқитувчи)
6.ТОЙИРОВ УКТАМ БАЗАРКУЛОВИЧ (катта ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura