Умумий ва ноорганик кимё кафедраси

Кафедра мудири Нурмонов Сувонқул Эрхонович
Кафедра мудири, Кимё фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-07-88
Факс
e-mail nurmonov_se@mail.ru
Ноорганик кимё бўлими



  • М.Улуғбек номидаги ЎзМУ кимё факультетининг ноораник кимё кафедраси 1932 йилда ташкил этилган. Кафедрага проф. Б.Г.Запрометов раҳбарлик қилган.
  • 1937-1949 йиллар давомида кафедрага проф. Е.И.Познер раҳбарлик қилган. Шу вақт мобайнидакафедра икки йўналишда илмий иш олиб борган.
  • 1958-1989 йиллар давомида кафедрага проф. Х.Р.Рахимов раҳбарлик қилди. Бу вақтда кафедрада сув-туз системасининг физик-кимёвий анализи ва оралиқ металларнинг таркибида азот ва кислород элементлари тутган лигандлар билан комплекс бирикмаларни ўрганиш устида илмий иш олиб борилди.
  • 1989-2010 йилларда кафедрага академик Н.А.Парпиев бошчилик қилди. 2010-2011 йиллари к.ф.д. Ш.А.Кадирова, 2012-2017 йилларда т.ф.д. С.Э.Нурмонов раҳбарлик қилган.
  • Кафедранинг илмий гурухи томонидан 2002-2007 йилларда Ўзбекистон Фан ва техника марказининг 3 та фундаментал гранти (Ф.3.9, Ф.3-142 (раҳбар Парпиев Н.А.) ва ФМ-3-342 (раҳбар Ш.А.Кадирова)) бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Ҳозирда 2017-2020 йилларда илмий гуруҳ амалий лойиҳа (7-49, раҳбар Н.А.Парпиев) ва фундаментал илмий лойиҳалар (ОТФ-7-45, раҳбар Н.А.Парпиев ва ЁФ-7-4 , раҳбар Д.С.Рахмонова) устида иш олиб борилмоқда.
Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар йўналиши бўйича кафедра докторантлари ва илмий-тадқиқотчилари томонидан 3 та докторлик ва 12 та номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди.



Охирги йилларда кафедрада олиб борилган илмий ишлар натижасида 46 та янги органик бирикмалар синтез қилинган ва лиганд сифатида фойдаланилган. Улардан 12 тасининг РСА асосида молекуляр ва кристалл тузилиши аниқланган. Шу лигандлар асосида оралиқ металларнинг 250 дан ортиқ комплекс бирикмалари синтез қилинган. Шу жумладан, 30 та комплекс бирикманинг кристалл тузилиши ва 50 дан ортиқ бирикманинг биологик фаоллиги аниқланди.
Кафедрада синтез қилиниб, РСА орқали кристалл структуралари аниқланган 37 та модда тўғрисидаги маълумотлар Кембриждаги «Халқаро структуравий маълумотлар банки»га юборилган ва улардан кенг миқёсда бутун жаҳондаги соҳа мутахассислари фойдаланмоқда.
Кафедра ходимлари ҳамкорликда 9 та монография ва ўзбек тилида “Координацион бирикмалар кимёси”, “Анорганик кимё”, “Анорганик кимёнинг назарий асослари” каби дарсликлар чоп этган. Кафедра ўқитувчилари томонидан охирги йилларда бир қатор ўқув ва услубий қўлланмалар яратилган, жумладан: “Ноорганик кимёдан лаборатория машғулотлари” (рус ва ўзбек тилларида), “Анорганик кимё фанидан модуль тизимига оид семинар машғулотлари ва коллоквиумлари режаси” (рус ва ўзбек тилларида) ва бир қанча фанлардан мажмуалар нашр этилган.
Ҳозирда кафедрада профессор Ш.А.Кадирова раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада 1 нафар академик, 3 нафар профессор, 4 нафар доцент фаолият кўрсатмоқда.

Умумий кимё йўналиши 



2011 йил Умумий кимё кафедраси билан ноорганик ва аналитик кимё кафедраси қўшилишидан “Умумий, ноорганик ва аналитик кимё” кафедраси ташкил этилган.
Умумий кимё кафедраси 1981 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, кимё фанлари доктори, профессор Т.С.Сирлибоев раҳбарлигида ташкил қилинган. Кафедрага у 1981-2008 йилларда мудирлик қилган. 2008 йилдан буён умумий кимё кафедрасига кимё фанлари номзоди, доцент С.Э.Нурмонов раҳбарлик қилмоқда.
Кафедранинг илмий йўналиши “Нефт, табиий газ ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари асосида янги органик бирикмаларни каталитик синтези, уларнинг хоссалари ва қўлланиш соҳаларини ўрганиш”. Шу йиллар давомида кафедра ходимлари ва ҳамкорликдаги бошқа ташкилот ходимларидан ушбу йўналиш бўйича 3 нафар фан доктори, 17 нафар фан номзоди тайёрланган. Ҳозирги пайтда эса 4 нафар тадқиқотчи докторлик, 12 тадқиқотчи эса номзодлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда. Бажарилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 600 дан ортиқ илмий ишлар, 2 монография, 1 дарслик ва 26 ўқув қўлланма чоп қилинди, 44 та муаллифлик гувоҳномаси ва 4 та патент олинди, 170 дан ортиқ янги органик моддалар синтез қилинган, 4 та маҳсулотни саноатда ишлаб чиқариш технологиялари яратилди.
Илмий кадрлар тайёрлаш савиясини янада ошириш, олий таълим, Фанлар академияси ва ишлаб чиқаришни интеграциялашни ривожлантириш мақсадида 1998 йилда кафедра қошида ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти билан биргаликда “Умумий ва нефт кимё” ўқув-илмий маркази ташкил қилинган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. 1999 йилда кафедрада “Нефт ва табиий газ кимёси” магистратура мутахассислиги очилган ва унда ҳар ўқув йилида 8-10 магистрлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинади.
Кафедра профессор-ўқитувчилари кимё факультети талабаларига “Кимёвий кинетика ва катализ” курсидан, нокимёгар йўналиши талабаларига кимё, анорганик ва аналитик кимё курсларидан, кимё бакалавр йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларига умумий ва махсус курслардан машғулотлар олиб боришади.

Кафедра аъзолари:

1. НУРМОНОВ СУВОНҚУЛ ЭРХОНОВИЧ (кафедра мудири )
2. ПАРПИЕВ НУСРАТ АГЗАМОВИЧ (академик)
3. КАДИРОВА ШАХНОЗА АБДИХАЛИЛОВНА (профессор в.б.)
4.  ТУРГУНОВ ЭРХАН (доцент)
5. НУРАЛИЕВА ГЎЗАЛ АБДУХАМИДОВНА (доцент)
6. МИРХАМИТОВА ДИЛОРОМ ХУДАЙБЕРДИЕВНА (доцент)
7. РАХМОНОВА ДИЛНОЗА САЛАМОВНА (Катта ўқитувчи)
8. АКБАРОВА МУАТТАРХОН ТИЛАВОЛДИЕВНА (ўқитувчи)
9. КОЗИНСКАЯ ЛЮБОВЬ КОНСТАНТИНОВНА (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura