Аналитик кимё кафедраси

Кафедра мудири Cманова Зулайхо Асаналиевна
Кафедра мудири, Кимё фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998935497497
Факс
e-mail Smanova.chem@mail.ru


АНАЛИТИК КИМЁ” КАФЕДРАСИ

Кафедра ташкил қилинган сана: 1933 йил.

Кафедра мудирлари: академик Ш.Т.Толипов (1938-1990 йй), И.П.Шестерова (1990-1995 йй), Н.Б.Бабаев (1995-2000 йй), Н.Т.Турабов (2000-2005 йй ), Сманова З.А. (2016  йилдан ҳозирги вақтгача).

2005-2012 йилларда аналитик кимё кафедраси ноорганик кимё кафедраси билан бирлаштирилди.

2012-2016 йилларда кафедра “Умумий, ноорганик ва аналитик кимё кафедраси” деб номланди.



2016 йил 25 майда “Аналитик кимё” кафедраси “Умумий, ноорганик ва аналитик кимё кафедрасидан ажралиб чиқди.

Ўқув-услубий ишлар: Охирги 2 йил мобайнида 300 дан ортиқ мақола ва тезислар, 2та монография, 2та ўқув қўлланма, 4та услубий қўлланма нашр қилинди,  1та  патент олинди.

 2000 й. “Аналитик кимё” маърузалар матни 1 ва 2- қисмлари чоп этилган. 2012 йил “Титриметрик анализ методлари” ўқув услубий қўлланма чоп этилди.

2017 йил  Қутлимуротова Н.Ҳ. ва  Сманова З.А. муаллифлигида “Сифат анализи” аналитик кимё фанидан услубий қўлланма чоп этилди.


Илмий тадқиқот ишлари қуйидаги йўналишларда олиб борилади: «Органик- аналитик  реагентлар синтез қилиш, қаттиқ электродлар яратиш ва улар асосида металлар, канцерогенлар,  мутагенлар ва экотоксикантларни аниқлайдиган селектив ва аниқ оптик ва электрокимёвий методикалар ишлаб чиқиш» мавзулари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.

Кафедра талабалари, магистрантлари ва докторантлари Гидрометрология илмий текшириш институтида, Ядро Физикаси институтининг  “Радио препаратлар” бўлимида, Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ва Навоий кон металлургия комбинатида илмий ишларини олиб бормоқдалар.


Ҳимоялар: Докторлик диссертациялари ҳимоялари: З.А.Сманова (2015). Номзодлик ва PhD  диссертациялари ҳимоялари: Н.Т.Турабов (1985), Н.Ҳ.Қутлимуротова (2011), Д.А.Зияев (2017).

Грантлар: 2 та фундаментал, 1 та амалий, 2 та ёшлар академик ҳаракатчанлиги бўйича грантлар (охирги 2 йил давомида).

Ҳамкорлик алоқалари: Москва Давлат Университети, СамДУ, УргДУ, Жиззах ДПИ, ТФармИ, Навоий Давлат Университети, Фарғона Давлат Университети, Бухоро Давлат Университети.

2016 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти қошидаги академик лицейда кафедра филиали ташкил этилди. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura