Органик кимё кафедраси

Кафедра мудири Холиков Турсунали Суюнович
Кафедра мудири, Кимё фанлар номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998901877190
Факс
e-mail tursunali72@mail.ru

Органик кимё кафедраси

Кафедра 1921 йилиташкил этилган.

Кафедра мудирлари. проф. С.Н.Наумов (1921-1930), ЎзР ФА академиги И.П.Цукерваник (1931-1967), проф. А.Р.Абдурасулева (1967-1984), проф. Х.Й.Юлдашев (1984-1992), профессор Қ.Н.Аҳмедов (1993-2008), доц. Ҳ.С. Тожимуҳамедов (2009-2012), к.ф.н.доц в.б. Ў.Ч. Ахмедов (2013-2014), доц. Х.С.Тожимухамедов (2015-2017), к.ф.н.Т.С. Ҳолиқов(2017-хозирги кунгача).


Ўқув-услубий ишлар. Кафедрада бакалавр йўналиши бўйича “Органик кимё”, “Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси”, Кимё (Органик кимё), каби умумий курслардан маъруза, семинар ва лаборатория машғулотлари ўтказилади.

Магистратура йўналишига “Нефт кимёвий синтез”, “Органик функционал анализ“, “Органик бирикмаларнинг тузилиши ва реакцион қоблияти”, “Элемент органик бирикмалар кимёси”, “Динамик стереокимё”, “Органик бирикмаларнинг биологик фаоллиги”, “Органик кимёда хроматографик ва спектроскопик усуллар” ва қатор танлов фанларидан машғулотлар олиб борилади. Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан қуйидаги дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этилган: Х.М.Шохидоятов, Ҳ.Ў.Хўжаниёзов, Ҳ.С.Тожимуҳамедов “Органик кимё” дарслиги, А.Г.Азимов, Ҳ.С.Тожимуҳамедов, Ў.Ч. Аҳмедов “Нефть кимёси асослари”, Қ.Н.Аҳмедов, М.Р.Юлдашева, “Органик кимё усуллари”-2-қисм, Қ.Н.Ахмедов, Х.Й.Йўлдошев, Ў.Ч.Ахмедов “Органик кимё усуллари”-1-қисм ўқув қўлланмалар, А.К. Абдушукуров, Юлдашева М.Р. “Органик кимё”, А.К. Абдушукуров, Юлдашева М.Р. “Органик кимё фанидан лаборатория ишлари” каби қатор услубий қўлланмалар нашр этилган.


Илмий-тадқиқот ишлари қуйида йўналишларда олиб борилди:

Кафедрада “Ароматик ва гетероциклик қаторда электрофил ва нуклеофил алмашиниш реакциялари” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу умумий мавзу бўйича фенолларни алкиллаш, ациллаш ва нитрозолаш, дибензо-18-краун-6 ни ациллаш, нитролаш ҳамда диазотирлаш, моно- ва дикарбон кислота эфирларини олиш, ароматик ва гетероциклик аминобирикмаларни ациллаш, ароматик углеводородлар, феноллар эфирларини амидоалкиллаш мавзуларида тадқиқотлар олиб борилди. Кафедрада ҳар йили 50 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилади. Охирги йилларда 4 та патент олинди ва 10 га яқин ишланмалар амалиётга жорий этилди (Навоиий тоғ-кон металлургия комбинати, “Навоиийазот” АЖ, Фарғона НҚИЗ).

Илмий педогогик кадрлар тайёрлаш. Кафедрада кейинги йилларда 20 дан ортиқ юқори малакали магистрлар тайёрланган. Докторлик диссертациялари ҳимоялари: Абдушукуров А.К. (2008), Юлдашева М.Р. (2017) ва PhD диссертациялари ҳимоялари: Нурмуҳаммадов Ж.Ш (2017), Чориев А.Ў.(2017). Бугунги кунда кафедрада 4 та илмий тадқиқотчи илмий изланишлар олиб боришмоқда. Кафедрада “Ёш органик” тўгараги ва “Органик кимё” ихтисослиги бўйича илмий семинар фаолият кўрсатмоқда.


Грантлар:ОТ-Ф-7-50 “Фенолларни аллил спирти эфирлари билан аллиллаш” Илмий раҳбар.Тожимуҳамедов Ҳ.С.

ОТ-Ф-7-58«Ризобактерияларнинг индолил-3-сирка кислотаси ҳосил қилиш жараёнидаги гетероҳалқали бирикмалар кимёвий хоссалари тадқиқоти» Илмий Раҳбари Юлдашева М.Р.,

ОТ-Ф7-56 "Фенолнинг пропаргил эфирлари изомериясини ўрганиш" Грант раҳбар- Абдугафуров И.А.

Ф32017102476“Изучение реакции хлорацетилирования изомерных аминофенолов и синтез биологически активных веществ на основе хлорацетильных продуктов” гранти. Илмий Раҳбари Юсуфов М.С.

МУ-ФЗ-20171025169 “Исследование изомеризации аллиловых эфиров нафтолов” гранти . Илмий Раҳбари Азимова Г.З.

Ҳамкорлик алоқалари: “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Сорб-Тех” очиқ акциядорлик жамияти, Ўз Р ФА Физика техника институтининг “Физика-қуёш” ИИЧБ, ЎзР ФА ЎМКИ, Навоиий тоғ-кон металлургия комбинати, “Навоийазот” АЖ.


Кафедра аъзолари:



1. ХОЛИКОВ ТУРСУНАЛИ СУЮНОВИЧ (Кафедра мудири)

2. АБДУШУКУРОВ АНВАР КАБИРОВИЧ (Профессор)

3. ТОЖИМУХАМЕДОВ ХАБИБУЛЛА САЙФУЛЛАЕВИЧ (доцент)

4. ЮЛДАШЕВА МУХАББАТ РАЗЗАКБЕРДИЕВНА (доцент)

5. ТУРАЕВА ХУРШИДА КАМАЛБАЕВНА (ўқитувчи)

6. АЗИМОВА ГУЛЬМИРА ЗАЙНИДДИНОВНА (Илмий ходим)

7. ХУРРАМОВ ЭЛЁР НАРЗУЛЛАЕВИЧ (Илмий ходим)

8. ЮСУФОВ МУХРИДДИН САИДОВИЧ (Илмий ходим)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura