Полимерлар кимёси кафедраси

Кафедра мудири Гафурова Дилфуза Анваровна
Кафедра мудири, Кимё фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон -
Факс
e-mail -

Полимерлар кимёси кафедраси


Кафедранинг ташкил этилган йили: 1979 йил

Кафедра мудири: к.ф.д., проф. Мусаев У.Н. (1979-2007), к.ф.д., проф. Мухамедиев М.Г. (2007-2014), к.ф.д., доц. Гафурова Д.А. (2014-ҳ.в.)

Кафедранинг таркиби: кафедра мудири, к.ф.д., доц. Гафурова Д.А., к.ф.д., проф. Мухаммадиев М.Г., к.ф.д., проф. Бабаев Т.М., к.ф.н., доц. Мирзахидов Х.А., к.ф.н., доц. Махкамов М.А., к.ф.н.доц. Рахимов Т.Х., ўқитувчи Шахидова Д.Н.


Ўқув-услубий ишлар. Кафедрада бакалавр йўналиши бўйича қуйидаги фанлардан маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилади: «Полимерлар кимёси», «Юқори молекуляр бирикмалар кимёси», «Кимёвий технология», «Ўзбекистонда полимерлар ишлаб чиқариш илмий асослари ва истиқболлари».

Кафедрада иккита магистратура 5А140501-Кимё (юқори молекуляр бирикмалар) ва 5А140502-Материаллар ва моддалар кимёси (полимер материаллар) мутахассисликлари мавжуд бўлиб уларнинг ҳар бирида 7 та махсус курсдан маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги дарсликлар, ўқув қўлланмалар, услубий қўлланмалар чоп этилган:

  • Мусаев У.Н., Бабаев Т.М., Қурбонов Ш.А., Хакимжонов Б.Ш., Мухамедиев М.Г. «Юқори молекуляр бирикмалар кимёсидан практикум». Тошкент. Университет. (1991, 42 б.т.);

  • Бабаев Т., Рахимов Х. «Физик ва коллоид кимё». Тошкент. Фан ва технологиялар (2004, 35 б.т.);

  • Каттаев Н., Ихтиёрова Г., Мирзахидов Х., Мухамедиев М. «Кимё технологияси» дарслиги, Тошкент, Файласуфлар (2012, 25 б.т.);

  • Каттаев Н., Ихтиёрова Г.А., Мирзахидов Х.А., Мухамедиев М.Г. «Кимёвий технология» электрон дарслиги, Тошкент, 2010;

  • Babaev T.M. «Yuqori molekulyar birikmalar» дарслиги. Тошкент, Фан ва технологиялар. (2015, 45 б.т.);

  • Бабаев Т.М. «Юқори молекуляр бирикмалар» дарслиги. Тошкент. Фан ва технологиялар (2016, 45 б.т.);

  • Мухамедиев М.Г., Махкамов М.А. «Акрил кислоталари ҳосилалари асосидаги стимул сезгир гидрофил полимерларнинг синтези ва физик-кимёвий ҳоссалари» Синтез и физико-химические свойства стимул-чувствительных гидрофильных полимеров на основе производных акриловых кислот» - монографияси (2016, 10 б.т.);

  • Мухамедиев М.Г. «Особенности получения стимул-чувствительных гидрофильных полимеров» - монографияси (2017, 10,5 б.т.);

  • Гафурова Д.А., Махкамов М.А., Шахидова Д.Н., Мухамедиев М.Г «Полимерларнинг кимёвий ўзгаришлари» услубий қўлланма. Университет, (2014, 5,5б.т.);

  • Махкамов М.А., Гафурова Д.А., Шахидова Д.Н., Мухамедиев М.Г. “Полиэлектролитлар ва уларнинг физик-кимёвий ҳоссалари» ўқув-услубий қўлланма. Тошкент, Университет. (2016, 5,5б.т.);

  • Ахмедова Н.Н., Шахидова Д.Н. “Кимёвий технология» фанидан лаборатория машғулотлари учун ўқув-услубий қўлланма. Тошкент, Университет (2016, 6,0 б.т.)


Илмий-тадқиқот ишлари: Полимерлар кимёси кафедрасида «Функционал полимерларни яниги авлодини яратиш» йўналишида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади. Кафедранинг илмий ишлари юқори молекулали бирикмалар кимёсининг долзарб йўналишларидан бўлган қуйидаги соҳалари бўйича олиб борилади: юқори молекулали бирикмалар синтези, полимерларни модификацияси ва ҳосил қилиш жараёнлари, алоҳида комплекс хусусиятли полимерлар, макромолекуляр физиологик фаол полимер тизимлар, тиббий-биологик полимерлар ва ҳ.к.

Кафедрада ҳар йили 50 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган. Кафедра ташкил топган буён 80 га яқин ихтиро учун патент ва муаллифлик гувоҳномалари олинган. Сўнгги йилларда ихтироларга 7 та патент олинган, илмий тадқиқот ишларидан олинган натижалар ўқув жараёнига тадбиқ қилинган

Диссертация ҳимоялари: Кафедра ташкил топгандан буён 8 та докторлик ва 41 та номзодлик ҳамда 1 та РhD диссертациялари ҳимоя қилинган.


Илмий лойиҳалар:

ИОТ-2017-7-4 «Газларни тозалашда қўлланиладиган метилдиэтаноламинни регенерация қилиш технологияси». Раҳбар: к.ф.д., проф. Мухамедиев М.Г.

ОТФ-7-57 (ОТ-Ф7-48, ОТ-Ф7-44) «Полимер материаллар сиртига иммобиланган металлар нанозаррачаларининг фазавий ўзгаришлари механизмини тадқиқ қилиш». Раҳбари: к.ф.д., проф. М.Г.Мухамедиев (к.ф.д. З.А.Сманова, к.ф.д. Д.А.Гафурова)

ПЗ-20170925290+ПЗ-2017092965+ПЗ-20170927395 “Маҳаллий хомашёлар асосида ионитлар олиш ва уларни саноат чиқиндиларидан рангли ва камёб металларни сорбциялашда қўллаш». Раҳбари: к.ф.д., проф. Мухамедиев М.Г. (к.ф.д., проф. Бабаев Т.М., к.ф.д. Гафурова Д.А.)

Ҳамкорлик муносабатлари: «МАХАМ CHIRCHIQ" АЖ, «Навоиазот" АЖ, «Навоий тоғ-металлургия комбинати” АЖ, ва «Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” АЖ ва Ўзбекистон Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари билан хамкорлик шартномалари тузилган.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura