“Экология” кафедраси–1990 йилдан бошлаб Эколог мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Гидробиология ва Ихтиология кафедраси Экология ва Ихтиология кафедраси деб номланди.
Кафедранинг илмий мавзуси:
- Ўсимликларнинг қурғоқчиликга, саноат чиқиндилари чидамлилигини илмий асослаш.
- Фойдали шифобахш ўсимликлар экологиясини ўрганиш ҳамда деградацияга учраган ерларда ўсимликлар жамоасини ташкил этиш.
- Ўзбекистонда адир ва чўл минтақаси ўсимликларининг экологик классификацияси структура – функционал ва биологик белгиларини системали анализ қилиш.
- Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги гидробионтлар экологиясини ўрганиш.
- Табиатдан барқарор фойдаланиш, шаҳарлар экологияси, барқарор ривожланиш мавзулари бўйича илмий ишлар амалга оширилмоқда.