Кафедра мудири |
Насретдинова Шахноза Саидакмаловна Кафедра мудири, |
Қабул | Душанба-Шанба, 14:00-17:00 |
Манзил | Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй |
Телефон | +99871 246-90-80 |
Факс | |
nasretdinova@mail.ru |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2527-сонли қарори иловасига асосан “Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси Иқтисодиёт факультети қошида ташкил этилган. Ҳозирги кунда кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан “Иқтисодиёт” (тамоқлар ва соҳалар бўйича), “Кадрлар менежменти”, “Ижтимоий иш” (Пенсия таъминоти), “Ижтимоий иш” (оила ва болалар билан ишлаш) бакалавр йўналишлари, шунингдек, иқтисодиёт таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларига бир қатор фанлардан маъруза, амалиёт ва лаборатория машғулотлари олиб борилмоқда.
Жумладан:
Ҳозирда кафедрада 2 нафар фан номзоди, 2 нафар катта ўқитувчи, 3 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.
Кафедрада ф.-м.ф.н, доц. Ш.С. Насретдинованинг раҳбарлигида “Ўзбекистон Республикасида суғурта бозорини ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш” деб номланиб илмий тадқиқот мавзуси доирасида бир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Кафедрада Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар бўйича гранти асосида «Инвестицион лойиҳа рискларини таҳлил қилиш ва баҳолаш услубиётини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш йўллари» мавзусида илмий-тадқиқотлар ҳам олиб борилмоқда.
Ҳозирда кафедранинг таянч докторанти Б.Ғ. Тўхтаев томонидан “Миллий иқтисодиётни иннофацион ривожлантириш шароитида иқтисодий ўсишни моделлаштириш” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертацияси устида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бир қанча монография, ўқув қўлланмалари ҳамда маҳаллий ва хорижий нашрларда мақолалар чоп этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 7 та муаллифлик хуқуқини берувчи патент гувохномаларига эга бўлишган.
Кафедра аъзолари:
1. НАСРЕТДИНОВА ШАХНОЗА САИДАКМАЛОВНА (кафедра мудири)
2. НУРМУХАММЕДОВА НАРГИЗА (доцент)
3. ОТАЕВ ШОНАЗАР ҚОДИРОВИЧ (катта ўқитувчи)
4. ДЖАББАРОВ РАХИМЖОН АБДУЛЛАЕВИЧ (катта ўқитувчи)
5. АБУТАЛИПОВ МАРС ФУАТОВИЧ (катта ўқитувчи)
6. АЛИМОВ ОЙБЕК НАРҚУЛОВИЧ (ўқитувчи)
7. ФЙЗУЛЛАЕВ ДОСТОН МАХМУД ўғли (ўқитувчи)
8. МИРЗАЕВ БОБУР СОЙИБЖОНОВИЧ (таянч докторант )
9. ДЖАЛИЛОВ ДОСТОН АБДУАЗИЗОВИЧ (таянч докторант )