Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси

Кафедра тўғрисида қисқача маълумот

Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий географиянинг фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши Ўзбекистон Миллий универститети География ва табиий ресурслар факультетининг “Иқтисодий ва ижтимоий география” кафедраси билан боғлиқ бўлди. Дастлаб бу  кафедра  1940 йилда  Ўрта Осиёда яккаю-ягона бўлган «Иқтисодий география» номида  ташкил топди. Кейинчалик у  «Иқтисодий ва ижтимоий  география»  (1978 й.) деб юритила бошлади.  1998 йилдан эса, мазкур кафедра «Ижтимоий география  ва  минтақавий  иқтисодиёт»  номи билан  фаолият кўрсатди. Кейинчалик унинг номи бир неча маротаба ўзгарганган бўлсада бугунги кунда яна шу ном билан яъни  «Иқтисодий ва ижтимоий  география»  номи билан юритилмоқда.

Кафедранинг дастлабки мудири география фанлари номзоди, доцент В.Г. Кузнецов бўлган. Сўнгра уни г.ф.д., профессор М.Г. Кадек (1941-1945 йй.), г.ф.д. профессор В.М.Четиркин (1944-1948 йй.), г.ф.н., доцент Р.С.Лобач (1948-1954 йй.), г.ф.н., доцент Цапенко (1954-1959 йй.) бошқариб келган. 1960-1969 йиллар мобайнида ушбу вазифани г.ф.н., доцент Н.Г.Смирнов бажариб келган. Махаллий ўзбек олимларидан биринчи бўлиб бу кафедрага г.ф.д., профессор З.М.Акрамов раҳбарлик қилди. У кафедра мудири лавозимида 1969-1984 йиллар давомида ишлаб келди, 1984 йилдан  2010 йилгача кафедрани таниқли олим г.ф.д., проф. А.С.Солиев бошқарди. Ҳозирги кунда кафедрани география фанлари доктори, профессор З.Н.Тожиева бошқариб келмоқда.

Кафедранинг илмий-педагогик салоҳияти юксалиши ва ўқув-услубий ишлар  ривожланишида олимлар  Г.Н.Черданцев,  А.Н.Ракитников, О.Б. Ота-Мирзаев, А.А.Қаюмов,  Т.И.Раимов, Р.А. Ходиев,  Т.Э.Эгамбердиев, Т.Т.Тожимов, С.С.Саидкаримов, С.Б.Боқиев, М.Р.Бўриева, А.М.Содиқовларнинг хизматлари   салмоқли  бўлган.

Кафедра тарихига эътибор берсак, иқтисодий ва ижтимоий географиянинг энг мухим ва долзарб йўналишлари: иқтисодий районлаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, ахоли географияси, шаҳарлар ривожланиши ва урбанизация муаммолари, умуман ижтимоий (социал) географиянинг турли сохалари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилаётгани кўзга ташланади. 1998-1999 ўқув йилида МДҲ мамлакатлари ўртасида илк бор проф. А.С.Солиев томонидан олға сурилган минтақавий иқитисодиёт йўналишига боғлиқ назарий ва амалий масалалар катта қизиқиш билан ўрганилиб келинди.

Сўнгги йилларда, жаҳон тараққиётига мос андозалардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда ҳам анъанавий илмий йўналишлар пайдо бўлди. Масалан, аҳолига тиббий, таълим ва бошқа соҳаларда хизмат кўрсатиш, сиёсий география ва геосиёсат, социал география, туризм ва рекреация, тиббий ва касалликлар географияси (нозогеография), жиноятчилик географияси кабилар ривожланиб бормоқда. Уларнинг барчасида ЎзМУ «Иқтисодий ва ижтимоий география» кафедраси асосида мустақиллик йилларида шаклланган миллий иқтисодий география илмий мактаби ва унга уюшган олимларнинг ҳиссаси бевосита катта бўлди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур илмий мактабнинг шаклланиши ва самарали ривожланишида икки катта-олим Зиёвутдин Мухитдинович Акрамов ва Абдусами Солиевич Солиевлар етакчи бўлдилар.

Иқтисодий географиянинг тарихи энг аввало иқтисодий районлаштириш муаммолари билан боғлиқ. Мамлакатимиз, хусусан ЎзМУ кафедрасида иқтисодий районлаштириш масаласи биринчи навбатда табиий география, сўнгра қишлоқ хўжалиги талаб ва эхтиёжларини ўз ичига олади. Мана шундан келиб чиққан холда, иқтисодий география илмий мактабида олиб борилган тадқиқотлар негизида интеграл, яъни асосий иқтисодий районларни аниқлашга ўтилди. Бу борада таниқли олимлар В.М. Четиркин, З.М. Акрамов, А.С.Солиев, О.Б. Ота-Мирзаев ва бошқалар томонидан бажарилган илмий йўналишлар илмий жамоачилик эътиборини қозонгани маълум.

Республикамизда иқтисодий ва ижтимоий география илмий мактаби асосан иккита йўналишга эга. Бу йўналишларнинг бири агрогеография (қишлоқ хўжалиги географияси) бўлса, иккинчиси аҳоли географиясидир. Хусусан бу йўналишда шаҳарлар ривожланиши ва урбанизация жараёнининг худудий  муаммолари ўрганилмоқда. Юқоридаги муҳим илмий йўналишлар ҳозирги замон Ватан география фанининг устунлари бўлмиш, икки забардаст олим ва буюк инсон проф. Акрамов Зиёвутдин Мухитдинович ва проф. Солиев Абдусами Солиевичларнинг ўзаро уйғун ва хамкорликда самара топган илмий-ижодий ва педагогик-устозлик фаолиятлари билан бевосита боғлиқ бўлди. Мана шунинг учун хам бу норасмий илмий уюшмани тўғридан-тўғри «Акрамов-Солиевларнинг илмий мактаби», деб аташ мумкин.

Ўзбекистон иқтисодий география илмий мактаби тез орада нафақат республикада, балки  қўшни республикалар ва бошқа хориж мамлакатларида хам эътибор топди. Жумладан, бу борада, хусусан мазкур илмий мактабда етиштирилган фан номзодлари ва докторлари, унинг халқаро алоқалари тўғрисида Москва Давлат университетининг профессорлари Ю.Г.Саушкин, А.И.Ковалёв, Перм Давлат университети профессори М.Д.Шарыгин, Санкт-Петербург Давлат университети профессори А.И.Чистобаев, Қозоғистон Миллий университети профессорлари С.Р.Ердавлетов ва Ш.М. Надировлар юқори баҳо беришган.

Кафедра аъзоларининг асосий мақсади –профессорлар З.М.Акрамов ва А.С.Солиевлар томонидан шакллантирилган Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий география илмий мактаби анъаналарини давом эттириш, жамоада соғлом ўқув-илмий муҳитни сақлаб туриш ҳамда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев йўлбошчилигида мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган миллий истиқлол ғоясига содиқ юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш йўли билан ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдан иборат. Айни пайтда кафедра Ўзбекистонда география фанининг таянч даргоҳи сифатида барча минтақавий олий таълим муассасалари ва шу билан бирга Москва, Ростов-дон (АРГО, Россия), Қозоғистон (КазНУ) каби мамлакатлар география таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари билан илмий алоқалар олиб бормоқда.

Кадрлар тайёрлаш бўйича спецификаси – факультет таркибида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш ишида иштирок этади. Кафедра географ бакалавр ва географ магистрлар тайёрлашга ихтисослашган. Кафедрада 11.00.02 - иқтисодий ва ижтимоий география бўйича таянч докторантура мавжуд.

Йўналиш ва мутахассисликлар номи, шифри ва қисқача тавсифи - Янги Давлат таълим стандартлари асосида 5140600география йўналишларида бакалаврлар,  5А140602-География (ўрганиш объектлари бўйича) магистрлар тайёрланмоқда.

Бугунги кунда кафедрада ўн нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Кафедранинг илмий салоҳияти 90% ни ташкил этади. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 5140600 - География йўналиши бўйича бакалавр, 5А140602- География (ўрганиш объекти бўйича) ва 5А140603-Геодемография, 5А140604- Геоурбанистика мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланади.

КАФЕДРАНИНГ УНИВЕРСИТЕТ ВА ФАКУЛЬТЕТ МИҚЁСИДАГИ ЎРНИ

Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси 1940 йилда ташкил этилган бўлиб, турли йилларда таниқли олимлар Г.Н.Черданцев, С.Д.Муравейский, В.Г.Кузнецов, В.М.Четыркин, Р.С.Лобач, Н.Г.Смирнов, А.Н.Ракитников, М.Г.Кадек, Т.Э.Эгамбердиев, З.М.Акрамов, О.Б.Ота-Мирзаев, Р.А.Ходиев, Т.И.Раимов, С.С.Саидкаримов ва бошқалар ишлаганлар. 1984-2010 йилларда кафедрани профессор А.С.Солиев бошқарди. Ҳозир кунда кафедрани г.ф.д., професссор З.Н.Тожиева бошқармоқда. Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси “География” кафедраси негизида 2018 йил 5 сентябрда ташкил қилинди. Кафедрада 5140600 – География бакалавриатура таълим йўналиши, 5А140602 – География (ўрганиш объекти бўйича), 5А140603 – Геодемография, 5А140604-Геоурбанистика  ҳамда Қозон давлат университети билан ҳамкорликда “Иқтисодий география ва ҳудудлар ривожланиши” магистратура мутахассисликлари ва 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD) ҳамда докторантура (DcS) мавжуд.

Ҳозирги кунда кафедрада 2 фан доктори – профессор, 7 фан номзоди – доцентлар, 1 та катта ўқитувчи ва 1 та ўқитувчи талабаларга мутахассислик фанларидан дарс бермоқда. Кафедранинг аксарият аъзолари университетнинг география факультетини тугатган. 



ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси илмий-тадқиқот ишлари мавзуси  “Ўзбекистон ҳудудлари иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг географик муаммолари” деб номланган бўлиб, у республика ҳудудларини комплекс  ривожлантиришнинг илмий-назарий ва амалий масалаларига бағишлаган.

КАФЕДРАНИНГ ҲОЗИРГИ КУНДАГИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ

Бугунги кунда  кафедра профессор-ўқитувчилари қуйидаги асосий илмий йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда:


ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ КАФЕДРАСИНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ




БАКАЛАВРИАТУРА

МАГИСТРАТУРА

Фанлар номи

Фанлар номи

Иқтисодий ва ижтимоий география

География тарихи ва назарияси

Сиёсий география ва геосиёсат

Тиббиёт географияси ва глобал саломатлик

Жаҳонгеографияси

Сервис географияси

Ўзбекистонгеографияси

Саноат ва қишлоқ хўжалиги географияси

Саноат географияси

Геодемография асослари

Аҳолигеографияси

Аҳолишунослик сиёсати

Шаҳарларгеографияси

Демографик прогнозлаштириш

Амалий география

Ижтимоий демографик статистика

Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари

Оиланинг демографик ривожланиши

Социал география

Миграция ва урбанизация

Кафедрада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар қуйидагилар



 

Тожиева Зулхумор Назаровна – география фанлари доктори, проф.в.б. 1993 йилда Тошкент Давлат Университетининг география факультетини тамомлаган. Ҳозирги кунда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси мудири. З.Н.Тожиева  2016 йилдан буён Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.G.01.06 рақамли Илмий кенгаш аъзоси. З.Н.Тожиева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ўзбекистондаги Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилган “Демография” илмий семинарининг расмий аъзоси. БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) томонидан ҳар йили ўтказиладиган Халқаро миқёсдаги конференциялар (Тошкент, Москва, Санкт-Петербург), илмий семинарларнинг мунтазам фаол иштирокчиси ҳисобланади.   “Демография”, “Аҳоли географияси”, “Геодемография” фанлари бўйича бакалавр ва магистр талабаларига маърузалар ўқийди.

 

Комилова Нилуфар Қаршибоевна - география фанлари доктори, профессор. Ҳозирги кунда муаллиф талабаларга “География фани назарияси ва методологияси”, “Тиббиёт географияси ва глобал саломатлик”  “Инсон географияси” ва “Социал география”, “Туризм ва рекреация географияси”, “Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” курслари бўйича магистратура мутахассислиги ва бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.


Махамадалиев Равшан Йўлдашевичнинг – география фанлари номзоди, доцент. 1985 йили Тошкент Давлат университетини тамомлаган. “Географиянинг асосий муаммолари”, “Амалий география”, курслари талабаларга маъруза ўқийди.


Назаров Маматқодир Исматиллаевич – география фанлари номзоди,доцент. 1989 йили Тошкент Давлат университетининг география факультетини тамомлаган. “Сиёсий география ва ташқи иқтисодий алоқалар”, “Ўзбекистон географияси”, “Сервис географияси” курси бўйича бакалавриатура ва магистратура талабаларига маърузалар ўқийди.


Янчук Сергей Леонидович - география фанлари номзоди, 1998 йилда Тошкент Давлат Университетининг география факультетини тамомлаган. “Инсон географияси”, “Сиёсий география ва ташқи иқтисодий алоқалар”, “Жаҳон географияси” фанларидан талабаларга маърузалар ўқийди.


Таштаева Саида Каҳаровна – география фанлари номзоди, доцент.  1987 йилда Тошкент Давлат Университетининг география факультетини тамомлаган. “Шаҳарлар географияси”, “Ўрта Осиё географияси”, “Транспорт географияси”, “География” фанларидан талабаларга маърузалар ўқийди.


Эгамбердиева Матлуба Маманазаровна - география фанлари номзоди, доцент. 2001 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг география факультетини тамомлаган. “Географик тадқиқот усуллари”, “Саноат ва қишлоқ хўжалиги географияси”, “Жаҳон географияси”, фанларидан магистратура ва бакалвариатура талабаларига маърузалар ўқийди.



Эгамбердиева Умриниса Турсункуловна - 1982 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) География факультетини географ, ўқитувчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Катта ўқитувчи. Ўзбекистон географияси, Саноат назарияси ва амалиёти каби фанлардан бакалавриатура ва магистратура талабаларига маъруза ва амалий машғулотлар олиб боради


Қурбонов Шухрат Бекметович–2001 йилда Тошкент Вилоят Давлат педагогика институтини бакалавр босқичини география, иқтисодий билим асослари ва тадбиркорлик асослари мутахассислиги бўйича, 2006 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2017 йилда география фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига (PhD) эга бўлди

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura