Куруқлик гидрологияси

Кафедра 1945 йилда “Қуруқлик гидрологияси” номида профессорлар Н.Л.Корженевсий, В.М.Четиркин, В.Л.Шульцлар ташабусси билан ташкил этилган. Ҳозирги кунда кафедрага география фанлари доктори, профессор Ф.Ҳикматов раҳбарлик қилмоқда.
Кафедрада таниқли гидролог олимлар – профессорлар В.Л.Шульц, О.П.Шеглова, Г.Е.Глазирин, Г.Н.Трофимов, доцентлар З.В.Джоржио, Р.Машрапов, П.М.Машуков, Н.К.Лукина, Л.И.Шалатова, И.Р.Алимухамедов, А.Р.Расулов, М.А.Носиров, Е.М.Виденеева, З.С.Сирлибоева кабилар фаолият кўрсатганлар.
Ҳозирги кунда кафедрада 5140700–Гидрометеорология, 5141100–Гидрология таълим йўналишлари ҳамда 5А140702–Гидрометеорология, 5А141102–Гидрогеология магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади. Шунингдек, кафедрада 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) фаолияти йўлга қўйилган.
Ўқув жараёнида кафедранинг 1 фан доктори – профессори ҳамда 5 та фан номзоди – доцентлари билан бир қаторда, ГМИТИ дан т.ф.д., проф. Б.К. Царев, г.ф.д., проф. А.К.Абдуллаев, т.ф.н. Т.А.Ахмедовалар, ИСМИ дан г.ф.д., проф. Э.И.Чембарисов, т.ф.д., проф. М.А.Якубов кабилар фаол иштирок этмоқдалар.
Ўтган давр мобайнида кафедрада 1200 дан ортиқ муҳандис–гидролог, гидрометеорология ва гидрология бакалаврлари, шунингдек, 80 дан ортиқ магистрлар тайёрланди. Ҳозирги кунда улардан 40 дан ортиғи фан доктори, 300 га яқини фан номзодлари ( ёки PhD ) илмий даражаларига эга.
Кафедра ЎзР ФВВ ҳузуридаги Ўзгидромет, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ирригация ва дренаж Миллий қўмитаси, М.В.Ломоносов номидаги МДУ, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети, Туркманистон ФА Чўллар институти, ТИҚХММИ қошидаги ИСМИ, ЎзР ФА Сейсмология институти, Геология ва геофизика институти, ЎзР Геодезия ва картография миллий маркази, Ўзбекистон Миллий энциклопедияси каби корхоналар ва муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Мустақиллик йилларида кафедрада 1 та фундаментал, 7 та амалий ва 2 та инновацион лойиҳалар доирасида тадқиқотлар олиб борилди. Кафедра профессор–ўқитувчилари 5 та халқаро лойиҳаларда иштирок этдилар. Натижада, илк бор “Ўзбекистон ер усти сувлари” деворий картаси, “Ўзбекистон ер усти сувлари атласи” (ўзбек, инглиз ва рус тилларида), “Географический атлас Узбекистана” (Тошкент, 2012, 34 б.т.), “Ўзбекистон географик Атласи” (Тошкент, 2016, 34 б.т.), 7 та монография, 3 та илмий рисолалар тайёрланди ва чоп этилди.
Кафедрада шу йилларда 3 та дарслик, 12 та ўқув қўлланма ҳамда 20 дан ортиқ ўқув–услубий кўрсатмалар яратилди ва чоп этилди. Улардан Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар ОТМларида ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Кафедрада охирги 2017–2018 йилларда 2 нафар DSc ва 1 нафар PhD тайёрланди, шунингдек, кафедранинг собиқ битирувчиларидан 2 нафари DSc ва 1 нафари PhD илмий даражасини эгалладилар.
Кафедра аъзоларининг асосий мақсади – Ўзбекистонда гидрология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ва шу соҳа бўйича юкори малакали кадрлар тайёрлашни узвий ва ҳамоханг олиб боришдан иборатдир. Бу борада кафедрада ривожланган хорижий давлатлар илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассалари билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилган.

Кадрлар тайёрлаш. Ҳозирги кунда кафедрада:

5140700–Гидрометеорология;
5141100–Гидрология;
5А140702–Гидрометеорология (фаолияти тури бўйича) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, кафедрада 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослиги бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) фаолияти йўлга қўйилган.


ИЛМИЙ САЛОҲИЯТ



Ҳозирги кунда кафедрада 2 фан доктори – профессор, 7 фан номзоди – доцентлар, 1 та катта ўқитувчи ва 1 та ўқитувчи талабаларга мутахассислик фанларидан дарс бермоқда. Кафедранинг аксарият аъзолари университетнинг география факультетини тугатган.  

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Қуруқлик гидрологияси кафедраси илмий-тадқиқот ишлари мавзуси “Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар гидрологик режими ва сув ресурсларининг шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш” деб номланган бўлиб, у республикада ҳудудий ривожланишнинг илмий–назарий ва амалий масалаларига бағишлаган.

Илмий мактабнинг ҳозирги кунда шаклланган тадқиқот йўналишлари:

  • гляциология ва қор қоплами мониторинги; 
  • кўллар ва сув омборлари гидрологияси; 
  • муҳандислик гидрологияси – гидрологик ҳисоблашлар ва прогнозлар;
  • гидрологик жараёнларни математик моделлаштириш; 
  • сел тошқинлари гидрологияси; 
  • дарёлар оқизиқлари ҳақида таълимот;
  • суғориладиган ерлар гидрологияси;
  • сув ҳавзалари гидрокимёси;
  • сув ресурслари муҳофазаси ва улардан самарали фойдаланиш ва бошқлар.

ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАРИ

Бугунги кунда кафедра профессор-ўқитувчилари 3 та фундаментал ва 9 та амалий ва 2 инновацион тадқиқотлар амалга оширилган. Ҳозирда ЎзР Инновация вазирлиги лойиҳалари доирасида қуйидаги лойиҳалар бажарилмоқда:

ОТ-Ф5-13 “Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар гидрологик режими ва сув ресурсларининг шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш” (л.р. – проф. Ҳикматов Ф.Ҳ), 51,6 млн. сум.;

ОТ-Ф6-062 – Орол ҳавзасида кечаётган гидрологик ва табиий географик жараёнларнинг айрим қонуниятларини тадқиқ этиш (л.р – проф. Ҳикматов Ф.Ҳ.), 128 млн. сум;

МВ-Атех–2018-145 «Ўзгарувчан режимдаги суғориш каналларидан фойдаланиш самарадорлиги ва эксплуатацион ишончлилигини ошириш технологияларини ишлаб чиқиш» (л.р. – доц. Юнусов Ғ.Х.), 30 млн. сум.

Халқаро грантлар:

  • Project 530666-NEMPUS-1-2012-1-LT-NEMPUS-JPCR (2013-2016), 71716 $;
  • Project # 00076245/00076245 (2013-2015), 180 000 $;
  • Project # 00082613/AF (2015-2019), 80 000 $.


ҚУРУҚЛИК ГИДРОЛОГИЯСИКАФЕДРАСИНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ




БАКАЛАВРИАТУРА

Фанлар номи 

Мутахассисликка кириш


  • Гидрометеорологияда статистик усуллар
  • Умумий ва махсус гидравлика
  • Гидрофизика ва сув баланси тадқиқотлари
  • Гидрометрия
  • Умумий гидрология
  • Кўлшунослик

МАГИСТРАТУРА

Фанлар номи 

  • Гидрологик ҳисоблашлар
  • Куруклик гидрологияси
  • Кўллар ва сув омборларининг гидрометеорологик режими
  • Кўлшунослик
  • Гидрометеорологик жараёнлар
  • Сув омборларини лойқа босиши, уларни ҳисоблаш ва прогнозлаш усуллари

“ГИДРАВЛИКА” ЎҚУВ –ТАДҚИҚОТ ЛАБОРАТОРИЯСИ



  • Гидрометеорологик ҳисоблашлар
  • Гляциология
  • Мелиоратив гидрология ва сув хўжалиги ҳисоблашлари
  • Гидрометеорологияда статистик усуллар
  • Иқлим ўзгариши ва унинг Ўзбекистон табиий ресурслари потенциалига таъсири
  • Гидрологик прогнозлар
  • Гидрометеорология ҳизматини ташкил этиш ва режалаштириш
  • Гидрофизика ва СБТ
  • Умумий гидрология ва иқлимшунослик
  • Сув кадастри
  • Гидрологияга кириш
  • Гидрография
  • Гидрофизика
  • Очиқ ўзанлар гидравликаси
  • Гидрокимё
  • Океанология
  • Сув ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш
  • Қуруқлик сувлари муҳофазаси
  • Ўзан оқими динамикаси ва ўзан жараёнлари
  • Дарё оқими ва гидрологик ҳисоблашлар
  • Суғориладиган ерлар гидрологияси

ЎҚУВ –ДАЛА АМАЛИЁТИ








Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura