Геодезия ва геоинформатика кафедраси

Геодезия ва геоинформатика кафедраси Ўзбекистон Миллий университети ректорининг 2018 йил 5-сентябрдаги №01-759-сон буйруғига асосан университетни Геодезия ва картография кафедраси негизида ташкил қилинди. Геодезия ва картография кафедраси 1921-йили ташкил этилган ва унга проф. Н.И.Лебединский, проф. И.Г.Красовский, кейинчалик проф. Т.М.Мирзалиев, доцентдар Е.Г.Бродский, А.Эгамбердиев, Л.Ҳ.Гулямова, Ҳ.Мубораков ва Э.Ю.Сафаровлар мудирлик қилган. Янги кафедра ташкил қилинган кундан бошлаб унга т.ф.н., доцент Ҳ.Мубораков раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедра штатида ҳозирги кунда 8 нафар профессор – ўқитувчилар, шу жумладан, 3 нафар фан номзоди доцентлар, 4 нафар катта ўқитувчилар ва 1 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кафедра 5311500-Геодезия, картография ва кадастр бакалавриат йўналиши талабаларига

  • геодезия;
  • геодезик ўлчашларни математик ишлаб чиқиш назариси;
  • олий геодезия;
  • фотограмметрия ва Ерни масофадан тадқиқ этиш;
  • геоахборот тизимлари;
  • давлат кадастрлари асоси;
  • инженерлик геодезияси,

5А311502-Геодезия ва картография ва 5А313401-Геодезия ва геоинформатика магистратура мутахассисликлари магистрантларига

  • амалий геодезия;
  • космик геодезия;
  • фазовий таҳлил;
  • сунъий йўлдош геодезияси;
  • маълумотларни олиш ва интеграциялаш
фанларидан маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади.

Шунингдек, 11.00.06-Геодезия. Картография ҳамда 11.00.07-Геоинформатика бўйича таянч докторантура (PhD) ҳамда докторантура (DcS) мавжуд.

Кафедрада замонавий геодезик асбоблар-электрон тахеометр ва GPS приемниклари мавжуд бўлиб, ўқув жараёнида фойдаланиб келинади.

Ҳозирги кунда кафедра фотограмметрия ва Ерни масофадан тадқиқ этиш ўқув лабораториясига эга бўлиб, компьютерлар билан жиҳозланган ва уларда ArcGIS, PhotoMod, Panorama ва AutoCAD дастурий маҳсулотлар билан машғулотлар олиб борилади. Лaбораторияни қўшимча жиҳозлаш устида ишлар олиб борилмоқда.

КАФЕДРАНИНГ ҲОЗИРГИ КУНДАГИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Бугунги кунда кафедранинг илмий салоҳияти 40%ни ташкил этади ва қуйидаги илмий йўналишларда тадқиқотлар олиб борилади:

  • Геодезия ва геоинформатикани илмий-назарий масалалари;
  • Бино ва иншоотларни қуришни геодезик таъминлаш муаммолари;
  • Рақамли фотограмметрия ва Ерни масофадан тадқиқ этиш;
  • Учувчисиз аппаратлардан топографик-геодезик мақсадларда фойдаланиш масалалари.

ГЕОДЕЗИЯ ВА ГЕОИНФОРМАТИКА КАФЕДРАСИНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Кафедра профессор–ўқитувчилари халқаро Erasmus+ дастурининг DSinGIS: геоинформатика соҳасида докторантура лойиҳасида (2017-2019) қатнашиб Австриянинг Зальсбург, Венгрияни Обуда, Швецияни Қироллик университети билан ҳамкорлик алоқаларига эга.

 
Соҳани етакчи ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари билан ҳамкорлиги

 

Республикамизни қуйидаги турдош ОТМлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари боғланган: ТИҚХММИ, ТАҚИ, СамГАСИ, ТДТУ ва УрДУ.
Кафедрада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар:


1) Мубораков Ҳамид (кафедра мудири , доцент)
2) Гулямова Лола Хаджиакбаровна (доцент)
3) Мирмаҳмудов Эркин Раҳимжонович
4) Абдуллаев Илҳомжон Ўктамович (катта ўкитувчи)
5) Щукина Ольга Георгиевна (катта ўкитувчи)
6) Эрназов Кучим (катта ўкитувчи)
7) Рўзиев Азизжон Савриддинович (катта ўкитувчи)
8) Якубов Ғайрат Заидович (ўкитувчи)
9) Арабов Обиджон Зарип ўғли (ўкитувчи)
10) Рахмонов Дилшод Нурбобоевич (докторант)
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura