Картография кафедраси

Кафедранинг университет ва факультет миқёсидаги ўрни

Картография кафедраси университетда йирик кафедралардан бири ҳисобланади. Кафедрада олий таълимнинг 5311500 – Геодезия, картография ва кадастр бакалавриатура йўналиши хамда 5А311502 – Геодезия ва картография магистратура мутахассислиги бўйича малакали мутахассислар тайёрланади. Шунингдек, 11.00.06 – Геодезия. Картография ихтисослиги бўйича таянч доктарантура (PhD) ва докторантура (DcS) очилган, хозир 2та таянч доктарант ва 3та мустақил тадқиқотчи ушбу йўналишда диссертацион тадқиқот ишларини бажаришмоқда.

Кафедранинг тарихи

Кафедрага 1921 йил профессор Н.И. Лебединский асос солган. 1921-1945 йилларда  кафедра турли факультетларнинг таркибида фаолият юритган. 1945 йили География факультети ташкил қилингандан сўнг, Геодезия ва картография кафедраси номи билан турли мутахассисликларга топография асослари, геодезия, картография фанларидан дарс бериб келинди. 1947 йили Ўрта Осиё республикалари эҳтиёжини картография  мутахассислиги бўйича кадрлар билан  таъминлаш мақсадида “географ - картограф” мутахассислиги очилиб, ўша йили 17 та талаба қабул  қилинган. 1948 йилда проф. Н.И. Лебединский  вафотидан сўнг кафедрага олдинма кейин топограф Ф.Л. Тропкин, проф. И.Г. Красовский, кат. ўқит. И.Г. Черняк, доц. Ч.В. Гальков,  проф. Т.М. Мирзалиев, доцентлар – Е.Г. Бродский, П.Е. Бутенко, А. Эгамбердиев, Л.Ҳ. Ғуломова, Ҳ.М. Мубораковлар раҳбарлик қилганлар. Ҳозирда т.ф.д., проф. в.б. Э.Ю. Сафаров раҳбарлик қилмоқда.

Ўқув-услубий ишлар

2008 ва 2014 йилларда кафедра аъзолари томонидан 5311500-Геодезия, картография ва кадастр йўналиши ҳамда 5А311502-Геодезия ва картография магистратура мутахассисликлари учун давлат таълим стандартлари (ДТС), ўқув режа ва фанларнинг намунавий дастурлари кафедра аъзолари томонидан тайёрланиб тасдиқдан ўтказилди ва бугунги кунда талабаларга улар асосида таҳсил бериб келинмоқда. Ҳозирда кафедра аъзолари таълим соҳалари бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш бўйича турдош ОТМ лар билан ҳамкорликда иш олиб боришмоқда.

Кафедра аъзолари томонидан сўнгги 10 йил ичида Геодезия, картография ва кадастр йўналиши ҳамда шу соҳага оид касб ҳунар коллежлари талабалари учун қатор дарслик ва ўқув-қўлланмалар тайёрланди ва нашрдан чиқарилди. Жумладан, доцент проф. Т. Мирзалиев, Э.Сафаров, доц. А. Эгамбердиев, Ж.Қорабоев – Карташунослик (ОЎЮ талабалари учун) дарcликларини ёзиб нашрдан чиқаришди. Шунингдек, кафедра аъзолари “Картография” ИИЧДК билан ҳамкорликда олий ўқув ютрлари ва умум-таълим муассасалари учун мўлжалланган деворий ўқув хариталар тизими ва географик атласларни тайёрлашда фаол иштирок этмоқдалар.
                      
                                                                                                                     

Илмий-тадқиқот ишлари



Кафедра аъзоларининг илмий-тадқиқот ишлари “Халқ хўжалиги ва таълимни картографик таъминлашнинг илмий-услубий асослари” ҳамда “Кадастр ишларини топографо геодезик ва картографик таъминлашнинг илмий назарий асослари” мавзуларига бағишланган бўлиб, улар республикамизда тайёрланиб чоп этилаётган барча картографик ишларда картография ва кадастр тизимидаги янги авлод дарсликларини ёзишда, таълим стандартларини ва ўқув режаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқдалар. Айни пайтда кафедра аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 15- мартдаги “Ўзбекистон миллий атласини яратиш тўғрисида”ги махсус фармойиши ижроси бўйича яратилаётган фўндаментал картографик асар таркибига кирган карталарини махсус мазмунини ишлаб чиқиш ва муаллифлик нусхаларини тайёрлашда фаол иштирок этмоқдалар. Мазкур ишлар натижалари халқаро ва республика миқёсидаги илмий амалий анжуманлар материалларида нашр этиб келинмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 май 1998 йил 213-Ф рақамли фармойишига биноан кафедра аъзоларидан Т. Мирзалиев, А. Эгамбердиев ва Э. Сафаровлар иштирокида умумтаълим муассасалари учун “Ўзбекистон географик атласи”ни нашрга тайёрланди ва нашр этилди. Ушбу атлас  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Устоз” республика жамғармаси ва Халқ таълими вазирлигининг 2000-2001 ўқув йили учун “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув қўлланмаси муаллифлари” рукни остида ўтказган танловида иштирок этиб, ғолиб деб эътироф этилди.

Ўқув ишлари

5311500 – Геодезия, картография ва кадастр таълим йўналишининг ўқув режасига асосан 1-4-курсларда бирқанча умумкасбий, шу жумладан, карташунослик, умумгеографик карталарни лойиҳалаш ва тузиш, географик ах-борот тизимлари (ГАТ), давлат кадастрлари асоси, кўчмас мулк кадастри ва бошқалар, ихтисослик фанлари – ижтимоий-иқтисодий картография, кадастр карталарини лойиҳалаш ва тузиш фанларидан дарслар олиб борилади. 3 курс талабалари билан “Ергеодезкадастр” Давлат қўмитаси тасарруфидаги соҳа корхоналарида Тошкент шаҳрида ўқув,  ишлаб чиқариш ва битирув малакавий иши олди амалиётлари олиб борилади.

Кафедранинг ҳозирги кундаги фаолияти

  

Ҳозирги кунда кафедрада 2 та фан доктори – профессорлар, 1 та фан номзоди – доцентлар, 2 та катта ўқитувчи, 2 та ўқитувчилар фаолият олиб бориб, талабаларга мутахассислик фанларидан дарс бериб келмоқда.
2013 йил январидан бошлаб кафедра аъзолари Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган “TEMPUS - GE-UZ: Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришишни таъминлаш”  йирик лойиҳада фаол иштирок этиб келмоқдалар. Лойиҳа иш доирасида кафедра аъзоларидан  бир неча киши Венгриянинг - Ғарбий Венгрия, Австриянинг - Зальцбург ва Англиянинг - Гринвич университетларида ташкил этилган тренинг курсларда қатнашиб ўз малакаларини ошириб қайтишди. 2013 йил январдан бошлаб кафедра аъзолари Erasmus Mundus дастури (545696-EM-1-2013-1-ATERA MUNDUS-EMA21) gSmart лойиҳасида ҳам қатнашиб келишди ва унинг  Ўзбекистондаги координатори сифатида кафедра мудири проф. Э.Ю. Сафаров иш олиб борди. Ушбу дастур доирасида кафедранинг катта ўқитувчиси Ш.М, Пренов Венгриянинг Шопрон университетида, PhD бўйича таҳсил олиб қайтишди.
 
Кафедрада фаолият юритаётган проф ўқитувчилар :              

1)Сафаров Эшқобул Юлдашович ( кафедра мудири, профессор)

2)Асомберди Эгамбердиев (профессор)

3)Қорабоев Жўрабой Сарабоевич (доцент)

4)Салоҳитдинова Севар Саидаминовна (катта ўкитувчи)

5)Шавкат Маметсалиевич Пренов (катта ўкитувчи)

6)Абдужалил Абдусаломович Мўминов (ўкитувчи)

7)Юсупов Бахридин Нормўминович (ўкитувчи)
          

Кафедрада фаолият юритаётган проф ўқитувчилар

Сафаров Эшқобул Юлдашович

 

Картография кафедраси  мудири, техника фанлари доктори, профессор. 1980 йилда Москва геодезия, аэрофотосъемка ва картография инженерлари институти (ҳозирги Москва геодезия ва картография университети) картография иҳтисослиги бўйича тугатди. Профессор Э.Ю. Сафаров бакалавриатура ва магистратура босқичи талабаларига Табиий карталарни лойиҳалаш ва тузиш, Географик ахборот тизимлари, Картошунослик, Ижтимоий-иқтисодий картография, Геоинформацион картография фанларидан маърузалар ўқийди.


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura