Аудиовизуал ва интернет журналистика кафедраси

1979 йилда “Телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар” кафедраси ташкил топган. 2018 йилдан бошлаб кафедра. “Аудиовизуал ва интернет журналистика” деб қайта номланди. 1979-1992  йилларда тарих фанлари номзоди, доцент Каримов Анвар Каримович кафедра мудири вазифазида ишлади. Бу йилларда кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби: Акбаров Хамидулла Илёсович - филология фанлари доктори, профессор,  Сайфутдинов Абдулла Абдураҳмонович - тарих фанлари номзоди, доцент, Абдураҳмонов Абдуқаюм Абдукаримович - филология фанлари номзоди, Мўминов Файзулла Абдуллаевич - филология фанлари номзоди, Халилов Алишер Абдуллаевич - филология фанлари номзоди, Н.Т.Тожибоев , Расул Раҳмонов - тарих фанлар номзоди, Исмаилова Климентина Фузаиловна - ўқитувчи; Собитов Турғун – каби учтозлардан фаолият юритди.  



2007-2011 йиллар -  “Ахборотнинг глобаллашув жараёнида ёшларнинг маънавий маданиятини такомиллаштиришда кино, ТВ ва радионинг роли” (№ ОТ-Ф8-150) мавзусида илмий  грант лойиҳаси иш олиб борган. Лойиҳага илмий раҳбар профессор Ҳ.Акбаров. 
Кафедрада 2012-2016 йиллар -  “Аудиовизуал санъатлар барҳаёт мерос ва ХХ-ХХI аср ўзбек маданияти таркибида: эстетик мустақилликка эришиш, миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилиш ҳамда глокализация таъсирига қарши маданий иммунитетни кучайтириш жараёни” (№ Ф-1-114) мавзусида фундаментал илмий лойиҳа  мавжуд ва унинг раҳбари кафедра профессори Ҳ.Акбаров. 
Бугунги кунга келиб “Интернет журналистика” йўналишидаги фанлар ҳам кафедра ўқув режасида қамраб олинди.  Ҳозирда кафедрада Ш.Ибрагимов (кафедра мудири), проф. Х.Акбаров, доцентлар Ю.Қ.Ҳамдамов, Я.Маматова, М.С.Мирсоатова, катта ўқитувчилар  Ф.Абдусагатова, Д.Х.Ризаева, Ш.Қ.Ишонбобоева, Д.Н.Османова, ўқитувчилар С.С.Азимова, асосий штатда, доц. О.В.Копадзе ўриндошлик  асосида фаолият олиб бормоқда. 

Кафедра томонидан ўтказилган илмий-амалий конференциялар:

Кафедраданинг ташаббуси билан 1990 йилнинг  сентябрь ойида (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Оқ тош” дам олиш масканида) “Проблемь! подготовки журналистов для радиовешания и телевидение (проблемъ теории, практики и методики) ” мавзуида ҳалқаро илмий-амалий семинар ўтказилган. 
Мазкур семинарда Москва, Санкт–Петербург, Олма–Ота давлат университетларининг олимлари қатнашган.  
2006 йил “Аудиовизуал журналистиканинг долзарб муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
2015 йил кафедра гранти асосида илмий конференция ўтказилди. Мазкур конференция материаллари “Маданий мерос даъвати” номи билан илмий очерк ва мақолалар тўплами ҳолида чоп этилди. Т.: Фан ва технологиялар Марказининг босмахонаси. 2015 йил.



 Аудиовизуал журналистиканинг назарияси ва амалиёти: таълим, билим ва амалий тажриба масалалари мавзуига бағишлаб анъанавий тарзда ҳар йили конференция ўтказилади. 2018 йилда “Аудиовизуал ва интернет журналистика: назарияси, амалиёти ва таълим жараёнида инновацион ёндашувлар” мавзуида V Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиб, конференция материаллари тўплам сифатида нашр этилди.
Ўқув режа асосида бакалавр ва магистратура босқичларида  қуйидаги фанлар ва махсус курслар ўтилади:

(Бакалавр)
  1. Аудиовизуал журналистика
  2. Журналистика тарихи
  3. Газета чиқариш, телекўрсатув ва радиоэшиттириш тайёрлаш
  4. Журналистнинг ҳуқуқий ва касбий–ахлоқий асослари
  5. Ҳужжатли кино назарияси ва амалиёти
  6. Интернет журналистика ва унинг хуқуқий асослари, журналистикада компьютерлаштириш, веб-дизайн асослари.
  7. Глобал информацион кенглик шароитида журналист ижоди.
  8. Интернет ва бошқа ОАВларда сиёсий жараёнларнинг ёритилиши (махсус курс).
  9. Янги Интернет технологиялар ва замонавий таҳдидлар (махсус курс).
  10. Онлайн журналистика.

(Магистратура)

  • Телерадиожурналистиканинг маҳорат  муаммолари
  • Телерадио нутқи
  • Видео (кино) публицистика
  • Телевизион янгиликлар журналистика
  • Замонавий телерадиопублицистикада бадиийлик ва таҳлил
  • Телерадиожурналист суриштируви ва унинг ҳуқуқий асослари
  • Фавқулодда вазиятларда телерадиожурналистика
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Иқтисодий ислоҳотлар ва ТВ
  • ТВРВда спорт журналистикаси
  • ЭОАВ (ТВ ва РЭ асослари) 
  • Интернет журналистика
  • Журналистиканинг касбий-ахлоқий асослари

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1. Ибрагимов Шавкат Муминович (кафедра мудири)
2. Акбаров Хамидулла Ильясович (профессор)
3. Маматова Якут Мухамаджановна (доцент)
4. Ҳамдамов Юсуф Қудратович (доцент)
5. Мирсоатова Маҳлиё Собировна (доцент)
6. Копадзе Ойбек Вейсал ўғли (санъатшунослик фанлари номзоди)
7. Эшонбобоева Шоҳида Қодировна (катта ўқитувчи)
8. Ризаева Дилдора Ҳакимджоновна (Катта ўқитувчи)
9. Абдусагатова Фируза Хамидовна (Катта ўқитувчи)
10. Азимова Саида Суннатовна (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura