Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти

«Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти» кафедраси  1999 йилда «Оммавий алоқалар ва реклама» кафедраси номи билан ташкил этилган.  1999 йилдан 2001 йилга қадар кафедра мудири лавозимида профессор Ф.А.Мўминов ишлаган. 2001-2002 йилларда эса кафедрага филология фанлари номзоди Д.Қ.Рашидова раҳбарлик қилган. 2002 йилдан 2012 йилга қадар кафедрани тарих фанлари доктори Қ.Т.Ирназаров бошқарган. 2012 йилдан  кафедранинг мудири  тарих фанлари номзоди, доцент М.М.Хусанов.  Кафедрада 4 та доцент, 3 та катта ўқитувчи ишлайди. 




Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда  1 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 10дан ортиқ жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти, рекламанинг назарияси ва амалиёти, ОАВ қонунчилигига бағишланган маъруза матнлари чоп этилган.

Кафедрада ўтиладиган фанлар:
   Бакалавр 
  • Оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси
  • Журналистиканинг хуқуқий ва касбий ахлоқий асослари
  • Оммавий алоқалар ва реклама
  • Фото иши, ОАВ да юқори  технологиялар
  • Ахборот психологик хавфсизлиги
  • Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг мафкуравий асослари
  • Ахборот хизматлари
  • Журналистик маҳорат
  • Магистратура мутахассислиги фанлари:
  • Ахборот хизматларини ташкил этиш тамойил ва усуллари
  • Жамоатчилик билан алоқаларнинг назарий  асослари
  • Нодавлат ва нотижорат ташкилотларда ахборот технологияларининг хусусиятлари
  • Ахборот хизматларида  имиж яратиш масалалари
  • Ишлаб чиқариш сохасида ахборот хизмати технологиялари
  • Ахборот хизматларининг матнларини тайёрлаш хусусиятлари
  • Тижорат ва молия соҳасида  ахборот хизматларининг фаолият хусусиятлари
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Жамоатчилик билан алоқаларда рекламанинг ўрни
  • Ахборот хизматларининг ОАВ билан ҳамкорлик шакл турлари
  • Геосиёсат ва журналистика

Кафедрада тузилган маънавий-маърифий ишлар бўйича йиллик режа асосида иш олиб борилади. 
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги байрами, “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”, Тил байрамига бағишланган ижодий учрашув, “Конституция куни”,  “8-март – Хотин-Қизлар халкаро куни”, “Наврўз”, “Ўзбекистон Миллий университети ташкил бўлган куни” тадбирларида, “Тарбияда оиланинг ўрни”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “ТТЖда  талабалар билан биргаликда ижодий  кеча”,  “Ғазал мулкининг султони” Мир Алишер Навоий ва “Икки олам шоҳи” Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган давра суҳбати”, Университет, факультет ҳудудида мураббий ва талабалар хашарини ўтказиш, Қизлар мустақил ҳаёт бўсағасида каби бир қатор тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда “Жамоатчилик билан алоқалар назарияси ва амалиёти” кафедрасининг барча профессор-ўқитувчилари, факультетнинг 2-3-4-курс ўзбек, рус гуруҳи талабалари мунтазам иштирок этиб келмоқдалар. 

 Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1. Хусанов Мирбатыр Мирджамалович (Кафедра мудири)
2. Ирназаров Кудрат Туганович (профессор)
3. Нишанова Гулнора Усмановна (доцент)
4. Эшбеков Тўлқин Усмонович (доцент) 
5. Абдусатторов Рамзиддин Хайриддинович (доцент)
6. Марунов Алексей Алексеевич (катта ўқитувчи )
7. Қосимов Шохрух Бегалиевич (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura