Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси

Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси 1967 йилда ташкил топган. Кафедрага доц. В.Абдуллаев, проф.Т.Эрназаров, О.Саидов, доц.Б.Дусткораев, доц. А.Мелибоев, доц. Ё.Маматова, доц. Ш.Т.Қудратходжаев бошчилик қилганлар. Ҳозирда мазкур кафедрани в.б Д.Ж.Усмонов  бошқариб келмоқда. 



Кафедранинг илмий-тадқиқот қизиқишлари жуда кенг. Кафедра ходимлари томонидан қуйидаги ўқув қўлланмалар: “Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти”, “Журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар: ахборот плюс таҳлил”, “Журналистика: касб белгилари”, “Ўзбек ҳажвий публицистикаси”, “Журналистнинг луғати: журналистика, реклама, паблик рилейшнз” чоп этилди. 



Кафедранинг етук мутахассислари журналистиканинг долзарб мавзуларига қаратилган ҳалқаро илмий конференция ва форумларда мунтазам иштирок этиб келмоқдалар. Кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркиби республика ва ҳалқаро илмий грантлар таркибида ўз тадқиқотларни олиб боради. 



Кафедрада ўтиладиган фанлар:

Бакалавр йўналиши фанлари:
  • Журналистика тарихи
  • Журналистикагакириш
  • Журналистик ижод назарияси ва методикаси
  • Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежмент асослари
  • Фото иши, ОАВ да юқори  технологиялар
  • Газета чиқариш, телекўрсатув ва радиоэшиттириш тайёрлаш
  • Матбуот муаммолари
  
  Магистратура мутахассислиги фанлари:
  • Ахборот жамияти назарияси
  • Ҳозирги замон даврий матбуотининг типологик шаклланиши омиллари
  • Матбуот самарадорлиги
  • Даврий матбуотнинг замонавий дизайни
  • Публицист маҳорати
  • Матбуотда экология талқини
  • Ҳуқуқий журналистика
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Халқаро шарҳ
  • Сиёсат ва журналистика

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1.  Усмонов Дилмурод Жамолиддинович (в.б. кафедра мудири)
2.  Мелибоев Ахмаджон (доцент) 
3.  Миралимов Шавкат Аббосович (доцент)
4.  Якубова Наргиза Лутфиддиновна (ўқитувчи)
5.  Солиева Сохиба Мухаммаджановна (ўқитувчи)
6.  Тиллаев Отабек (ўқитувчи)
7.  Каримов Фахриддин (ўқитувчи)
8.  Юнусов Мансур (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura