Услубият ва таҳрир кафедраси

Услубият ва таҳрир кафедраси 1967 йилда ташкил этилган. Кафедрада 10 та профессор-ўқитувчи, 1 та кабинет мудири фаолият олиб боради. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та дарслик (Тоҳиров З. Адабий таҳрир. Дарслик. Т.: 2012. ва Тоҳиров З. Нашр жараёни асосий босқичлари. Дарслик. Т.: 2015.) ҳамда 20дан ортиқ ўқув қўлланма ва ўқув-услубий қўлланмалар яратилган. 



  Кафедрада ҳар йили “ОАВда тил, услуб ва таҳрир масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилади ҳамда материаллари тўплам шаклида чоп этилади. Кафедрада 1 та маҳорат мактаби (“ОАВда тил ва услуб муаммолари”, “Босма нашрларда сарлавҳа ва таҳрир”), 1та илмий мактаб (“Адабий таҳрир”) мактаби мавжуд. 
Сўнгги йилларда кафедрага бириктирилган талабалардан 2 нафари Ш.Мўминова ва К.Файзуллаева Президент стипендиаси совриндори бўлди. З.Тоҳировнинг “Адабий таҳрир” дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” республика танловида фахрли ўринни эгаллаган. Кафедранинг 2та доценти 2015 йилда  (М.И.Исраил) ва 2017 йилда (З.Т.Тохиров) “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг “ республика босқичида “Энг яхши педагог-илмий тадқиқотчи” номинацияси бўйича ғолиби бўлдилар.


Ҳозирги кунда кафедра профессор-ўқитувчилари илмий изланишлар олиб бормоқдалар.  Кафедранинг илмий йўналиши – “ОАВда тил, услуб ва таҳрир масалалари”. “Услубият ва таҳрир” кафедраси ҳамда  Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ўртасида ўзаро “Таълим, фан ва ишлаб чиқариш инновацион ҳамкорлик” ўқув-илмий маркази тўғрисида 5 йиллик (2015-2020) шартнома имзоланган. 

Кафедрада ўтиладиган фанлар:

  • Бакалавр йўналиши фанлари:
  • Адабиёт тарихи ва назарияси
  • ОАВ да ёзма матн. Услубият. Адабий таҳрир асослари
  • Нотиқлик санъати, оммавий ахборот тили, услуби

Магистратура мутахассислиги фанлари:

  • Китобшуносликка кириш 
  • Нашр жараёни асосий босқичлари
  • Сарлавҳа  услубияти
  • Матн таҳлили ва таҳрири асослари 
  • Адабиёт айрим турлари таҳрири 
  • Қўлёзмани тақризлаш ва устида ишлаш тамойиллари
  • Муаллифижодлабораторияси
  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Ёзувчи ижод лабораторияси, нашрларнинг безатилиши
  • Ўқув адабиётлари таҳрири, таҳрир мантиғи, соҳавий адабиёт таҳрири

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

1. Исраил Муқаддас Иргашевна (кафедра мудири)
2. Тахиров Заир Тахирович (профессор)
3. Мамадалиева Ноибахон Сайдаминовна (профессор)
4. Тошмуҳамедова Латофат Исматовна (доцент)
5. Эгамбердиева Фарида Октамовна (доцент)
6. Шамақсудова Саодат Хидоятовна (катта ўқитувчи)
7. Омонов Равшанжон Рустамович (ўқитувчи)
8. Османова Дарья Николаевна (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura