Дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси

Кафедра мудири Зикиров Обиджан Салижанович
Кафедра мудири, физика-математика фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-84-29
Факс
e-mail zikirov@yandex.ru zikirov_os@nuu.uz

Дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси 2014 йил ноябрь ойида университетнинг иккита дифференциал тенгламалар ҳамда математик физика кафедраларининг бирлаштирилишидан ташкил топган. Ҳозирги кунда дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедрасида 16 нафар профессор-ўқитувчи, 5 нафар таянч докторант ва 2 нафар мустақил изланувчи фаолият олиб бормоқда. 

Кафедрада 9 нафар фан доктори, шундан 3 нафари ЎзР ФА академиги, 7 нафар фан номзодлари математик физиканинг ноклассик тенгламалари, бузиладиган ва сингуляр коэффициентли дифференциал тенгламалар, аралаш ва аралаш-қўшма типдаги тенгламалар назарияси, дифференциал ва псевдодифференциал операторларнинг спектрал назарияси, гармоник анализ ва вейвлет алмаштиришлари, тақсимланган параметрли зиддиятли ҳолатларда бошқарув масалалари соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари оддий дифференциал тенгламалар, математик физика тенгламалари, вариацион ҳисоб ва оптималлаштириш усуллари, ўйинлар назарияси ва жараёнлар тадқиқоти, математик физиканинг замонавий усуллари, интеграл тенгламалар ва псевдодифференциал операторлар ва олий математика фанларидан маърузалар ўқийди.

Кафедрада 5А130103-Дифференциал тенгламалар ва математик физика мутахассислиги бўйича магистрант ҳамда 01.01.02-Дифференциал тенгламалар ва математик физика ихтисослиги бўйича таянч докторантлар ва докторантлар тайёрланади.

Кафедрада ЎзР ФА академиги Ш.А.Алимов раҳбарлигида Математик физиканинг долзарб муаммолари номли илмий семинар фаолият олиб бормоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари мавжуд илмий семинарларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси МДҲ ҳамда хорижий давлатларнинг илмий марказлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатган. Жумладан, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Новосибирск давлат университети, Жанубий-Урал давлат университети, Самара давлат университети, Шимолий-шарқий Федерал университет, Витиус Беринг номидаги Камчатка давлат университети, РФА Сибирь бўлими С.Л.Соболев номидаги Математика институти, Кабардин-Балькария илмий маркази Амалий математика ва автоматлаштириш илмий-тадқиқот институти, Путра Малайзия университети, Берлин (Свободный) университети, Гёттинген университети (Германия) ва бошқалар.

Илмий ҳамкорлик натижасида халқаро конференция ва симпозиумлар ташкил этилмоқда ҳамда ҳамкорликда нуфузли журналларда илмий мақолалар нашр қилинмоқда.



Кафедра аъзолари:


1. ЗИКИРОВ ОБИДЖАН САЛИЖАНОВИЧ (кафедраси мудири)

2. АЛИМОВ ШАВКАТ АРИФЖАНОВИЧ (профессор)

3. ТЎХТАСИНОВ МЎМИНЖОН (профессор)

4. ИСЛОМОВ БОЗОР (профессор)

5. МАМАДАЛИЕВ НУМОНЖОН (доцент)

6. ҚОСИМОВ ШАКИРБАЙ ГАППАРОВИЧ (Доцент)

7. ФАЙЗИЕВ ЮСУФ ЭРГАШЕВИЧ (доцент)

8. АЛИҚУЛОВ ТОЛИБ НОРТАШИВИЧ (доцент)

9. БУВАЕВ КАХРАМОН ТОШБАЛТАЕВИЧ (доцент)

10. АБДУЛЛАЕВ ОБИДЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ (доцент)

11. КЎЧҚОРОВ ЭРКИН ИБРОҲИМОВИЧ (катта ўқитувчи)

12. МАДРАХИМОВА ЗИЛОЛАХОН СОДИҚЖОНОВНА (катта ўқитувчиси)

13. ЮЛДАШЕВА АСАЛ ВИКТОРОВНА (катта ўқитувчиси)

14. ХАЛМУХАМЕДОВ АЛИМЖОН РАХИМОВИЧ (профессор)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura