Немис филологияси кафедраси

Кафедра тарихи

 

Немис филология кафедраси Хорижий филология факультети (аввалги роман – герман филологияси) билан бир вақтда 1962-йил ташкил этилган. Кафедра таркибида малакали ўқитувчилар Рашидова Д.Ф., Данцигер О.А., ва бошқалар фаолият юритишган. Кафедранинг илк мудири ф.ф.н., доц. Рашидова Д.Ф. бўлган. Кейинчалик кафедра факультетга Маджитова Х.Т., Шакирова Н.Ю., Бўрибоева Ш.А., Тўрақулова С.Т., Тян Н.В., Ибрагимова Д.Т., Эркаев С.М., Хукумова Л.А. сингари  битирувчларни етказиб берди. Кафедрада узоқ йиллар ф.ф.д., проф. Н.А.Авазбаев, ф.ф.н., доц. А.А.Исхоқова, ф.ф.н., доц. Г.М.Абдуқодирова, ф.ф.н., доц. В.Т.Киршнер ва ф.ф.н. Н.Ф.Резяпова, ф.ф.н. Ш.Ў.Шодижонова, катта ўқитувчилар И.В.Стральникова, Т.А.Юркова, Е.Макеева, К.Б.Загальскаялар фаолият олиб бордилар. Кафедра шу кунгача 1 та фан доктори проф. Н.А.Авазбаев ва 5 та фан номзодлари ф.ф.н. Н.Ф.Резяпова, ф.ф.н. Ш.У.Шодижонова, ф.ф.н., доц. Ш.С.Имяминова,  ф.ф.н. Туракулова С.Т., ф.ф.н. Ибрагимова Д.Т.ларни тайёрлади.


Немис филология кафедраси “Тилшунослик, адабиётшунослик ва таржимашуносликнинг қиёсий - тарихий ва чоғиштирма тадқиқи” мавзусида илмий фаолият олиб бормоқда.

Кафедра немис тилини асосий ва инглиз филологиясида эса иккинчи чет тили ҳамда Ўзбекистон Миллий университетидаги бошқа факультетларда чет тили сифатида немис тилининг назарий ва амалий қўлланишини ўқитишни таъминлаб беради.

Немис филология кафедраси ўрта умумтаълим ва ўрта махсус таълим юртларида, шунингдек ишлаб чиқариш ва таржима фаолияти билан мутаносибликда олиб бориладиган 5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайди. Магистратурада эса кафедра 5А120102 - Лингвистика (немис тили) мутахассислиги бўйича олий таълим  учун  мутахассислар  етказиб  беради.


Сўнгги йилларда немис филология кафедрасида қуйидагилар нашр  қилинган:

- немис тилининг назарий фонетикаси бўйича 1та монография ва 1та дарслик  ва  фонетика  ва фонология сохасида 5 та дарслик (ф.ф.д., проф. Авазбаев Н.А.)

- иккита биобиблографик кўрсатгич (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.)

- 5- ва 6-синфлар учун немис тили дарслиги (кат.ўқит. Токарская Н.И., Загалская  К.Б., МаджитоваХ.Т.)

- 5- синф немис тили дарслиги бўйича ўқитувчилар учун китоб (кат.ўқит. Токарская Н.И.)

- немис ва ўзбек тилларининг фонетика ва фонологияси сохаси бўйича монография ва абитурентлар учун электрон қўлланма (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.)

- немис ва турк тилларининг фонетикаси ва фонологияси бўйича монография (ф.ф.н. Тўрақулова С.Т.)

- таржима назарияси ва амалиёти бўйича ўқув қўлланма (ф.ф.н., доц. Борисова И.Ф, ф.ф.н.,  доц. Имяминова Ш.С.)

- немис тилини икиинчи мутхассислик сифатида ўқийдиган талабалар ва магистрантлар учун дарсликлар (ф.ф.н., доц. Қосимова М.Х. ва ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.)

- немис тили фразеологияси бўйича ўқув қўлланма (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.)

- академик лицей ва коллежларнинг I - III курс талабалари учун немис тили фанидан 2 та дарслик (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С. ва бошқалар)

- немис ва ўзбек тилларида мақол ва маталлар луғати (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С., Комолова Ш.)

- биологияга оид немисча – русча – ўзбекча луғат (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С. ва бошқалар)

- 4 та немис тилидан ўзбек тилига таржималар тўплами (ф.ф.н., доц. Имяминова Ш.С.)

- ўрта мактабларининг 10 ва 11 – синф ўқувчилари учун немис тили дарслиги (ф.ф.н., доц. Ш.С.Имяминова ва бошқалар)

- 4 та илмий мақолалар тўплами (Германияда чоп  этилган)

- 5 та немис тилидаги муаллифларнинг немис тилидан ўзбек тилига таржима  қилинган асарлари (кат.ўқит. Қўчқорова Х.Ш.).

Кафедра 1994 йилдан бошлаб Германиянинг Мюнстер шаҳридаги Вильхельм номидаги Вестфалия университети Германистика институти билан илмий хамкорлик олиб боради. Шу кунгача хамкорликда 5 та халқаро анжуман ўтказилди.

 

Немис филология кафедраси таркиби

 

1.       Имяминова Шухратхон Салижановна – Кафедра мудири , филология фанлари номзоди, доцент

2.       Cафаров Одилжон Мамадиевич - филология фанлари номзоди, доцент

3.       Зулхонов МустафоЖўраевич- филология фанлари номзоди, катта ўқитувчи

4.       Бўрибоева Шарофат Абдурахмоновна– катта ўқитувчи

5.       Умрзоқова Фотима Ирисбаевна– катта ўқитувчи

6.       Тян Наталья Викторовна - ўқитувчи

7.       Хафизов Ғайрат Абдухакимович - ўқитувчи

8.       Норматова Айжан Пўлатовна – ўқитувчи

9.       Ачилова Нилуфар Мансуровна-ўқитувчи

10.    Тошпўлатов Шухрат Химматуллаевич-ўқитувчи

11.    Саидова Дурдона Акрам қизи – ўқитувчи

12.    Комолова Шаҳнозахон Адхамовна-ўқитувчи

13.    Худанова Шахноза Норбутаевна-ўқитувчи

14.    Усмонов Фарид Сайдуллаевич-ўқитувчи

 

       Ўриндош ўқитувчилар:

1.       Хоияров Лутфилла Ташқуваатович- филология фанлари номзоди, доцент

2.       Исмоилов Юсуф Ниязметович- филология фанлари номзоди, доцент

3.       Тўрақулова Сайёра Толиббаевна – филология фанлари номзоди, ўқитувси

4.       Абдуллаева Сохиба Якубовна– филология фанлари номзоди, ўқитувчи

5.       Симон Кречмер– Германиялик тутор

 

Талабаларнинг билимларини ривожлантириш мақсадида Германиядан жалб этилган туторлар:

 

2008-2009 – Maня Хуснер ва Анегрет Бйер;

2009-2010 – Kaтя Дозе  ва КатеринеTсобел;

2010-2011– Kaтя Дозе  ва Ина Мегос;

2011-2012– Kaтя Дозе  ва Анн Руше;

2012-2013– Герт Вегмархаус ва Заския Алерс;

2013-2014– Герт Вегмархаус ваMaргарен Валд;

2014-2015– Герт Вегмархаус ва Свена Хоффманн;

2015-2016– Герт Вегмархаус;

2016-2017– Герт Вегмархаус ваМаргарет Бух;

2017-2018– Симон Кречмер.

2018-2019- Симон Кречмер

2019-2020- Симон Кречмер.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura