Факультетлараро рус тили кафедраси

ФАКУЛЬТЕТЛАРАРО РУС ТИЛИ КАФЕДРАСИ  ТАРИХИ

Факультетлараро рус тили кафедраси тарихи ўзбек мактабларида ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўзбек гуруҳларида рус тилини ўргатиш тарихи билан чамбарчас боғликдир

1951 йилда рус билмаган талабалар сонининг ошиши ва уларга университетда рус тилидан таълим бериш сифатини яхшилашга бўлган талабнинг ошиши билан махсус факультетлараро рус тили кафедраси ташкил қилинди. Кафедранинг биринчи мудири педагогика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг амалдаги аъзоси Азизов Отақўзи Азизович бўлди. Кафедра ишига турли даврларда доцент Киссен (Стенман) Е.А., профессор Амиров Г.С., малакали методистлар: доцент Муйдабоев М.М., Борковская Н.А., Рогожина М.А., Дмитриева И.М., Талалова М.И. ва бошқалар ўз ҳиссасини қўшган. 1978-йилгача кафедра таркибида уч бўлим мавжуд бўлган, булар: гуманитар факультетлар, табиий факультетлар ва хорижий талабалар  билан ишлаш бўлими.    

      
1978-йилда хорижий талабалар  билан ишлаш кафедраси алоҳида бўлимлага айратилган. 1982-йилда рус тили кафедраси иккига бўлинди: гуманитар факультетлар учун ва табий фанлар факультетлари учун.     Кафедраларнинг асосий илмий-тадқиқот ва илмий-услубий муаммолари нутқни ўргатишда тил воситаларининг ишлаш қонуниятини ўрганиш; икки тилликнинг назарий муаммолари, турли системали тилларни қиёслаш; рус бўлмаганларга рус тилини ўргатишнинг асосий услубиятларини ишлаб чиқиш; рус бўлмаганлар учун рус тили бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ва луғатларни яратиш ҳисобланган.      
Е.А. Киссен, Рогожина М.А., Дмитриева И.М. ўзбек мактабларида ўқувчилар учун рус тили дарсликлари, ўқиш учун китоблар, рус тили ўқитувчилари учун методик тавсияларни ҳаммуаллифликда яратишган. Арманистон, Грузия, Туркманистон, Тожикистон, Литва, Эстония, Азарбайжонлик кўп миллатли методист олимларнинг муаллифлик коллективи таркибида доцент Мирзаева И.Р. "Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўзбек гуруҳларидаги талабалар учун рус тили" деб номланган биринчи дарсликнинг яратилишида иштирок етган.

Кафедра ўқитувчилари Киссен Е.А., Борковская Н.Н., Мирзаева И.Р. 1983-йилда ВДНХ да бронза медалини қўлга киритган рус тилида нутқни ривожлантириш бўйича қўлланма (1981-й.) муаллифлари ҳисобланадилар.      Доцент Д.С. Саъдуллаев Қобул педакадемияси ўқитувчилари билан ҳаммуаллифликда бир нечта ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқди, улар: "Қисқа рус-дорий  антонимлар рўйҳати", "Замонавий рус тили" (филолог талабалар учун), "Рус-дорий лингвистик атамалар ўқув луғати"

Турли даврларда гуманитар факультетлар учун рус тили кафедрасини  академик Азизов А.А. (1951-1986 й.й.), доцент Саьдуллаев Д.С.(1987-1989 й.й.), доцент Гуртуева Е.М. (1989-1999 й.й.) ва бошқалар. Ушбу кафедра ўз вақтида рус бўлмаганларга рус тилини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида "Нутқни ўргатишда тил воситалари ишлаши қонуниятлари" муаммоси бўйича учта кафедранинг илмий-тадқиқот потенциалини бирлаштириш ташаббусини илгари сурган. Ишлаб чиқилган ва тасдиқланган кафедралараро илмий-тадқиқот дастури ўз натижаларини берди.  Бу дастур устида Изотова Л.Д., Мирзаева И.Р., Чубина Т., Уляновская Р., Коноплёв Ю.г., Самихўжаева М.Р., Равилова Р., Шукурова Д., Магомаев И.У.ва бошқа ишладилар.



     Табиий фанлар учун рус тили кафедрасини турли даврларда проф. Г.С.Амиров (1982-1988 й.й.), доц.А.И.Нечаева  (1988-1993 й.й), доц. Якубов Е.М. (1993-1995 й.й.), доц. Н.А. Башатова (1995-2007 й.й.) бошқардилар. 

Кафедранинг илмий-тадқиқот ўйналиши асосини мутахассислик тилини ўргатишнинг лигводидактик асослари, мутахассислик тилининг стилистик хусусиятлари, соҳавий атама луғатларини тузиш ётган. Кафедра ўқитувчилари

Е.М. Ёқубов, И.М. Гуральская, К. Д. Коровина Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги табий факультетлари ўзбек гуруҳлари учун рус тили дарслигининг муаллифлари бўлишган. Бу ерда доцентлар Нечаева А.И. , Ёқубов Е.М., Панина И.Г., Захаров В.Н., катта ўқитувчилар Сезин М.В., Усмонова З.К.,Хамроқулова Р.Г., Нагорнова Ю.С., Коровина К.Д., Даниелян О. А., Умаров Б.Б., Ғаниева С.А ва бошқалар ишлаган. 

Хорижий талабалар учун рус тили кафедрасини турли йилларда доц. Холдорова С.М. (1978-1983 й.й.), доц. Булгакова Т.В. (1983-1988 й.й.), доц. Матенова С.И. (1988-1992 й.й.) ва бошқалар.  1996-йилда кафедра хорижий фуқаролар учун ўзбек ва рус тиллари кафедрасига ўзгартирилди. Кафедра мудири доц.Холдорова С.М. бўлган. 2002-йилда кафедра қайта шакллантирилган ва РКИнинг факультетлараро рус тили кафедрасидаги бўлинмаси сифатида иш юрита бошлади.  Бу ерда рус тилини Германия, АҚШ, Хитой, Вьетнам, Афғонистон, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан талабалар ўқитилган. Кафедра ўқитувчилари халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшганлар. Бу ерда доц.Азизхонова Ю.Д., доц. Алиева М.П., Хакимова Л.И., Ильина Т.Д. ва бошқалар фаолият юритганлар. Катта ўқитувчи   Ильина Т.Д. Вьетнам Республикасининг "Дўстлик" медали билан тақдирланган. 


1991-йилда барча факультетлараро тилллар кафедраларини бирлаштирган тиллар факультети шакллантирилган, 1999-йилда эса факультет «Тиллар маркази» айланди.

Гуманитар факультетлар учун рус тили ва табиий факультетлар учун рус тили факультетлари ягона кафедралараро рус тили кафедрасига айлантирилиб, у университетнинг барча факультетларига хизмат қилишни бошлади.  Ушбу кафедрани доц.Башатова Н.А. (1999-2007 й.й.) бошқарди,  2007 - йилдан бугунги кунгача эса уни Исакова Р.К. бошқариб келмоқда.

2008-йилдан кафедра халқаро филология факультети структурасига кирган. Кафедра структурасида учта услубий бўлинмалар иш юритади:

- табиий факультетлар учун рус тили;

- гуманитар факультетлар учун рус тили;

- РКИ бўлинмаси (рус тили хорижий тил сифатида).

Кафедранинг асосий ютуқлари ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-услубий  ўқув ишланмалари ҳисобланади.  Кафедра бир неча бор рус тилидаги бир неча йирик халқаро форумларини ўтказиш ташаббускори бўлган, МАПРЯЛ конгрессларида иштирок этган. Педагогик янгиликларини жорий қилишнинг йўлларидан бири иқтидорли талабалар учун махсус курсларни ташкил қилиш эди. Масалан, "Компьютер лингвистикаси ва машина таржимаси", "Нотиқлик санъати", "ОАВ ва интернет тили","Халқаро иш этикети ва протокол".  

2000-2002-йилларда кафедра  "Информатизациянинг прогрессив воситалари ва методларини, бошқарувни автоматлаштириш ва технологик жараёнларни назорат қилиш системаларини ишлаб чиқиш" илмий-техник Давлат дастурида иштирок этди ва доц. Башатова Н.А. бошчилигида дастурнинг 4.2.2.3.2. Русча-ўзбекча тил конструкциялари ва матн конструкцияларининг мос келиши информацион-лингвистик моделини ишлаб чиқиш мавзусидаги бўлимини ишлаб чиқди. Ушбу грант бўйича русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча компьютер таржимони учун лигвистик асос яратилди. Кафедра ўқитувчилари масофавий таълимни яратиш ташаббуси билан чиқдилар, натижада муаллифлар гуруҳи (Р.К.Исакова, Н.А. Башатова, И.М. Гуральская) томонидан рус тилидан электрон мультимедияли дарслик яратилиб, у бугунги кунда ўқув жараёнида ҳам, мустақил ўрганувчилар томонидан ҳам кенг қўлланилиб келмоқда. Кафедра ўқитувчилари (Р.К.Исакова, Н.А. Башатова, И.М. Гуральская) Россия Федерацияси ҳамда МДХ мамлакатларидан бўлган ҳамкасблари билан 96 + ҳаммуаллифликда Федерал таьлим дастури доирасида "МДХ мамлакатлари учун рус тили" дарслигининг яратилишида иштирок этдилар.

Ўзининг бутун тарихи давомида фаннинг юқори потенциалидан фойдаланиб, катта тарбиявий ишларни олиб бормоқда ва баркамол авлодни тарбия қилиш йўлида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

Кафедра янгиликлари

Гаварда (Арманистон) бўлиб ўтган рус тили ва адабиёти ўқитувчилари ва муаллимлари Халқаро илмий-амалий  конференцияси

2018-йилнинг 21-ноябрида Гавар давлат университетида (Арманистон республикаси, Геранкулин вилояти) аньанавий рус тили ва адабиёти ўқитувчилари ва муаллимлари, талабалари, магистрантлари ва аспирантларнинг "Рус тили - ХХI асрда маданиятлар ўзаро алмашуви, илмий ҳамкорлик, халқаро ва шахслараро мулоқотнинг кафолатидир" халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Гавар давлат университетининг ректори Рузанна Акопян ўзининг нутқида конференцияни ўтказишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Масофавий шаклда ўз ҳисоботи билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети рус тили факультетлараро кафедраси мудири

Равшана Исакова чиқиб, конференция  иштироқчиларига видео-салом ўйллади ва видеода Ўзбекистон олий ўқув юртларида рус тилини хорижий тил сифатида қабул қилган ҳолда информацион ўйналтирилган таьлим системасига ўтиш мақсадида рус тили дарсларида информацион-коммуникацион технологияларни жорий қилиш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.  Конференция ишида бевосита ва видео шаклида Арманистон, Россия, Ўзбекистон, Украина, Германия ва Грузиядан қатнашган 70 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

  Кафедра ўқитувчилари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат она тили ва адабиёти  университетидаги ҳамкасблари билан биргаликда "Лидер" хусусий мактабида рус тилини ўрганишга бағишланган тадбирларда иштирок этдилар.

Кафедра ўқитувчиси Хаитбоева Н.Х. - "Жонли классика" конкурси ҳайят аьзоси 


МАЛАКА ОШИРИШ

Кафедра ўқитувчиларининг Тюмень давлат университет олимлари иштирокидаги семинардаги иштироки ва Россия Федерациядаги ҳамкасблари билан видеоконференциялар. Тошкентдаги фан ва маданият Россия марказида

">"2020-йилгача бўлган давр мобайнида МДХ  иштирокчи давлатларининг инновацион ҳамкорлиги  давлатлараро дастури" доирасида "Янги бозорлар ва технологиялар давлатлараро инновацион ҳамкорликни ривожлантириш учун имконият сифатида" мавзусида айлана стол бўлиб ўтди. 

">

">Айлана стол доирасида мустақил давлатлар ҳамкорлиги, хорижда яшовчи ватандошларимиз, ва халқаро ижтимоий ҳамкорлик ишлари бўйича Федерал агентлик бошқаруви раҳбари Сергей Маленко, Россия ҳамкорлигининг Ўзбекистон        Республикасидаги вакиллиги раҳбари Виктор Шулик, "ЛИК групп" МЧЙ бош директори, "Инвестицион Россия" Умумроссия ташкилоти  олий кенгаши аьзоси Сергей Исаев билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув жараёнида инновациялар, халқаро лойиҳаларни ривожлантириш ва ижтимоий  ҳамкорлик соҳаларида халқаро ҳамкорлик муаммолари муҳокама  қилинди.  

Йўлбарсхон Мансуровнинг айтишича, Ўзбекистон учун инновациялар соҳасидаги ривожланиш йўналишларидан бири бу Россиядаги таълимдир.      Асосий вазифалар қаторига эса технологиялар алмашинуви марказини яратиш, ва инновацион  ривожланиш йўл харитаси билан биргаликда инновацион фаолият тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳисобланади. Россия билан ҳамкорликдаги фаолият Ўзбекистоннинг инновацион ва илмий соҳалари ривожланишини тезлаштириш имконини беради. Айлана столнинг кенгайтирилган қисмида рус тили кафедраси  ўқитувчилари иштирок этдилар. Тадбир инновацион ҳамкорликнинг турли соҳаларини муҳокама қилиш билан давом этди. Кўплаб  маьлумотлар, сунъий интеллект, квант технологиялари, кўчма энергия манбалари, робот техникаси кабилар айлана стол атрофидаги муҳокамалар мавзусига айланди.

Инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик - факультетлараро рус тили    кафедраси фаолиятининг муҳим элементларидан бири ҳисобланалди. Янги технологияларни ривожлантириш бўйича ишлар Россия ва Ўзбекистон халқлари орасида ўзаро фойдали алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.  

">

" style="font-size:14.0pt;line-height:115%">МАЛАКА ОШИРИШ - РУДН (МОСКВА)

«ТАРАС  ШЕВЧЕНКО - НАВОИЙ» " style="font-size:16.0pt;line-height:115%">



" style="font-size:14.0pt;line-height:115%">Факультетаро рус тили кафедрасининг  Олмазор тумани 298 - ўрта таълим мактаби билан ўзаро алоқалари.

Университет ва мактабнинг ўзаро алоқалари бевосита ўзаро фаолликни шаклланишига таъсир этади, таълим жараёнига ижобий таъсир этади.  Биргаликда фаолият қўрсатиш шартномасига  кўра кафедранинг ўқитувчилар  томонидан  “ Рус тили – дунё тилларидан биридир” мавзусида мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан дарс ўтказилди.

 Ўқитувчилар ўтказган сўровнома асосида ўқувчиларни рус тили бўйича  билим даражасини  осон аниқлади. Дарс давомида  ўқувчилар рус тилининг  аҳамияти ҳақида сўзладилар, сўз  бойлигини ошириш, матн билан аналитик ишлаш, мустақил ишни бажариш каби вазифалар ўқувчиларнинг қизиқишларини оширди, кафедра ўқитувчилари рус тилини жаҳон миқёсидаги аҳамияти, рус тили ўрганишнинг зарурлиги ҳақида маъруза қилдилар.

">


Кафедра ўқитувчилар томонидан ушбу мактабда “Шахс ва касб “ мавзусида инновацион тренинг юқори синф ўқувчилари билан ўтказишди.

     “Шахс ва касб “ мавзусида инновацион тренинг  ўқувчиларнинг ўз индивидуал қобилиятини   кенгайтириш ва чукурлаштиришга имкон берди,  ўз ички дунёсини кўпроқ ўрганишга ҳоҳиш ва кизиқишларни оширди, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга тасир кўрсатди, шу қаторда психологик, жисмоний ва аҳлоқий саломатлигини мустаҳкамлади ва  касбга йўналтирилди.

Назария ва амалиёт ўртасидаги узвий боғликлик  ўқувчиларда амалий компетенцияларни шакллантиради. Кафедра ўқитувчилари  мактаб юқори синф ўқувчилари билан “ Касб танлаш ҳақида ” психологик тест ўтказдилар. Ўқувчилар касб ҳақида мақолалар, улар қайси касб танлаши, уларга қайси касб ёқиши ҳақида мулоҳаза қилишди.

Ўқувчиларнинг шахсий индивидуал хусусиятлари тўғрисида билимларни чукурлаштириш ва кенгайтириш, ўқувчиларни касб – хунар дунёси  билан таништириш, ўқувчиларга индивидуал хусусиятларини билишга асосланган  касбни онгли равишда танлашга ёрдам бериш – кафедра ўқитувчилари қўшма тадбирларни ўтказиш олдига қўйган мақсаддир.


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura