Фотоника кафедраси

Кафедра мудири Рамазанов Асрор Хамроевич
Кафедра мудири, Физика-математика фанлари номзоди
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +99899 811-07-90
Факс
e-mail aramazonov@rmail.ru

Университетда оптика ва спектроскопия соҳасидаги дастлабки илмий тадқиқотлар XX асрнинг 50-йилларида проф.В.А.Кизель ва кафедра мудири доц.Б.М.Носенколар раҳбарлигида асос солинган бўлиб, муҳитлардан электромагнит тўлқинларни қайтиши, ютилиши ва люминесценция спектрлари ёрдамида мухитларни структурасини ўрганиш йўлга қўйилди.


Радиофизика соҳасидаги дастлабки илмий-тадқиқот ишлари университетда кафедра мудири И.А.Гофман ва Абу Райхон Беруний номидаги Давлат мукофати совриндори Х.Х.Ходжимухамедовлар рахбарлигида XX асрнинг 60-йилларида бошланган бўлиб, радиодиапазон соҳадаги электромагнит тўлқинларнинг ионосфера ва турли муҳитларда тарқалиши, турли лазерлар ҳамда уларнинг параметрларини тадқиқ этишга қаратилди. Лекин шу соҳанинг янги бир йўналиши – квант радиофизикасини проф. Агзам Турапович Мирзаев ривожлантириб, уни 70-йилларда илмий мактаб даражасига кўтарди.

Ушбу кафедра ёруғлик нури заррачалари ва тўқинлари табиатини замоновий талқинда мукаммал ўрганиш ва ёш авлодга ўргатиш мақсадида “Оптика ва лазер физикаси” кафедраси замирида ташкил этилган. Кафедранинг ўқув, илмий ва маърифий фаолиятини мувофаққиятли олиб борилишида доц.Б.М. Носенко, акад. П.Қ. Ҳабибуллаев асос солган ва акад. К. Мукимов, проф. Ш. Отажонов, проф. У.В. Валиев, доцент А.Х. Рамазановлар юқори савияларга олиб чиққан “Оптика ва спектроскопия” илмий мактаби, проф. А.Т. Мирзаев шакллантирган ва унинг сафдош шогирдлари доц. Т. Ахмаджонов, доц. А. Қосимов, доц. Р.Р.Вильданов, доц. Ғ.Б. Эшонқуловлар давом эттириб келаётган “Квант радиофизикаси” илмий мактаби вакилларининг фидокорона меҳнати беқиёсдир. Бу икки мактаб давомчилари ва улар билан ҳам нафас ижод қилиб келаётган ёш авлод вакиллари нафақат 5140200 - Физика йўналишида бакалавриат талабаларини ўқитишда, балки 5А140202 - Физика (йўналишлари бўйича) магистратура талабаларига мутахассислик фанларини ўқитишда жонбозлик қилмоқдалар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, магистрантлар “Оптика, магнитооптика ва молекуляр оптика”, “Радиофизика” ва “Лазер физикаси” каби мутахассислик йўналишларида тайёрланмоқда.

Мустақиллик йилларида кафедранинг илмий мактаблари бир қатор ютуқларни қўлга киритдилар. Жумладан, акад. К. М. Муқимов раҳбарлигида магнитли тартибланган мухитларнинг структурасини оптик ва магнитооптик усуллар билан ўрганиш, оптика ва спектроскопия илмий мактаби фаолиятини янги босқичга кўтарди. Ушбу фундаментал тaдқиқотлар ёрдамида муҳитларнинг оптик ва магнитооптик хоссаларини, уларнинг магнитланган ҳолати билан ўзаро боғлиқ эканлиги аниқланди ҳамда чуқур тaдқиқотлар асосида янги магнитооптик спектроскопия йўналишига йўл очилди. Проф. У. В. Валиев ва проф. Б.Ю.Соколовлар раҳбарлигида магнит материаллар оптикаси ва магнитооптикаси соҳасида олиб борилаётган фундаментал илмий изланишлар натижасида жуда муҳим натижалар олинди. Проф. У.В. Валиев 2016 йилда “Фан арбоби”унвони совриндори бўлди. Ҳозирги кунда кафедра магитооптика йўналиши бўйича Россия, Хитой, Германия каби ривожланган мамлакатлар билан илмий алоқаларни давом эттирмоқда. Проф. Ш.Отажоновнинг илмий йўналиши конденсирланган мухитлардаги релаксацион жараёнлар, температура билан боғлиқ фазавий ўтиш қонуниятларини спектроскопик методлар билан тадқиқ қилишга бағишланган бўлиб, ёруғликнинг сочилиш спектри ёрдамида муҳитларнинг структурасини ўрганиш бўйича илмий асосланган тавсиялар берилган. Унинг асосида илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилган релаксацион назария яратилган. Доц. А.Ҳ. Рамазанов томонидан критик холатдаги физик ходисаларни ўрганиш, оптик, акустик ва магнитооптик, голография каби усуллар билан тахлил қилишнинг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий ютуқларга эришилган.

Бугунги кунда проф. А.Т. Мирзаев илмий мактабининг илмий ишлари узлуксиз равишда когерент оптика ва лазер физикасининг фундаментал масалалари билан боғлиқ ҳолда ривожлантирилмоқда. Жумладан, стабил газли лазерларни ишлаб чиқиш, оптик майдонларнинг когерентлик хусусиятини ўрганувчи юқори тартибли фотонлар корреляцияси услубларини яратиш, лазерли ўлчов тизимлар, бир жинсли бўлмаган муҳитларда лазер нурининг тарқалишидаги статистик хоссалари ва ночизиқли динамикаси ўрганиш бўйича изланиш доц. Р.Р.Вильданов, Ғ.Б. Эшонқуловлар томонидан давом эттирилди. Шунингдек, доц. Т.Ахмаджонов, доц. А. Қ. Қасимов томонидан турбулент атмосфера ва оптик нуртола каналларида ўта суст интенсивликдаги бинар тасвирларни узатиш ва қабул қилиш системаси яратилди.

Фотоника кафедрасида олинган илмий ва амалий натижалар, чет элдаги нуфузли илмий мактаблар томонидан эътироф этилди. Масалан, буни Россиянинг Москва шаҳридаги «Астрофизика» Илмий ишлаб чиқариш бирлашма (ИИЧБ), Новосибирск шаҳридаги Россия ФА нинг «Лазер физикаси» илмий тадқиқот институти, Томск “Атмосфера физикаси ва оптикаси” илмий тадқиқот институти ва Рязань шаҳридаги «Плазма» ИИЧБ лари билан ўзаро шартнома асосида қўлга киритилган илмий натижалар ва шу асосда яратилган физик-техникавий қурилмалар, хорижда фақат эътироф этилиб тан олинишигина эмас, балки саноатда қўлланилганлиги ҳам исботлаб турибди.

Квант радиофизикаси илмий мактаби тадқиқотчилари Не-Nе лазер нурида ишловчи «Ўта кичик силкиниш – силжишларни қайд этувчи лазерли тизим» (деформограф) ни яратишга муваффақ бўлди. Бундай ўта сезгир гетеродинли лазер комплексларини яратиш ва уларни геофизик ўлчашларда қўллаш учун, атмосфера орқали ўтаётган ёруғлик майдонлар характеристикаларини қайта тиклаш муаммолари устида илмий изланишлар олиб борилди. Ер силкинишларини олдиндан аниқлаш – башорат қилиш дунё фанидаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Тянь-Шан тоғ олдида доц. Д.А.Талипов иштирокида Радиофизик полигонга асос солинган.

Юқори илмий қувват ва салоҳиятга эга бу мактабнинг таркибидаги олимлар бугунги кунда ҳам катта илмий изланишлар билан бир қаторда ёш мутахассисларни тайёрлаш йўлида ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Профессор М.М.Мириноятов томонидан лазерлар физикаси йўналишида катта ҳажмдаги хўжалик шартномалари асосида илмий ва амалий тадқиқотлар олиб борилган. Шу жумладан, Оптикадан ўқув лабораториялари мажмуаси яратилиб, шунинг учун Ўзбекистон давлат патенти олинди.

Илмий мактабда ЎзФАнинг «Академасбоб» ИИЧБ ва «Иссиқлик физикаси» бўлими билан биргаликда олий илмий педагогик кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилган. Шунингдек илмий мактаб фаоллари ҳозирда Москва Давлат университетининг «Умумий физика ва тўлқинли жараёнлар» кафедраси, Россия ФА нинг «Лазер физикаси» институти (Новосибирск), Россия ФА Лебедов номидаги физика институти, Рязань Давлат Педагогика университети, Рязань «Плазма» ИИЧБ, Киев Миллий университетининг «Радиофизика» факультетлари билан ҳамкорликда кенг миқёсда халқаро илм-фан аҳамиятига молик илмий - тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

2005 йилда “Оптика” ва “Квант радиофизикаси” кафедрадаги илмий йўналишларнинг хусусиятидан келиб чиқиб унинг негизида “Оптика ва лазерли физика” кафедраси ташкил этилди.



2005 – 2012 йилларда проф. Ш.Отажонов, 2012-2016 йилларда доц.Т.Ахмаджановлар ва 2016- йилда эса проф.И.А. Рахматуллаев кафедра мудири лавозимида фаолият юритганлар.

2016 йил май ойидан бошлаб кафедрага “Фотоника” номи берилди. 2017 йилдан бошлаб “Фотоника” кафедрасини доцент А. Х. Рамазанов бошқармоқда.

Кафедрада ўтиладиган фанлар:

Бакалавр йўналиши фанлари:

Оптика;

Физик жараёнларни компьютерда моделлаштириш ;

Радиоэлектроника асослари;

Компьютернинг физик асослари;

Амалий оптика ва спектроскопия ;

Нанотехнологиялар асослари .



Магистратура мутахассислиги фанлари:

Оптик сигналларни қабул қилиш

Ахборотни оптик қайта ишлаш

Квант электроникаси

Лазерли ўлчов тизимлари

Атом ва молекуляр спекторскопияси

Молекуляр оптика ва унинг замонавий муоммолари

Қувватли лазер нурланиши физикаси

Тебранишлар назарияси

Лазерли гетеродинлаш

Электромагнит нурланишларнинг муҳитлар билан таьсирлашуви

Конденсирланган муҳитлар спекторкопияси

Магнитооптика

Голография ва унинг қўлланиши

Нур толали қурилмаларнинг физик асослари

Тажрибаларни автоматлаштириш

Статистик радиофизика

Радиофизик жараёнларни компьютерда моделлаштириш

Фотоника ва опоинформатика

Оптик алоқа

Лазерли технология

Ночизиқли тебранишлар

Лазерли жараёнларни копьютерда моделлаштириш

Лазерли ўлчов тизимлари

Оптик майдонларнинг корреляцион ва статистик хоссалари


Kафедра аъзолари:

Рамазанов Асрор Хамраевич (кафедра мудири)

Муқимов Комил Муқимович (Академик)

Валиев Уйғун Вахидович (профессор)

Отажонов Шавкат (профессор)

Абдурахмонов Гулмирза (профессор)

Ахмаджонов Т (доцент)

Қосимов Абдугапар Қаххарович (доцент)

Вильданов Рамиль Ривкатович (доцент)

Соловьёв Иван Александрович (катта ўқитувчи)

Акбарова Нигора (катта ўқитувчи) PhD

Туратов Фурқат Қўлдош ўғли (ўқтитувчи)

Реймбаева Санобар Режепбайевна (ўқтитувчи)

Малышева Мария Евгиновна (ўқтитувчи)


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura