Астрономия ва атмосфера кафедраси

Кафедра мудири Нуритдинов Салоҳитдин Насритдинович
Кафедра мудири, физика-математика фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00-17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998 97 742-08-64
Факс
e-mail nur200848@mail.ru

Ўзбекистон - Астрономия фани ватани экани сабабли, Марказий Осиёда биринчи бор Астрономия таълим йўналиши айнан бизнинг университетимизда очилиб (1981й), ҳар йили ўрганиб келинаётган кадрларга эҳтиёждан келиб чиқиб, 1-курсга алоҳида 15 - 25 та абитуриент қабул қилиниб келинмоқда. Талабалар Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург университетларида амалда қўлланиб келинаётган астрономия режаси билан деярли тўла бир ҳил бўлган ўқув режа бўйича ўқитиб борилмоқда. Кафедра профессор С.Н.Нуритдиновнинг саъй харакатлари натижасида 1987 йили очилиб, унда дастлаб юқорида қайд қилинган университетларнинг етук профессорлари ва ЎзРФА Астрономия институтининг айрим бўлим мудирлари ўқув жараёнига фаол жалб қилинган. 

Астрономия ва астрофизика кафедраси 2012 йили факултетлараро Умумий физика кафедрасининг атмосфера физикаси бўлими билан бирлашиб Астрономия ва атмосфера физикаси кафедраси номини олган ва ҳозирги кунга қадар фаолият кўрсатишни давом эттирмоқда.

Ҳозирги даврда кафедрада ўқитиладиган фанлар сони 40 дан ортиқ бўлиб, астрономия таълим йўналиши бўйича бакалавр ва магистр ҳамда метеорология мутахассислигидан магистрлар  тайёрланмоқда. Ўқишни битиргач, иқтидорли талабалар кафедрада фаласафа доктори ва фан доктори диссертацияларни тайёрлаш мақсадида докторантурага кириш имкониятига ҳам эгалар. Кафедрада замонавий астрофизиканинг ноёб объектлари физикаси, ночизиқли ностационар эволюцияси, гравитацион беқарорликларнинг шаклланиш механизмлари ва уларнинг кузатув асослари ҳамда Марказий Осий ва Ўзбекистоннинг айрим регионлари иқлими физикаси ўрганилмоқда. Кафедра мудири профессор С.Н.Нуритдинов ташаббуси ва ғайрати билан факультет доирасида Астрофизик тадқиқотлар илмий лабораторияси ташкил қилинган. Унинг раҳбарлигида 12та фан номзоди ва фан докторлари тайёрланиб, Ночизиқли астрофизика ва космогония илмий мактаби яратилган. Кафедрада доимо фундаментал ва амалий илмий грантлар мавжуд.

Ҳозирги кунда кафедра аъзолари қуйидагилардан иборат:

1. НУРИТДИНОВ САЛОҲИТДИН НАСРИТДИНОВИЧ (кафедра мудири )
2. МАМАДАЗИМОВ МАМАДМУСА МАМАДАЗИМОВИЧ (профессор)
3. ЭГАМБЕРДИЕВ ҲАМРОҚУЛ ТУРСУНҚУЛОВИЧ (доцент )
4. ХОЛБАЕВ ГУЛЬМАН ХОЛБАЕВИЧ (доцент)
5. АХУНОВ ТАЛЪАТ АХМАТОВИЧ (доцент)
6. ИСХАКОВ ҒУЛОМЖОН ФАРХОДОВИЧ (ўқитувчи )
7. АЛЛАЁРОВ АЛИШЕР НАЗАР ЎҒЛИ (ўқитувчи)

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura