Психология бўлими 1972 йилда ташкил этилиб, узоқ йиллар давомида Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасида ягона, кенг профилли психологлар тайёрлади.
Психология
бўлимини очишда кафедра мудири, профессор Маҳамад Воҳидович Воҳидовнинг хизматлари
беқиёс бўлган. 1990 йилга қадар психология бўлимини
Бўлимда Куба, Никарагуа, Мексика, Вьетнам, Лаос, Мўғилистон, Афғонистон, Яман, Миср Араб Республикаси, Ангола, Мали каби мамлакатлардан, шунингдек, Собиқ Иттифоқнинг деярли барча республикаларидан келган талабалар таҳсил олишган. Кафедра хорижий давлатларга 150 дан зиёд мутахассис тайёрлаб берди.
Психология кафедраси 1976 йилгача, “Мантиқ ва психология” деб номланиб, филология, тарих факультетлари таркибида фаолият олиб борди. 1976 йилдан алоҳида “Психология кафедраси”га айлантирилди.
Бўлим талабаларига Москва, Ленинград (Санк-Петербург), Новосибирск каби илмий марказлардан келган Б.Ф.Ломов, Г.М.Андреева, К.Веккер, К.М.Гуревич, И.В.Равич-Шерба, Л.А.Петровская, Т.В.Кудряцев, А.М.Матюшкин, Н.Н.Данилова каби салоҳиятли профессорлар маъруза ўқишган.
Ҳозирда кафедра қошида психология фанлари номзоди PhD ва докторлтк илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолият кўрсатмоқда.
Кафедранинг илмий мавзуси: тараққиёт психологияси муаммолари.
Кафедранинг илмий тадқиқотлари: 7 та дарслик, 20 дан ортиқ ўқув қўлланма, 15 та монография тайёрланган.
Кафедранинг илмий салоҳияти: 8 нафар фан доктори, 15 нафар фан номзоди, 3 нафар катта ўқитувчи, 6 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради.
Кафедрага психология фанлари доктори, Мухамедова Дилбар Гафурджановна раҳбарлик қилмоқда.