Фалсафа ва мантиқ кафедраси


Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа ва мантиқ кафедраси қарийб саксон йиллик тарихга эга бўлиб, Фалсафа факултетининг замирида ташкил бўлган ҳозирги Ижтимоий фанлар факултетининг дастлабки тамал тошидир. 2016-йили май ойида Ижтимоий фанлар факултети Фалсафа ва Фалсафа тарихи ва мантиқ кафедралари бирлашиб Фалсафа ва мантиқ кафедраси номи билан ҳозирги кунгача фаолият корсатиб келмоқда.

Фалсафа ва мантиқ кафедрасида мудир, фалсафа фанлари доктори, профессор Ш.О.Мадаева, профессорлар Ш.О. Азизов, Г.М.Рўзматова, Г.Т.Маҳмудова доцентлар Д.Э.Файзихожаева, Р.Р.Каримов, Х.П.Тўхтаев, О.И.Степанова, М.И.Ёқубова, катта ўқитувчи М.К.Тўлаганова, М.К.Ниязембетов, О.У. Мажидова, Х.И.Тошов, ўқитувчилар А.О.Амиров, Д.Хўжаев ҳамда PhD изланувчилар, профессор-педагоглар фаолият олиб боришмоқда.

Мазкур кафедра Ўзбекистонда бир неча авлод давомида шаклланган фалсафа, фалсафа тарихи ва мантиқ фанларининг бешиги саналиб, ушбу соҳада илмий-педагогик фаолият олиб борган олим файласуфларнинг бир неча авлоди тажрибаси ва яратилган мактаби мавжуд. Кафедра аъзоларининг илмий-педагогик фаолияти доимий равишда фалсафа тарихи ва мантиқ соҳаларида олиб борилаётган замонавий илмий изланишлар билан чамбарчас  боғлиқликдадир.

Фалсафа ва мантиқ кафедраси республика бўйича мазкур йўналишлар соҳасида таянч кафедра ҳисобланиб, унда ҳозирги кунда 5А120501-Фалсафа тарихи, 5А120504-Онтология, гносеология, логика ҳамда 2020-2021-ўқув йилидан 5А120501- Фалсафа (соҳалар бўйича) мутахассисликлари бўйича магистратура йўналишлари мавжуд. Ушбу йўналишларда фалсафа, фалсафа тарихи ва мантиқ фанининг долзарб масалалари ва моҳиятий асослари бўйича талим берилади. Фалсафа ва мантиқ 09.00.01-Онтология, билиш назарияси ва мантиқ, 09.00.03 Фалсафа тарихи ихтисосликлари бўйича PhD, DScилмий даражаларини олиш учун таянч кафедра ҳисобланади.

Кафедрада мунтазам равишда методологик семинар ва “Эпистема” ҳамда “Маевтика” илмий тўгараги кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги даврда кафедрада ўқитиладиган фанлар сони 36 та бўлиб, бакалавр йўналишида умумкасбий фанлар Фалсафа тарихи, Мантиқ тарихи ва назарияси, Табиатшунослик фалсафаси, Фалсафани ўқитиш методикаси, Ахборот технологияларининг фалсафий асослари каби мутахассислик фанлари билан бир қаторда, Ижтимоий фалсафа, Марказий Осиё халқлари фалсафаси тарихи, Маданий антропология махсус курслари ўқитилмоқда. Фанлар бўйича намунавий ва ишчи дастурлар, дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланган.

Кафедра аъзолари халқаро ҳамда МДҲ давлатларида ўтказилаётгган конферентсияларда мунтазам иштирок этиб келмоқда. Биргина 2017 йилда ф.ф.д. Ш.О. Мадаева АҚШ нинг Вашингтон университетидаги CЕСС Марказий Осиёни тадқиқ этиш фонди 18-анъанавий конферентсиясида; ф.ф.н., дотс. Д.Э.Файзиходжаева М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетида отказилган мантиқшуносларнинг Х Смирнов ўқишлари халқаро конферентсиясида, Астана шаҳрида ўтказилган Замонавий полиетник давлат: миллий моделлар ва тараққиёт стратегияси мавзуида олимлар ва экспертларнинг халқаро форумида, шунингдек Бир камар- бир йўл лойиҳаси доирасида Сиян педагогика университетида ўтказилган ХХР ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган давра суҳбатида маърузалар билан иштирок этган. 2019-йилда Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган “Наука и образование в современном мире: вызове ХХИ века” халқаро конфренсиясида профессор Г.М.Рузматова, доцент Г.Т.Қобулниёзова, магистрантлар Д.Рахимджанова, С.Бобоқулов, А.Бобоқуловлар фаол иштирок этишди.

Кафедрада халқаро ва республика миқёсида ҳамкорлик алоқалари ва хориждан келган тадқиқотчи изланувчилар малака ошириши яхши ёлга қойилган. Жумладан АҚШ Давлат Департаменти Фулбрайт фонди бойича АҚШ Чикаго университети ПҳД докторанти Клер Роосиен 2017 йилнинг 1-апрелидан 26-июнгача Фалсафа ва мантиқ кафедрасида ПҳД докторант сифатида фаолият олиб борди, бакалавр талабалар учун маърузалар ва семинар машғулотлари, давра суҳбатлари ўтказилди.

Кафедра катта ўқитувчиси ПҳД Х.И.Тошов Илм-фан соҳасини ривожлантиришдаги кучли иродаси ва матонати учун 2019-йил 17-декабр санасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди.

2020-йил 20-январдан 20-февралгача кафедра мудири, профессор Ш.О.Мадаева Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Испаниянинг Мадрид шаҳрида малака ошириб қайтди.

2020-йил 28-май санасида Зоом ижтимоий тармоғида “Ўзбекистон ва Марказий Осиё: ХХИ аср ижтимоий-гуманитар фанлари долзарб муаммолари, интегратсия ва истиқбол тенденсиялари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Конфренсияда 10 дан ошиқ хорижлик профессорлар ҳамда мамлакатимиздан 60 дан ошиқ профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашишди.

Кафедрада фалсафа ва мантиқ фанларининг долзарб мавзуларига бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги конферентсиялар ҳар йили мунтазам ташкил этилиб борилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан биргина 2019-2020-ўқув йили давомида 12 та сcопус мақоласи чоп этилди.

Сўнгги йилларда кафедрада тадқиқотчилар М.Тўлаганова, Х.И.Тошов, Т.Хожиевлар фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини ҳамда М.К.Ниязембетов ва Қ.Рузматзодалар фалсафа фанлари доктори (ДСc) даражасини олишди.

Кафедра аъзолари қатор мамлакатлар, жумладан, Москва Давлат университети фалсафа факултети Онтология ва билиш назарияси кафедраси, Санк-Петербург Давлат университети Онтология кафедраси, Семипалатинск Давлат университети Фалсафа ва фан методологияси кафедраси, Жанубий Қозогистон университети Фалсафа кафедраси ва Германия Бонн университети Исломшунослик факултети, Словакия Нитра университети Диншунослик кафедралари ва бошқа ОТМлари билан илмий алоқаларни йўлга қўйган. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura