Фалсафа ва маънавият асослари кафедраси

Кафедра тарихи: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1991 йил 1 сентябрдаги  

42-сонли қарорига биноан Ўзбекистон Миллий университети (шу вақтда Тошкент Давлат университети Ўзбекистон Миллий университети) таркибида “Жаҳон маданияти ва тарихи” кафедраси ташкил этилган. 1999 йилда кафедранинг номи “Маънавият асослари” кафедраси деб ўзгартирилди. 2005 йил 10 февралдан Ўзбекистон Миллий университети Кенгаши қарори билан “Маънавият асослари” ва “Диншунослик” кафедралари бирлаштирилиб, “Маънавият асослари ва диншунослик” кафедраси ташкил этилди ва у 2019 йилгача фаолият олиб борди.

 Кафедра мудирлари: 1991-2019 йилларда кафедра мудири лавозимида  ф.ф.д., проф. А.Абдусамедов (1991-1995 йиллар) , ф.ф.н. Э.Гулметов (1996-1997 йиллар); ф.ф.н., доц. Ш.Шоабдурахимова (1998-1999 йиллар), т.ф.д., проф. М.Абдураҳмонов (2000-2016 йиллар), ф.ф.д., проф. М.Нурматова (2016-2017 йиллар), ф.ф.д., проф. О.Нишанова (2017-2018 йиллар), фалсафа доктори (PhD) А.Ташанов (2018-2019 йиллар), фалсафа доктори (PhD) Ф.Бозарова (2019-2020) фаолият олиб бордилар.

Кафедранинг хозирги даврдаги фаолияти: 2019 йил 4 ноябрда университет Кенгашининг қарори билан “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси деб номланди. 2019 йилдан буён ф.ф.д., проф. Н.А.Шермухамедова “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.

Кафедранинг структураси: 12 штат бирлигидан иборат,  улардан 4та фан доктори, профессор, битта фан номзоди, доцент, 3та фалсафа доктори (PhD) фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият 73 %, ўртача ёш 41 ёш.

Жамоа аъзолари: ф.ф.д, проф. Н.А.Шермухамедова, ф.ф.д., проф. М.А.Нурматова, ф.ф.д., проф. в.б. О.Ж.Нишонова, ф.ф.д., в.б. Н.Б.Абдуллаева, ф.ф.н., доц. Б.Х.Жалилов,  ф.д. (PhD), доц. в.б. Ф.Ғ.Бозарова, ф.д.(PhD), катта ўқитувчи У.Маҳкамов, ф.д.(PhD), катта ўқитувчи Ю.Қ.Юсубов, ўқитувчилар Ю.Намозова, Б.Ялгашев, Г.Икрамова каби соҳа олимлари ва тажрибали педагоглар самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўқув ишлари

Кафедрада  “Фалсафа” бакалавриат таълим йўналиши (кундузги, кечги ва сиртқи), “Фалсафа (соҳалар бўйича)” ва “Маданиятшунослик” магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

“Фалсафа” бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган фанлар: “Фалсафага кириш”, “Онтология ва гносеология”, “Маънавият фалсафаси”, “Динлар фалсафаси”, “Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси. Билиш назарияси”, “Глобаллашув асослари”, “Фан фалсафаси ва методологияси”, “Маданият фалсафаси” фанлари;

“Фалсафа (соҳалар бўйича)” мутахассислигида ўқитиладиган фанлар: “Илмий тадқиқот методологияси”, “Фан фалсафаси”, “Инсон фалсафаси”, “Техника фалсафаси”, “Семиотика”, “Фалсафий инновациялар: концепция ва ёндашувлар” фанлари;

 “Маданиятшунослик” мутахассислигида ўқитиладиган фанлар: “Маданият назарияси ва тарихи”, “Этномаданият”, “Медиамаданият”, “Бошқарув маданияти”, “Касб маданияти”, “Диний маданият” фанлари ўқитилиб келинмоқда.

Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари университетнинг барча бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасининг биринчи Ижтимоий-гуманитар фанлар блокидаги “Диншунослик” фанидан ўзбек ва рус тилларида маъруза ва семинар машғулотлари олиб борадилар.

Ўқув-услубий ишлар:

Кафедра профессор-ўқитувчилари бакалавр таълим йўналиши ва магситратура мутахассиликлари талабалари учун барча фанлар бўйича ўқув адабиётларини нашр этганлар.

Хусусан бакалаврият туълим йўналишида“Фалсафага кириш”, “Борлиқ ва ривожланиш фалсафаси”, “Гносеология”,  “Табиатшунослик фалсафаси”, “Фалсафани ўқитиш методикаси”, “Динлар фалсафаси” “Диншунослик”, “Религиовидение”.

Магистратура мутахассилари учун “Илмий тадқиқот методологияси”, “Фан фалсафаси”, “Техника фалсафаси”, “Инсон фалсафаси”, “Семиотика”, “Этномаданият” дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилган.

Кафедрада ўқув жараенини тизимли ташкил этиш учун 6 та услубий қўлланма, 8 услубий кўрсатма нашр этилган: (“Маданиятшунослик” мутахасислари учун магистрлик диссертация тайёрлаш”, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими бакалавр талабалари учун битирув малакавий иши тайёрлаш”, “Бакалавр ва магистр талабалари учун курс иши ва мустақил таълим ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма”

Ўқув адабиётларини нашр этиш учун ЎЗР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан 17 та гувоҳнома ва 4 та патент олинган, 178 та видеодарс тайёрланган. 

Илмий-тадқиқот ишлари:

Кафедра иккита  “Фалсафий инновациялар: концепция медотологик ёндашувлар” ва “Ўзбек халқининг диний, маънавий, маданий қадриятлари ва ҳозирги замон” илмий тадқиқот йўналишда фаолият олиб боради.

 Йўналишлар доирасида 09.00.01 – Онтология, гносеология ва логика” ва 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари” ихтисосликлари бўйича кундузги докторантурада ўқиш ташкил этилган, шунингдек мустақил тадқиқотчи ва изланувчиларнинг илмий фаолият олиб боради.

Илмий йўналишлар доирасида  5та таянч докторант,   8та мустақил изланувчилар ва 1та Туркия фуқароси эркин мустақил изланувчи сифатида илмий фаолият олиб бормоқда.

2020 йилда ал Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети билан хамкорлик шартномаси доирасида 2та докторантнинг 3-февралдан-мартгача диншунослик ихтисослиги бўйича стажировкаси ўтказилди.

Илмий тадқиқот ишлари натижалари: 2017-2020 йилларда 5 та халқаро, 3 республика монографиялари (4таси хамкорликда), 25 та Халқаро журналда, шундан 10 таси Scopus базасида ва 21 та республиканинг ОАК рўйхатига киритилган журналларда мақолалар, шунингдек 50дан ортиқ республика ва халқаро конференцияларда тезис ва мақолалар, 
1 та луғат (олий таълим муассасалари фаолиятида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳи), 3 та рисола (“Соғлом авлодни тарбиялаш – давр талаби”, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”) нашр этилган.

 Кафедра профессор-ўқитувчиларининг халқаро маълумотлар базаларида фаоллиги:  Скопус-12, РИНЦ-10 та, Google Scholar- 82 та ва Researche Gateда- 23, Зиенет тармоғи- 5та мақолалар жойлаштирилган.

 Кафедранинг илмий салоҳияти: 2017-2020 йилларда 1та фан доктори (Н.Абдуллаева “Бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайннинг имманент хусусиятлари”
(2017 йил) 5 та фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD): (Ф.Бозарова “Иммануил Кант эстетикасида гўзаллик ва улуғворлик категорияларининг трансформацияси” (2018 йил), Ё.Эрназарова “Шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлиги” (2018 йил), Б.Маматюсупов “Фуқаролик жамияти тараққиётида ахлоқий ва ҳуқуқий қадриятлар трансформацияси” (2018 йил), У.Маҳкамов “Диалог – ижтимоий жараёнларни тушунтиришнинг методологик омили” (2019 йил), Ж.Юсубов “Абу Наср Форобийнинг маънавий-ахлоқий камолот ва шахс баркамоллиги ҳақидаги таълимоти” (2020 йил) диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилдилар

Халқаро хамкорлик: 2019-2020 ўқув йилида, Доғистон, Кирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатлари олий таълим муассасалари ва Франция илмий тадқиқот маркази билан шартномалар имзоланган. Шартнома доирасида догистон давлат университети кафедра мудири, ф.ф.д, профессор М.Билалов, Франция Сарбона университети профессори А.Фишлер, Козоқ Миллий университети профессори Т. Габитов, Россия фанлар академияси ижтимоий фалсафа бўлими ходими профессор А.Гезалов, Қозоғистон фанлар академияси фалсафа институти прфоессори Аяажон Саги қизининг махорат дарслари ва фан хафталиги доирасида халқаро илмий семинар ташкил этилган.

Халқаро ва республика конференциялари: Кафедра профессор ўқитувчилари
2017-2020  йиллар давомида Франция, Япония, Туркия, Швеция, Туркманистон, Азарбайжон, Россия, Тожикистон, Козоғистон, Кирғизистон каби давлатларда ўтказилган халқаро конференцияларда маъруза билан иштирок этди.

 Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилида кафедранинг ташаббуси билан 1 та халқаро ва 1 та республика конференцияси ташкил этилди, шунингдек ҳамкорлик доирасида 3 та халқаро конференция, 2 та халқаро семинар, 3 та республика конференциясини ташкил этишда иштирок этди.

Илмий жамоатчилик ишлари: Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари Россия фалсафа жамияти аъзоси, профессор Н.Шермухамедова Россия фалсафа жамияти Президиуми аъзоси.

 Профессор Н.Шермухамедова “Фалсафа ва ҳаёт” халқаро журналининг бош  муҳаррири ва 6 та халқаро журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси.

Илмий Кенгаш аъзолари: Кафедра мудири, профессор Н.Шермухамедова
ЎзМУ ҳузуридаги фалсафа ихтисослиги бўйича Илмий Кенгашнинг жамоатчилик асосидаги вактинча раис вазифасини бажарувчиси, фалсафа доктори (PhD) У.Маҳкамов  Илмий Кенгаш котиби, профессор М.Нурматова, профессор О.Нишонова, профессор Н.Абдуллаева кенгаш аъзолари, шунингдек профессор О.Нишонова, профессор Н.Абдуллаева миллий ғоя, сиёсатшунослик ихтисослиги бўйича кенгаш ва семинар аъзоси.

Профессор Н.Шермухамедова СамДУ ҳузуридаги фалсафа ихтисослиги бўйича Илмий кенгаш ва семинар аъзоси.

Фалсафа доктори (PhD) Ж.Юсубов Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Тарих ва ижтимоий фанлар” бўйича Илмий-техник Кенгаш котиби бўлиб фаолият олиб бормоқда.

Устоз-шогирд тизими

2019-2020 ўқув йилида Ғазалхон ёшлиги рукнида А.Навоий ва З.М.Бобур таваллуд куни муносабати билан бадиий оқшом ташкил этилди.

2017-2020 йилда “Диншунослик” фани бўйича республика фан олимпиадасида 3та талаба ғолиб бўлди. “Мен диний экстремизм ва терроризмга қаршиман”, “Биз қоррупцияга қаршимиз”, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” мавзуларида иншолар танлови ташкил этиб келинмоқда. 

Пардаев Султонмурод “Коррупция аср вабоси” мавзусидаги  ва “Менинг юртим” республика танлови ғолиби.


 “ФАЛСАФА ВА МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ” КАФЕДРАСИ

профессор-ўқитувчилари таркиби

 

 

Профессор-ўқитувчиларнинг исми шарифи

 

Лавозими

1

Шермухамедова Нигинахон Арслановна

Кафедра мудири,

фалсафа фанлари доктори, профессор

2

Нишонова Озода Джалолиддиновна

фалсафа фанлари доктори, профессор в.б.

3

Абдуллаева Насиба Бўроновна

фалсафа фанлари доктори, профессор в.б.

4

Джалилов Бахтиёр Хидаевич

фалсафа фанлари номзоди, доцент

5

Бозорова Феруза Ғайбуллаевна

фалсафа доктори (PhD),

доцент в.б.

6

Маҳкамов Улуғбек Абдугаппорович

фалсафа доктори (PhD),

катта ўқитувчи

7

Юсубов Жалолиддин Қадамович

фалсафа доктори (PhD),

катта ўқитувчи

8

Намозова Юлдуз Музаффаровна

ўқитувчи

9

Ялгашев Бунёд Махмудович

ўқитувчи

10

Икрамова Гулнора Музаффаровна

ўқитувчи

 


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura