Этика ва эстетика кафедраси

Этика ва эстетика кафедраси Марказий Осиё олий таълим муассасалари орасида ягона кафедра ҳисобланиб, ахлоқий ва эстетик мезонларига таянган ҳолда замонавий мутахассис тайёрлашга ҳамда ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратади

Этика ва эстетика фанлари асрлар давомида инсон камолоти, жамият равнақи ҳамда давлат барқарорлигига хизмат қилиб келган. Бу фанларнинг тараққий этишида файласуфлар, адабиётшунослар, санъатшуносларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда этика ва эстетика фанларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, 1986 йилда Тошкент Давлат Университетида алоҳида факультетлараро «Этика ва эстетика» кафедраси ташкил этилди.

Ўттиз йилдан ортиқ фаолияти давомида кафедрага дастлаб филология фанлари номзоди, доцент Ҳожимурод Расулов (1986-1988 йй), сўнгра фалсафа фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Нурматов (1988-1993 йй), фалсафа фанлари номзоди, доцент Ибодулла Эргашев (1993-1994 йй), Филология фанлари номзоди, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али (1994-1996 йй), доцент Абдулла Шер (1996-1997 йй) фалсафа фанлари доктори, профессор Эркин Умаров (1997-2002 йй), доцент Абдулла Шер (2004-2005 йй), фалсафа фанлари доктори Оқназар Қурбонмамадов (2005-2006 йй), (2006-2017 йй) фалсафа фанлари номзоди Баҳодир Ҳусанов раҳбарлик қилганлар. 2017-ўқув йилидан буён кафедрага фалсафа фанлари номзоди, проф.в.б. Лаълихон Муҳаммеджанова раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мустақиллик йилларида кафедра педагоглари турли мукофотларга сазовор бўлишди. Хусусан: Абдулла Шер 2000 йил март ойида “Ахлоқшунослик” дарслиги учун “Йилнинг энг яхши дарслиги” мукофоти, 2000 йил март – “Ўзбекистон Республикаси олий таълим аълочиси” кўкрак нишони, Муҳаммеджанова Лаълихон Ашуралиевна 1992 йил августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 1 йил” эсдалик нишони,          2000 йил март ойида “Ўзбекистон  Республикаси олий таълим аълочиси” кўкрак нишони, 2006 йил март ойида “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” нишони, 2011 йил августда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони, 2012 йил август ойида “Энг намунали олий ўқув юрти хотин қизлар қўмитаси” фахрий ёрлиғи, 2013 йил ноябрда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” фахрий ёрлиғи, Ҳусанов Баҳодир Эргашевич 2016 йил август ойида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланганлар.

Кафедрада  1 нафар  профессор, 2 нафар фан номзоди, доцент, 2 нафар катта ўқитувчи ва 4 нафар ўқитувчи  фаолият олиб бормоқда.

Этика ва эстетика кафедраси республика бўйича мазкур йўналишлар соҳасида таянч кафедра ҳисобланади. Жумладан, ҳозирги кунда 5А120503 “Этика ва эстетика” магистратура мутахасислиги фаолият юритмоқда ва унга иқтидорли талабалар қабул қилиниб 10 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Кафедрада ўқитилаётган фанлардан дарсларнинг замонавий педагогик технологиялар асосида ўтилишига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда кафедра томонидан бакалавр таълим йўналишида 7та фан, магистратура мутахассислигида 7та фан ўқитилади. Хусусан:

Бакалавр таълим йўналишида:

·     Фалсафа

·     Ахлоқ фалсафаси

·     Нафосат фалсафаси

·     Риторика

·     Касб этикаси

·     Санъат фалсафаси

·     Нотиқлик санъати

Магистратура мутахассислигида:

·     Жамият, ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси

·     Амалий этика ва эстетика

·     Давлат хизматчиси этикаси ва имижи

·     Бошқарув этикаси

·     Визуал эстетика ва дизайн

·     Аналитик эстетика

·     Санъат эстетикаси

Сунги 2 йилда Этика ва эстетика кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан 2та дарслик “Риторика” Л.Муҳаммеджанова, “Фалсафа” Л.Муҳаммеджанова, Д.Қодирова ва бошқалар билан ҳаммуаллифликда, 3та ўқув қўлланма “Этика” доцент Н.Агзамова профессор М.Қаххарова билан ҳамммуаллифликда, “Фалсафа” Л.Муҳаммеджанова, Б.Ҳусанов ва бошқалар билан ҳаммуаллифликда, “Эстетика: асосий тушунчалар изоҳли луғати”, 4та услубий қўлланма “Давлат хизматчисининг ахлоқий маданияти” Л.Муҳаммеджанова, “Соғлом оила асослари” Л.Муҳаммеджанова Л.Абдуқодирова билан ҳаммуаллифликда, “Эстетик тарбия: моҳияти, аҳамияти, зарурияти” Б.Ҳусанов ва “Санъат ва эстетик тарбия” Д.Қодирова муаллифлигида чоп этилди.

Кафедра аъзоларининг илмий-педагогик фаолияти доимий равишда этика ва эстетика соҳаларида олиб борилаётган замонавий илмий изланишлар билан чамбарчас боғлиқликдадир. Ҳозирда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича кафедрада  5 нафар таянч докторант ва 5 нафар мустақил изланувчилар илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда. Кафедрада доимий назарий семинар ташкил қилинган бўлиб, унда этика ва эстетика муаммолари муҳокама қилинади.
Бугунги кунгача таянч докторантларимиз ва мустақил тадқиқотчиларимиз томонидан эстетика ва унинг тармоқ соҳалари, ахлоқ ва унинг замонавий таълимотлари, маданият ва унинг умуминсоний тамойиллари билан узвийликда бир қатор тадқиқот ишлари амалга оширилди ва диссертациялар ҳимоя қилинди. 2014-2016 йилларда кафедрада катта илмий ходим-изланувчи сифатида илмий тадқиқот олиб борган Бахранов Лазиз Эркинович 2017 йил 20 июлда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича “Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди.  2014-2016 йилларда кафедрада мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот фаолиятини олиб борган Замилова Римма Рамиловна 2017 йил 29 сентябрда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича “Герои и героическое: их перманентное влияние на становление личности” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. 2014-2016 йилларда кафедрада мустақил изланувчи сифатида илмий тадқиқот фаолиятини олиб борган Усмонов Камол Хошимович 2017 йил 15 декабрда 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси ихтисослиги бўйича “Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий  меросида ҳарбий ватанпарварлик ғояларининг талқини” мавзусида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) диссертациясини ҳимоя қилди.

Кафедра илмий лойиҳаларда ҳам иштирок этиб келади. Жумладан, 2017-2018 йиллар учун мўлжалланган амалий грантда ОТ-А1-98 “Жамиятни ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнида эстетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” грант лойихасида иштирок этилди. 2018-2019 йилларнинг 4 ойи учун Инновацион тадқиқотлар миллий танлови доирасида Л.Мухаммеджанова рахбарлигида “Давлат ва жамият қурилиш тизизмини такомиллаштиришда Давлат хизматчиси этикаси ва имиджи” лойиҳаси билан ғолиб бўлди.

Кафедра таркиби:

  1. Муҳаммеджанова Лаълихон Ашуралиевна – профессор, фалсафа фанлари номзоди
  2. Қодирова Дилбар Салиҳовна – доцент, фалсафа фанлари номзоди
  3. Агзамова Нилуфар Шуҳратовна – доцент, фалсафа фанлари номзоди
  4. Шадиметова Гулчеҳра Мамуровна – катта ўқитувчи
  5. Туляев Авазбек Ильхомович – катта ўқитувчи
  6. Абдуазимова Зарина Амировна – ўқитувчи
  7. Инагамова Феруза Хуршитовна – ўқитувчи

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura