Педагогика ва умумий психология кафедраси

Мамлакатимизда таълим-тарбия масалалари устувор соҳалардан бири ҳисобланиши, ўқитувчи-муаллимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жамиятда уларнинг нуфузини янада оширишга қаратилган амалий чоралар шахсан Президентнинг назоратида эканлиги ёш авлодни ўқитувчилик касбига бўлган муносабатини ўзгартириб, ушбу касбга эгалик қилиш иштиёқини кучайтирмоқда.


Асосий мақсади ишлаб чиқариш ва фан интеграциясига қаратилган Миллий университетда умумтаълим фанлари (умумий ўрта ва касб-ҳунар таълим муассасаларида олиб бориладиган фанлар)га яқин ҳисобланган ихтисосликка эга бўлган битирувчиларнинг аксарияти (23-30 фоизи) меҳнат фаолиятларини умумий ўрта ва касб-ҳунар таълим муассасаларида педагоглик касби билан боғламоқдалар.

Ижтимоий фанлар факультети таркибидаги “Педагогика ва умумий психология” кафедраси талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш, яъни педагогик ишга тайёрланганликка қўйиладиган фундаментал (дарс бериш маҳорати; тарбиялаш маҳорати; ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий сифатлар; таълим олаётганларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳорати) ва таълим турига кўра алоҳида талабларга жавоб беришини таъминлашдаги таълим-тарбия жараёнларини мувофиқлаштирувчи асосий бўлинма сифатида фаолият юритиб келмоқда.


Кафедра зиммасига “Умумий педагогика”, ва “Умумий психология” фанларини ўқитиш, “Фанни ўқитиш методикаси” ўқув модулини методик таъминлаш, педагогик амалиёт сифатини таъминлашда иштирок этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш каби вазифалар юклатилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ушбу жараёнда таълим соҳасини ривожлантириш ва  кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширадилар:


- олий таълимнинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланган фанлардан маърузалар, амалий, семинар ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий–услубий ва касбий даражада ўтказиш;

- талабаларда педагогик фаолиятга нисбатан қадриятли муносабатни шакллантириш, ўқитувчилик касбига ҳурмат ва муҳаббатни таркиб топтириш, иқтидорли талабалар ва ўқитувчиларнинг ўзаро ҳамкорлик муносабатларини “устоз-шогирд” тизимида ташкил қилиш;


- таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари, ўқув-меъёрий ҳужжатлари, дарсдан ташқари ишлар, синф раҳбарлари (гуруҳ мураббийлари), фан ўқитувчилари фаолиятига оид янгиликларни жамлаш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш;

- ўқув жараёнига педагогик ва ахборот технологияларини тадбиқ этиш имкониятларини кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, белгиланган режа асосида дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон дарсликлар тайёрлаш;


- педагогика ва умумий психология бўйича республика ва хорижик мамлакатлар олийгоҳлари ҳамда ихтисослашган илмий кенгашлар билан ўзаро илмий ҳамкорлик, ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этишни йўлга қўйиш каби.

Кафедра тарихи Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий  мактаб яратувчиси, янги  миллий  театр  ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғли номи билан боғлиқ. 

 

Кафедрага турли йиллар мобайнида Абдулла Авлоний, доцент Юсуф Тохирий,  доцент Архангельский Николай Порфирьевич (1960-1964 йй), профессор Юсуф Умаров (1964-1971 йй), профессор Рахимжон Усмонов (1971-1985 йй), доцент Леонид Петрович Ждаркин (1985-1991 йй), доцент Ёдгоров Рахмонжон Ёдгорович (1991-1992 йй),  проффессор Наим Рахимович Ғайбуллаев (1992-2004 йй), професор Нурали Сайдаҳмедов (2004-2006 йй), профессор Қодиров Ботир Рахмонқулович (2006-2008 йй), доцент Мажидов Наби Махмудович (2008-2014 йй), доцент Далимова Нилуфар Мелибоевна (2014-2016 йй), доцент Мавлонов Мамаджон Мустафоевич (2016-2018 йй) раҳбарлик қилган. 

Бу йиллар давомида кафедра профессор-ўқитувчилари республиканинг барча  маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келганлар. Педагогика фанлари доктори, профессор  Н.Ғайбуллаев раҳбарлик қилган даврда кафедрада 13.00.01-педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича ўзига хос илмий мактаб яратилиб, унинг 20 дан ортиқ шогирдлари педагогика фанлари номзоди ва педагогика фанлари доктори илмий даражаларини олишга муваффақ бўлган. 

2018 йилдан бошлаб университетда Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28.12.2017.Ped.01.09-рақамли илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилди. Бу эса 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (табиий ва аниқ фанлар) ихтисослиги бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш имкониятини яратди. Бугунги кунда ушбу илмий кенгаш фаолиятида кафедра аъзолари самарали иштирок этиб келмоқдалар.

Бундан ташқари кафедра аъзолари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Ped.26.01 рақамли, А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Бош илмий-методик марказ ҳузуридаги DSc.30.05.2018.Ped.69.01 рақамли Илмий Кенгашлар, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Филология, психология ва педагогика фанлари” бўйича  илмий-техник кенгаш фаолиятида ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқдалар.

 Шунингдек, кафедра томонидан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўқитувчиларнинг АКТ компетенцияларини баҳолаш бўйича миллий семинар” лойиҳаси ҳамкорлик йўлга қўйилган.


Бугунги кунда кафедрада 2018-2020 йилларга мўлжалланган П3-20170929789 сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусида амалий тадқиқот лойиҳаси амалга оширилмоқда.

- 2018 йилда лойиҳа доирасида “Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши: амалиёт ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди;

- “Умумий педагогика” ва “Умумий психология” фанлари ўқув-услубий мажмуаси педагогик технологияларни мавзулар кесимида қўллаш бўйича кўрсатмалар билан қайта ишланди ва ўқув жараёнига жорий этилди;

- лойиҳанинг ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда ижтимоий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари учун “Ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари” мавзусида ўқув-тренинг йўлга қўйилди.

 

Педагогика ва умумий психология кафедра аъзолари:

  1. АСКАРОВ АБРОР ДАВЛАТМИРЗАЕВИЧ (педагогика фанлари бўйича Phd, доцент,)
  2. ХУДАЙҚУЛОВ ХОЛ ЖУМАЕВИЧ (педагогика фанлари доктори)
  3. АБДУРАХИМОВ ҚОДИР АБДУХАЛИЛОВИЧ (психология, Phd)
  4. АХРАРОВА ЗЕБУНИСО БАХРАМОВНА (педагогика фанлари номзоди, доцент)
  5. ТЎЛАГАНОВА ГУЛЧЕХРА КУЧКАРОВНА(психология фанлари номзоди, доцент)
  6. МАХМУДОВА ДИЛФУЗА МЕЛИЕВНА (педагогика, Phd)
  7. РЎЗИМАТОВ ЭРКИНЖАН ЮЛЧИЕВИЧ (педагогика, ўқитувчи)
  8. СОДИКОВ УЛУГБЕК ЖУРАЕВИЧ (педагогика, катта ўқитувчи)
  9. САДИКОВА ШОИРА АДЕЛЬЖАНОВНА (педагогика, ўқитувчи)
  10. ЧОРИЕВ ФАХРИДДИН АБДУГАППАРОВИЧ (психология, катта ўқитувчи)
  11. ШАРИПОВА ФАРАНГИС АБДУРАШИДОВНА (психология, ўқитувчи)
  12. ХУДОЙНАЗАРОВ ТУРСУНАЛИ АЛИКУЛОВИЧ (психология, ўқитувчи)
  13. САДИКОВ ТОЛИБ ОЛТУНОВИЧ (психология, ўқитувчи)
  14. АБДУСАМАТОВА ШОХИДА АБДУҚОДИРОВНА (кабинет мудири)
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura