Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ кафедраси

1995 йилда Тошкент Давлат университетида (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб, университет ректорининг 1995 йил 15 февралдаги 01-21-сонли буйруғига биноан Фалсафа факультетининг “Ижтимоий-сиёсий муносабатлар назарияси” ва “Факультетлараро ижтимоий-сиёсий муносабатлар назарияси” кафедраларининг бирлаштирилиши асосида “Политология” кафедраси деб номланди ва кафедранинг асосида “Политология” таълим йўналиши ташкил этилди. 1995-2013 йилларда кафедрада 437 бакалавр ва 180 та магистр таҳсил олган. 

Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси  Биринчи Президенти И.А.Каримов асарлари ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ҳамда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўлақонли ўргатиш мақсадида 1996 йил Вазирлар Маҳкамаси топшириғига асосан “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси ташкил этилди. 

2007-2008 ўқув йилида Ўзбекистон Миллий университети ректорининг буйруғига асосан Фалсафа факультетининг “Сиёсатшунослик” ва “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедралари бирлаштирилди. Мазкур кафедра “Сиёсатшунослик” кафедраси деб номланди.

Университет ректорининг 2014 йил 1 ноябрдаги 01-394 сонли буйруғига биноан “Сиёсатшунослик” кафедраси “Демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш назарияси ва амалиёти” деб қайта номланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майда “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2527 сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Миллий университети тузилмаларига ўзгартиришлар киритилиб, кафедра “Демократик давлат қуриш назарияси ва амалиёти” деб номланди. 

Университет ректорининг 2019 йил 4 октябрдаги 01-811-сонли буйруғи асосида “Демократик давлат қуриш назарияси ва амалиёти” ва “Миллий ғоя” кафедраларининг бирлаштирилиши натижасида кафедра “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” деб номланди.

2020-2021 ўқув йилида кафедрада 38 нафар профессор-ўқитувчи асосий ва ўриндошлик асосида фаолият олиб бориб, жумладан, 12 нафар фан доктори-профессорлар, 8 нафар фалсафа доктори (PhD), 6 нафар фан номзоди, 3 нафар катта ўқитувчи, 5 нафар ўқитувчи ва 4 нафар стажёр-ўқитувчилар фаолият кўрсатишмоқда. Шунингдек, кафедрада 13 нафар таянч докторант (PhD) ва 2 нафар докторантлар (DSc) фаолият олиб бормоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти – 68 %, кафедранинг ўртача ёш кўрсатгичи – 45 ёш.

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб кафедрада 23.00.00 - Сиёсий фанлар соҳаси бўйича 23.00.01-“Сиёсий фанлар назарияси, тарихи ва методологияси”, 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар”, 23.00.03-“Сиёсий маданият ва мафкура”, 09.00.04-“Ижтимоий фалсафа”, 09.00.05-“Миллий ғоя ва тарғибот теҳнологиялари”, 09.00.06-“Ғоялар тарихи ва методологияси”(фалсафа фанлари) ихтисосликлари бўйича (PhD) ва (DSc) даражалари учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти фаолият кўрсатмоқда.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб кафедра базасида “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши ва “Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси(маънавият асослари)” мутахассислиги мавжуд. Магистрантлардан 1 нафари Навоий номидаги ва 1 нафари И.Каримов номидаги Давлат стипендияси соҳибларидир. Магистрант С.Жумаев “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби ва  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг Андижон вилояти аъзоси ҳисобланади.

“Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фани университетнинг барча бакалавриат йўналишларида ўқитилмоқда. 


5111600 – “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши учун “Мутахассисликка кириш”, “Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи”, “Миллий ғоя ва этномаданий қадриятлар”, “Оила маънавияти”, “Ижтимоий ривожланишнинг замонавий консепциялари”, “Гиёсиёсат асослари”, “Маънавиятшунослик”, “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар”, “Нотиқлик санъати”, “Нотиқлик санъати ва нутқ маданияти”, “Миллий ғоя ривожида қадриятлар тизими”, “Геосиосат ва маънавий таҳдидлар”, “Аксеология”, “Миллий тараққиётнинг ғоявий асослари”,  “Таълим ва тарбия фалсафаси”, “Ижтимоий фалсафа”, “Ҳуқуқ фалсафаси”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи”, “Конституциявий ҳуқуқ”, “Халқаро ҳуқуқ”, “Халқаро  ва инсон ҳуқуқлари”, “Фуқаролик  ҳуқуқи”, “Жиноят ҳуқуқи”, “Меҳнат ҳуқуқи”, “Оила ҳуқуқи”, “Молия ҳуқуқи”, “Тадбиркорлик ҳуқуқи”, “Экология ҳуқуқи” каби фанлари ўқитиб келинмоқда. Шунингдек, “Фалсафа” йўналишига “Сиёсат ва ҳуқуқ фалсафаси” фанидан дарс берилади.

5А-111601 – “Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси(маънавият асослари)” мутахассислиги бўйича “Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси”, “Илмий тадқиқот методологияси”, “Шарқ ва Ғарб маънавияти”, “Ижтимоий жараёнларни лойиҳалаштириш, прогнозлаш ва моделлаштириш”, “Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнлар”, “Глобаллашув ва маънавият”, “Олий таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг халқаро тажрибаси”, “Жамият ижтимоий ҳаётининг модернизациялашув жараёнлари”, “Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш методикаси”, “Жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг замонавий ёндашувлари”, “Шахс маънавий камолотини шакллантириш омиллари”, “Маданият тарихи ва назарияси”, “Этномаданий қадриятлар”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” каби фанлар ўқитиб келинмоқда.  

Кафедранинг илмий мавзуси – “Фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг ҳуқуқий асослари”.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura