Социология кафедраси


1989 йилнинг майида Ўзбекистон  Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи асосида Тошкент Давлат университетининг Илмий Кенгаши қарорига кўра университетнинг Фалсафа-иқтисод факультетида “Социология” бўлими ва кафедраси очилди. Буйруққа мос равишда шу йили кафедра қошида “Социологик тадқиқотлар лабораторияси” ташкил этилди. Бугунги кунда кафедранинг илмий-методик ва ўқув-амалий фаолиятини социология фанлари номзоди, профессор К.Каланов бошқариб келмоқда.

Кафедрада тўрт нафар фан доктори, тўрт нафар профессор, тўртта фан номзодлари, битта социология фанлари бўйича (PhD), бешта доцент, учта катта ўқитувчи, учта ўқитувчи, олтита таянч докторант, битта (DSc) докторантлар ва 12 та мустақил тадқиқотчилар фаолият кўрсатмоқда. Ўқитувчиларнинг ўртача илмий салоҳияти 71% ни, уларнинг ўртача ёши эса 45 ёшни ташкил этади.

Кафедра: 5210100 – Социология бакалавриат таълим йўналиши (кундузги ва сиртқи таълим) бўйича, 5А520100 – Социология (йўналишлар бўйича), 5А210102 – Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги ва 5А210101 – Социология (Оммавий коммуникациялар социологияси) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлайди. Бундан ташқари, кафедрада 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари; 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва ижтимоий турмуш тарзи; 22.00.03 – Ижтимоий онг ва ижтимоий жараёнлар ихтисосликлари бўйича PhD ва (DSc) йўналишларида мустақил ва таянч тадқиқотчилар тайёрланади.

Давлат таълим стандартларидан келиб чиққан ҳолда кафедрада жами 47 та умумкасбий ва ихтисослик фанлари: социология, умумий социология, социология тарихи, ижтимоий антропология, ёшлар социологияси, меҳнат социологияси, иқтисодий социология, ижтимоий статистика, социологик тадқиқотларнинг методологияси, методикаси ва техникаси, ташкилот ва бошқарув социологияси, вақт менежменти, ижтимоий статистика, махсус фанларни ўқитиш методикаси, социологик маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари, ижтимоий сиёсат, фан ва таълим социологияси, шаҳар ва қишлоқ социологияси, дин социологияси, оила ва гендер социологияси, социал бошқарув, жамоатчилик фикри социологияси, ҳуқуқ социологияси, тиббиёт социологияси, ҳарбий социология, социал геронтология ва бошқа фанлар ўқитилади.

Социология кафедрасининг профессор-ўқитувчилари “Фуқаролик жамияти шаклланиши шароитида социал ҳодиса ва жараёнларни тадқиқ этиш” мавзуси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришади. Бундан ташқари, кафедра профессор-ўқитувчиларининг ҳар бири ўзининг илмий мавзуси бўйича тадқиқот ишлари билан машғул. Кафедрада “Социологик тадқиқотлар ўқув лабораторияси” фаолият юритмоқда.

2014 йилдан бошлаб кафедра “Социология ва ижтимоий ишнинг долзарб масалалари” га бағишлаб доимий ва тизимли равишда илмий конференция ва давра суҳбатлари ўтказиб келмоқда. Бугунги кунда кафедра базасида “Ўзбекистон социологияси: ҳолати, муаммолари ва устувор вазифалари” мавзусида назарий-методологик семинар мавжуд. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси ва илмий фаоллиги туфайли Ўзбекистон Республикаси ОАК рўйхатига кирган “ТАДҚИҚОТ УЗ” электрон журнали 2019 йилдан бери фаолият юритмоқда.

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura