Ўзбекистон Миллий университетининг 2017 йил 28 сентябрдаги 2-сонли Илмий Кенгашида Ижтимоий иш кафедраси ташкил этилиши тўғрисида қарор қилиниб, университетнинг 2017 йил 21 октябрдаги № 01-598 сонли бўйруғи билан ташкил этилди.
Кафедрага социология фанлари доктори, профессор Н.М. Латипова кафедра мудири лавозимида фаолият юритмоқда.
Бугунги кунда кафедрада 2 фан доктори, 1 доцент, 2 социология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, 1 катта ўқитувчи, ҳамда 5 ўқитувчи ва стажёр-ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда.
Ижтимоий иш кафедраси таркиби:
Кафедрада бўйича 5520100-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан) бакалавриат таълим йўналиши, 5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан) ва Ижтимоий иш (ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) магистратура мутахассислиги, таянч докторантура PhD, докторантура DSc ва мустақил изланувчилар мавжуд. Ҳозиги кунгача бакалавриат таълим йўналишини 217 талаба битириб чиқди. Магистратура мутахассислигини эса 14 магистр тамомлади.
Ижтимоий иш кафедраси 2017 йил 21 октябрдан бошлаб янги кафедра сифатида кафедра профессор-ўқитувчилари “Эҳтиёжманд оилалар ва болалар билан ижтимоий ишнинг ўзига хослиги” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Кафедранинг мавзуси доирасида кафедра профессор-ўқитувчиларининг алоҳида ўз илмий мавзулари бўлиб, ўз ижодий ишлари билан шуғулланишмоқда.
“Ижтимоий жараёнлар ва муносабатларни тадқиқ этиш, ижтимоий ишни ривожлантириш” мавзусидаги (раҳбар соц.ф.д., проф. Ганиева М.Х.) йўналишлар бўйича илмий мактаб фаолият олиб бормоқда.
Соц.ф.д., проф. М.Х.Ганиеванинг раҳбарлигида 4 социология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, 1 фан доктори DSc ҳимоя қилди.
Доц. Алексеева В.С. – 2018 йил 13 июль социология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD,
Доц. Абдухалилов А.А. – 2018 йил 7 июнь социология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD,
Доц.в.б. Каланова С.М. – 2018 йил 26 июль социология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD,
Тадқиқотчи Палваниязов А.Ю. – 2019 йил 14 март социология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD,
Докторант DSc Ахмедов Х.А. – 2018 йил 19 декабрь фан доктори DSc ни ҳимоя қилди.
Ижтимоий иш соҳаси бўйича 2013 йил 24 май “Ўзбекистонда оилалар ва болаларни ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий иш” мавзусидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. 2014 йилдан бошлаб мунтазам Ижтимоий иш соҳаларида илмий конференция ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқди ҳамда бир нечта лойиҳалар мавжуд.
2014-2017 йилда “Ўзбекистонда замонавийлашув шароитида оила ва болаларни ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий ҳамкорлик масаласи” номидаги А-1-161 рақамли амалий лойиҳа устида фаолият олиб борилди. Ушбу лойиҳа раҳбари доцент Латипова Н.М. Лойиҳа доирасида 3 республика илмий-амалий конференция, шу жумладан 1 талабалар анжумани ва республика Ёшлар лойиҳалар Форуми ўтказилди. 2017 йил «Кто, если не мы» Республика Ёшлар Форуми бўлиб ўтди ва мақолалар чоп этилди. Мазкур ўтказилган Республика Ёшлар Форуми бўйича патент олинди.
Амалий лойиҳа ПЗ-2017092819 “Аҳолининг заиф гуруҳлари учун талаб ёшлардан волонтёрларни тайёрлаш ва такомиллаштириш” (2017-2020 йй.) лойиҳа раҳбари соц.ф.н., доцент Латипова Н.М.,
Фундаментал лойиҳа Ф-1-100 “Имконияти чекланган болалар социомаданий мослашув тизимини такомиллаштиришнинг илмий методик асослари” (2017-2020 гг.) лойиҳа раҳбари проф. Ганиева М.Х., лойиҳа доирасида 2019 йил 26 апрель “Аҳолинининг турли гуруҳлари билан ижтимоий иш амалиёти” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция материаллари даврий тўплам бўлиб чоп этилди. Ушбу лойиҳа доирасида Республика болалар ижтимоий мослашуви Маркази Фарғона филиалаи мутахасиссалари ва Фарғона давлат университети профессорн-уқитувчилари ҳамкорлигида ногиронлиги бор болалар ва уларниг ота-онаси орасида социологик тадқиқотлари мунтазам ўтказилади.
ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда халқаро лойиҳа “Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида таълим сифатини ошириш ва амалиётини ривожлантириш” (2017-2020 йй.) лойиҳа раҳбари соц.ф.д., проф. Ганиева М.Х. Лойиҳа бўйича 2017 йил “Ўзбекистонда ижтимоий ходимларни тайёрлаш муаммолари ва истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди ва мақолалар тўплами чоп этилди.
2018 йил октябрь, 2019 йил январь ва 2019 йил май ойларида Колумбия университети профессори Тимати Хант, эксперт Ким Л., ЮНИСЕФдан Д.Исаевалар раҳбарлигида Ижтимоий фанлар факультетида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тернингни АҚШ Колумбия университети профессори Тимати Хант ва эксперт Л.Кимлар олиб боришди. Семинар-тренингда Тошкент шаҳар Меҳнат бош бошқармаси, ЎзМУ, СамДУ, ФарДУ, НамДУ ва РБИММ ижтимоий иш ходимлари Самарқанд ва Фарғона филиалларидан мутахассислар иштирок этишди.
Ижтимоий иш кафедрасида Давлат таълим стандартлари тайёрлаб келмоқда. Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан) бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигининг Давлат Таълим Стандартидан ташқари Ижтимоий иш (Ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) ва Ижтимоий иш (кексалар ва ногиронлар билан) бўйича бакалавриат таълим йўналиши ҳамда магистратура мутахассислигининг ДТСлари тайёрланди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Ижтимоий иш (ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) магистратура мутахассислигига ҳам 8 та магистр талаба қабул қилинди.
Шунингдек, ижтимоий иш кафедраси қуйидаги ташкилот ва олий ўқув юртларалари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб боради:
Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналиши. Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналиши 2010 йил Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультети Социология кафедраси таркибида ташкил топган. Шу йилдан бошлаб Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналишининг ўзбек ва рус гуруҳларига талабалар қабул қилинган. 2014 йилда ижтимоий ишчи бакалавр таълим йўналишининг илк қалдирғочлари тамомлаб чиқишди ва шу йилдан бошлаб ҳар йили ўзбек ва рус гуруҳларини талабалар битириб чиқмоқда.
2018-2019 йилдан бошлаб бакалавриатнинг сиртқи бўлимига ўзбек гуруҳига 40, рус гуруҳига 10 талабалар қабул қилинди.
Ижтимоий иш йўналишини битириб чиққан ижтимоий ишчи мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Мурувват” ногирон болалар учун 1-сон интернат уйи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Республика уруш ва меҳнат фаҳрийлари пансионати, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, SOS болалар шаҳарчаси, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, республикамиздаги ижтимоий иш соҳаси бор олий ўқув юртлари, коллежлар, давлат ҳокимияти, фан ва таълим соҳасида, бундан ташқари жамиятни барча бошқарув тизимларида фаолият олиб боришлари мумкин.
Ижтимоий иш бакалавриат таълим йўналиши ижтимоий ишчи талабалари республикамизнинг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқдалар.
Магистратура мутахассислиги: Кафедрада 5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) магистратура мутахассислиги мавжуд. 5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади. 2015 йил магистратура мутахассислигига 5 та магистр талабалари қабул қилинди ва 2017 йилда Ижтимоий иш бўйича биринчи магистрлар тамомлади.
Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий иш мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлайдиган магистратура мамлакатимизда ижтимоий иш магистри академик даражасидаги мутахассислар тайёрлайдиган ягона олий ўқув юрти ҳисобланади. Магистратура мутахассислиги 2015 йилда Ижтимоий фанлар факультети социология кафедраси негизида очилиб, унда 5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) мутахассислиги бўйича магистр ижтимоий ишчилар тайёрланади. Республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларини тамомлаган ижтимоий ишчи йўналиши бўйича бакалавр мақомига эга бўлган битирувчилар магистратурага кириш имкониятига эга бўлишади. Олий таълим вазирлиги томонидан магистратурага 5 та ўрин ажратилди ва кириш чоғида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган талабалар ўқишга қабул қилиндилар. 2017 йилдан бошлаб яна магистратура мутахассислигига қабул қилинди. 1 та грант ва 2 та шартнома асосида 3 та магистр қабул қилинди. 2018-2019 ўқув йилида 6 магистр қабул қилинди. Ҳозирги кунда магистратурани 5 талаба битириб, ижтимоий иш магистри академик даражасига эга бўлди. Магистратура мутахассислигини битирган магистрларнинг аксарияти ўз мутахассликлари бўйича таълим соҳаси ва халқ хўжалигининг турли жабҳаларида фаолият олиб боришмоқда.
Ижтимоий иш магистратура мутахассислигини тамомлаган ижтимоий ишчи мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Мурувват” ногирон болалар учун 1-сон интернат уйи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Республика уруш ва меҳнат фаҳрийлари пансионати, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, SOS болалар шаҳарчаси, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, республикамиздаги ижтимоий иш соҳаси бор олий ўқув юртлари, коллежлар, давлат ҳокимияти, фан ва таълим соҳасида, бундан ташқари жамиятни барча бошқарув тизимларида фаолият олиб боришлари мумкин. Ҳозирги кунда республикамизнинг турли соҳаларида фаолият олиб бормоқдалар.
Ижтимоий иш кафедрасида Давлат таълим стандартига мувофиқ тарзда қуйидаги фанлар ўқитилади:
Бакалавриат таълим йўналишида:
Магистратура мутахассислигида:
Ижтимоий иш кафедрасининг вазифалари: