Хорижий абитуриентлар учун

Пуатье (Франция) университети Erasmus+ янги лойиҳа бўйича ЎзМУ ҳамкори


9 декабр 2019 йил куни Ўзбекистон Миллий университетига Пуатье (Франция) делегацияси ташриф буюрди. Делегация таркиби Патрис Наудин –  Эрасмус+ лойиҳа координатори ҳамдаЛичиа Багини – итальян тили бўйича тилшунос олим, француз тили бўйича профессор Корин Делбартлардан иборат эди. Учрашувда, жумладан, Ўзбекистондаги Франция элчихонаси таълим масалалари бўйича Атташе София Джиндт хоним ҳам иштирок этди.

Ташриф чоғида халқаро алоқалар бўйича проректор Р.Ширинова меҳмонларни университет тарихи, ютуқлари ва фаолияти билан таништирди.

Эрасмус+ лойиҳаси координатори Патрис Наудин Пуатье университети ҳақида тақдимот қилди, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан биргаликда қўлга киритилган янги лойиҳа Erasmus+ KeyAction 1 ҳақида батафсил маълумот берди. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад, 2019-2023 йиллар мобайнида француз, инглиз филологияси йўналишлари, шунингдек, математика, иқтисод ва менеджмент соҳаларидаги бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда талабалар ва докторантлари ўртасида алмашув хизматини йўлга қўйишдир. 

Учрашув натижасига кўра, кўзда тутилган лойиҳани амалга оширишга келишиб олинди ҳамда иккала олий ўқув юртлари ўртасида академик ва илмий ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзоланди. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura