Хорижий абитуриентлар учун

ЮНЕСКО ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗМУ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ


12-декабрь куни ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан илм-фан, технология ва инновацион сиёсати бўйича маслаҳатчиси Сирин Элчи хоним ҳамда ЮНЕСКОнинг Олмаотадаги ваколатхонаси илм-фан бўйича мутахассиси Кристина Товмасян хонимдан ташкил топган делегация ЎзМУга ташриф буюрди. ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонасидан вакил сифатида эса илм-фан бўйича мутахассис Абдуғани Бозоров иштирок этди.

Нуфузли ташкилот экспертларини ЎзМУнинг Халқаро алоқалар бўйича проректори, профессор Раима Ҳакимовна Ширинова кутиб олди. 

Сирин Элчи хоним ЮНЕСКОнинг вазифалари, унинг Ўзбекистон ва ҳудудлардаги лойиҳалари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Хусусан, Сирин Элчи  Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда илм-фан, технологиялар ва инновацияларнинг муҳим ўрни ҳамда уларнинг йирик ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал этишда қўлланилиши борасида Ўзбекистон олимлари ҳамда тадқиқотчиларининг хабардорлигини кучайтиришга оид қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

 Проректор Раима Ширинова меҳмонларга ЎзМУнинг хорижий ҳамкорлари ва университетнинг халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Ўзаро фикр алмашиш жараёнида ЎзМУ мутахассислари, хусусан, Амалий экология ва барқарор ривожланиш кафедраси ходимлари Азамат Азизов ва Наталья Акиншина ЎзМУ қошида ЮНЕСКОнинг барқарор ривожланиш кафедрасини ташкил этиш эҳтиёжи мавжудлигини таъкидлашди. Бу каби тузилманинг яратилиши нафақат келажакда БРМ билан боғлиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, балки университет олимларининг илмий ва инновацион ишланмаларини тезкор равишда тижоратлаштиришга замин яратади. 

 ЎзМУ халқаро бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura