Ўзбекистон Миллий университетининг хорижий филология факультети талабалари Россиянинг Новосбирск шаҳридаги СТУПС институти томонидан moodle2 онлайн тест шаклида ўтказилган мамлакатшунослик бўйича VI Умумроссия “Маданиятлар ва давлатларни боғловчи йўл” (халқаро иштирок) онлайн олимпиадасида муваффақиятли иштирок этишди.
Шу муносабат билан ЎзМУ ректори , профессор Авазжон Мараҳимовга СТУПС институти ректори А.Л.Манаков табрик хати йўллади. Талабаларимизни олимпиадага хорижий филология факультетининг немис филологияси кафедраси мудири Шухратхон Имяминова, кафедра ўқитувчилари Айжан Нарматова, Наталья Тян, инглиз филологияси кафедраси ўқитувчиси Камила Абдукадирова , француз филологияси кафедраси ўқитувчиси Нозимахон Инагамова тайёрлашган. Жамоани бу муваффақият билан табриклаймиз!