Хорижий етакчи ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида университетнинг Халқаро алоқалар бўлими томонидан илмий ва академик соҳаларда алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида 2019/2020 ўқув йилининг куз семестри давомида таълим олиш учун Силквэй Халқаро университети (Қозоғистон Республикаси) нинг 8 нафар талабаси университетимизга ташриф буюришди. Улар университетнинг иқтисодиёт ҳамда хорижий филология факультетларида таҳсил олишди. Ушбу вақт мобайнида чет эллик меҳмонлар нафақат университет тарихи ва фаолияти, балки Ўзбекистон маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан ҳам яқиндан танишишди. Ўқув жараёни якунида уларга талабалар алмашинуви дастурини муваффақиятли тугатганлик тўғрисида сертификатлар топширилди.
ЎзМУ Халқаро алоқалар бўлими