Хорижий абитуриентлар учун

Хорижий талабаларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган фаол иш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июньдаги ПҚ-3775-сонли "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 17-июньдаги ПҚ-4358-сонли "2019 — 2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Mиллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Университетнинг Халқаро алоқалар бўлими томонидан халқаро бозорда ЎзМУ брендини танитишни кучайтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараён йўналишларидан бири консультациялар, реклама кампаниялари, очиқ эшиклар куни ва бошқа шу каби тадбирлар орқали университетда таълим олиш учун жалб қилинаётган чет эл фуқароларининг сонини кўпайтириш ва кўламини кенгайтиришдан иборатдир.

ЎзМУ Халқаро алоқалар бўлими

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura