Хорижий абитуриентлар учун

ЎзМУ профессор-ўқитувчиларидан маҳорат дарслари


Ёшларни касбга йўналтириш ва танлаётган соҳаси бўйича кўникма ҳосил қилишда тажрибали олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг бевосита мулоқотлари, суҳбатларининг ўрни ва аҳамияти салмоқли бўлади. Якунланиб бораётган жорий йилда ЎзМУ раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент шахридаги Олмазор туманидаги бир қатор мактабларда маҳорат дарслари, мулоқот ва ёшлар билан суҳбатлар, дебатлар ўтказилди. Бу ўқув йили бошидан университет олимлари Қорақалпоғистон республикаси Мўйноқ тумани, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент вилояти  умумтаълим мактабларида ўтказилган маҳорат дарсларини бунга мисол сифатида келтириш мумкин.

ЎзМУ анъанани давом эттирган ҳолда Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги қатор мактабларда ҳам маҳорат дарслари ўтиб, мактаб ва олий таълим тизимидаги узвийликни таъминлаш учун қатор ташаббусларни илгари суришмоқда.

Таэквандо ва спорт фаолияти факультетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчи ва талабалари 6 декабрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида маҳорат дарсларини ўтказишди. Ўтказилган маҳорат дарсида Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талаба-ёшлари, Осиё ва Жаҳон чемпиони Зуҳра Очилова, "Зулфия" давлат мукофоти совриндори, Енгил атлетика спорт тури бўйича халқаро мусобақалар ғолиби ва Осиё чемпиони Висола Абдуллаевалар спортда эришган ютуқлари билан ўртоқлашишди.

Иқтисодиёт факультети профессор-ўқитувчилари 243-умумтаълим мактабида касбга йўналтириш бўйича маҳорат дарслари ташкил этиб, мактаб кутубхона фондига китоблар совға қилишди. Математика факультети Дифференциал тенгламалар ва математик физика кафедраси профессор-ўқитувчилари 1-сонли умумтаълим мактабида, физика факультети олимлари 24-умумтаълим мактабида, кимё факультети профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлари 298-умумтаълим мактабида касбга йўналтириш бўйича маҳорат дарслари ташкил қилишди. Фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

Тарих факультетининг олимлари 100-мактаб интернатидаги ўқувчилар учун “ХХ аср бошларида Туркистонда жадидчилик ҳаракати ва уларнинг маърифатпарварлик фаолияти” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этишди.

География ва табиий ресурслар факультети профессор-ўқитувчилари 223- 224-261 ва 298-мактабларда,физика факультети олимлари 11-мактабда маҳорат дарслари ва касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказдилар.

          Учрашув давомида факультет талаба-ёшлари ўзларининг спортда эришган ютуқлари ҳамда университетда талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида ўртоқлашишди.

Шунингдек, Тарих факультети профессор-ўқитувчилари туманидаги 111-224-сонли умумтаълим мактабларнинг 11-синф ўқувчиларига, Хорижий филология факультети гуманитар йўналишлари бўйича чет тиллари кафедраси профессор-ўқитувчилари 224-умумтаълим мактабида касбга йўналтириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш бўйича фикр алмашишди ва маҳорат дарслари  ўтишди.

Бу ўтказилган маҳорат дарси битирувчи ёшларда чуқур таассуротлар қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ўтказилган йиғилишда илгари сурилган 5 та ташаббуснинг 2-йўналиши (Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш)  туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабида “Биз – буюк юрт фарзанларимиз!” шиори остида Таэквондо ва спорт фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари ва 1-босқич талаба-ёшлари, “Зулфия” давлат мукофоти совриндори Висола Абдуллаева ҳамда Таэквондо (WTF) йўналиши бўйича Осиё чемпиони Зуҳра Очиловалар иштирокида тадбир ташкил этилди. Зуҳра Очилова ўз сўзида бугунги кунда ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларининг ошиб бориши, жаҳон майдонларида ёшларимизнинг мамлакатимиз байроғини баланд кўтариб, дунёда тенгсиз эканликларини яна бир маротаба исботлаётганликлари, Ўзбекистон Миллий университетида жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида фикр билдирди.  Ўзининг спортда эришган ютуқларини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга улар иштирок этган  тумандаги 46-умумтаълим мактабидаги тадбир ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.  Мактаб маъмурияти, ушбу учрашув мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаб ўтишди. Университет раҳбариятига катта миннатдорчилик ҳамда Таэквондо ва спорт фаолияти факультети билан доимий ҳамкорликда бўлиш истагини билдиришди.

 Тарих факультети Манбашунослик ва архившунослик кафедрасипрофессор-ўқитувчилари тумандаги 298-сонли умумтаълим мактабида 11-синф ўқувчиларига касбга йўналтириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш бўйича давра суҳбати ташкил этишди .

Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган маҳорат дарслари ва ташкил этилган тадбирлар мактаб ўқувчиларининг касбга бўлган қизиқишини ошириш билан бирга, уларни ташкилотчилик борасидаги кўникмасини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Амалий математика ва компьютер таҳлили кафедраси профессор ўқитувчилари  тумандаги 100-умумтаълим мактабида маҳорат дарслари ўтишмоқда.

Тумандаги 224,  100 ва 243-сонли  умумтаълим  мактабларида  “Биз - буюк юрт фарзанларимиз!” шиори остида Таэквондо ва спорт фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари ва Таэквондо (WTF)  йўналиши 1-босқич талаба-ёшлари иштирокида маънавий тадбир бўлиб ўтди.

Учрашув давомида мактаб ўқувчиларига “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбатлари  уюштирилди. Ўзбекистон Миллий университетида жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида ҳамда ўзларининг спортда эришган ютуқлари билан ўртоқлашишди. Талаба-ёшлари иштирокида давра суҳбати ва тадбир давомида Таэквондо (WTF) спорт турининг театрлаштирилган чиқишлари мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

 

                                                                  ЎзМУ ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura