Хорижий абитуриентлар учун

ТАЛАБАЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ


Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов олийгоҳда тахсил олаётган сиртқи таълим 1-курс талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда университетнинг Биология, Математика, Геология, География, Хорижий филология, Тарих, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт ва Таэквондо факультетлари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

Мулоқот жараёнида университет ректори Авазжон Мараҳимов бугунги кундаги таълим тизими ва ундаги янгиликлар ҳусусида талабаларни яқиндан таништирди. Ректорнинг университетнинг шонли тарихига доир мулоҳазалари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Очиқ мулоқот жараёнида талабалар томонидан университет ректорига ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар берилди. Ўз навбатида ректор томонидан муносиб ва етарлича жавоблар олишди.

Мулоқот давомида, шунингдек, Математика факультетининг  Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари кафедраси мудири М.Худойберганов томонидан “Сиртқи таълимда масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланиш” мавзусидаги тренинг машғулоти ҳам талабалар эътирофига сазовор бўлди.

Тадбир якунида талабалар ўқув йили давомида университет ректори билан кўпроқ учрашувлар ташкил этиб турилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

ЎзМУ Ахборот  хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura