Хорижий абитуриентлар учун

Эътироф ва таҳсинга лойиқлар


Ўзбекистон Миллий университетининг навбатдаги Илмий Кенгашида якунланиб бораётган йил сарҳисоби бўлди.

           Бу йил Миллий университет учун туб бурилиш йили бўлди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу олий даргоҳга ташрифи, 2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори бу  жамоага катта масъулият, университетнинг флагман университет мақомига чиқиши учун устувор вазифалар юклади. Катта мақсадлар ва вазифаларни тизимли амалга ошириш борасида етакчилик қилиб, ёш кадрларни тарбиялаб, илм-фан ривожига, университет истиқболига ўз ҳиссасини қўшаётган бир қатор олимларимиз университет раҳбарияти томонидан эътироф этилди ва моддий рағбатлантирилди.

      Ўзбекистон Миллий Унивеситетида илмий-тадқиқот фаолиятига қўшган ҳиссаси ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлашдаги фаоллиги учун академиклар Шавкат Алимов ,  Абдуғофур Мамадалимов , Камил Муқимов , Мирзаюсуф Мусаханов, Нусрат Парпиев, Азимбай Садуллаев, Анатолий Сагдуллаев, Жўрақул Сатторов, Шакир Фарманов, Джавват Хаджиев эҳтиром билан эътироф этилдилар.

“Researcher of the Year” номинацияси бўйича энг юқори h-index учун Ўзбекистон Миллий Университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти директори, “Биофизика” кафедраси профессори, академик Равшан  Собиров, “Top researcher in University” номинацияси бўйича Скопус базасида Университет номи билан энг кўп мақола чоп этган олим “Фотоника” кафедраси профессори Уйғун Валиев,  “Researcher of the Year” номинацияси бўйича 2019 Скопус базасида энг кўп мақола чоп этган йилнинг энг фаол олимлари “Алгебра ва функционал анализ” кафедраси мудири Бахром Омиров ( 2019 йилда Скопус базасида 11 та мақола чоп этган ҳамда h=15)  ҳамда шу кафедра профессори Владимир Чилин( 2019 йилда Скопус базасида 4 та мақола чоп этган ҳамда h=6) мукофотланди.

     “Women Researcher of the Year” номинацияси бўйича йилнинг энг фаол олима аёли,  “Биотехнология” кафедраси профессори Дилфуза Эгамбердиева тақдирланади. Эгамбердиева Дилфуза 2019 йилда Скопус базасида 7 та мақола чоп этган, ҳамда h=28 ни ташкил этади.

   “Young Researcher of the Year” номинацияси бўйича йилнинг энг фаол ёш олимлари ва 2019 йилда Скопус базасида энг кўп мақола чоп этган олимлар деб “Фотоника” кафедраси доценти Улуғбек Шаисламов  (4 та мақола чоп этган. h=8), “Алгебра ва функционал анализ” кафедраси профессори Аброр Худойбердиев (3 та мақола чоп этган.h=8)  тақдирланди.

   Республикамиздаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар, халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этган ёш илмий тадқиқотчилар ҳам моддий рағбатлантирилди.

 

Илова: Университетнинг 1 та илмий журнали (Bulletin of National University of Uzbekistan: Mathematics and Natural Sciences халқаро Digital Commons дастурий платформасига киритилди.

                                                                                          ЎзМУ ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura